islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жазарийнинг қироат илмига оид асарлари таснифи

Ибн Жазарий китоб ёзиш майдонида кўзга кўринган олимлардан ҳисобланадилар. Гарчи қироат илми борасида машҳур бўлсалар-да, бошқа илмлар борасида ҳам кўплаб китоблар таълиф қилганлар. Қироат, улумул Қуръон, Ҳадис, Мусталаҳул ҳадис, фиқҳ, усулул фиқҳ, тарих, маноқиб, араб илмлари ва бошқа фанлардан ёзган китоблари адади 90 дан ошади. Қуйида улардан баъзиларини келтириб ўтилади:

Қуръон ва қироат илмига доир асарлари:

  • “Усулул-л-қироат” (“Қироат усуллари”);
  • “Тахби­ру-т-тайсир фи қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироатда энгиллатишни чиройли қилиш);
  • “Ал-ақду-с-самин” (“Қимматбаҳо эчим”);
  • “Фазоилу-л-Қуръон” (“Қуръоннинг фазилатлари”);
  • “Ан-нашр фи-л-қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироат ҳақида нашр”);
  • “Тақрибу-н-нашр фи қироати-л-ашр” (“Ўн хил қироатда нашр тақриб қилиш”);
  • “Ат-тамҳид фи илми-т-тажвид” (“Тажвид илмидаги энгиллатиш”);
  • “Мунжиду-л-муқриъин ва муршиду-т-толибин” (“Тиловат қилувчилар (ўқувчилар)га қўлланма ва толибларга йўлланма”);
  • “Ал-иълом фи аҳкоми-л-идғом” (“Идғом ҳукмлари ҳақида маълумот”);
  • “Ал-ақду-с-самин фи алфози-л-Қуръони-л-мубин” (“Қуръони мубиннинг лафзлари ҳақидаги қимматбаҳо эчим”);
  • “Туҳфату-л-ихвон фи-л-хулф байна-ш-шотибийя ва-л-унвон” (“Шотибия ва унвонлар ўртасидаги ихтилофи ҳақида биродарларнинг туҳфаси”);
  • “Ат-тавжиҳот фи усули-л-қироат” (“Қироат усуллари ҳақида кўрсатмалар”);
  • “Ал-иҳтидо ила маърифат-л-вақф ва-л-ибтидо” (“Вақф ва ибтидони билиш ҳақида тўғри йўл”);
  • “Ҳидояту-л-барара фи татиммаи-л-ашара” (“Ўнни тугатишда меҳрибон бўлган ҳидоят”);
  • “Ад-дурру-л-маъния фи-л-қироати-л-аиммати-с-салосати-л-марзийя” (“Рози бўлинган уч имомнинг қироати ҳақида манфаатли дур”);
  • “Ниҳояту-л-барара” (“Меҳрибонлик ниҳояси”);
  • “Ғояту-л-маҳара фи-з-зиёда ала-л-ашара”, (“Ўн қироатга зиёда сифатида малаканинг ғояси”);
  • “Ғояту-н-ниҳоя фи табақоти-л-қурро” (“Қорилар табақаси ҳақида ниҳоя ғояси”);
  • “Ал-муқаддимату-л-Жазария” (“Жазарий муқаддимаси”).

Имом ибн Жазарий тажвид ва қироат борасида мўътабар китобларни ёзиб қолдирган. Ҳозирга қадар бу зотнинг ёзган китоблари энг маржиъ, яъни мурожаат қилинадиган ва мўътабар ҳисобланади. Барча уламолар билиттифоқ бу зотнинг китобларини ҳужжат-далил қилиб олишга арзишини эътироф этганлар. Ҳар бир илм ва барча соҳага тегишли илмларда, у соҳа соҳибларининг икки тоифадан иборат эканини кўринади. Бир тоифа уламолар борки, улар эшитганларини ёдлаб, ўзидан кейингиларга етказадилар, яъни нақл қиладилар. Улар фақат эшитган ва билган нарсаларини бошқаларга етказиш билан шуғулланади.

Яна бир тоифа уламолар борки, улар муфаққиҳ ва имомлар бўлиб, масалаларни энг махфий ва нозик жойларигача идрок қиладилар. Уларда сўзларнинг саҳиҳини заифидан ажратиш малакаси ва қобилияти мавжуд. Қайси бирига амал қилиш ва қайси бирига амал қилмасликни ҳал этиб берадиган уламолар деб тан олинган. Масалан, ҳамма муҳаддислар ҳам Имом Бухорийга тенглаша олмайди. Барча фақиҳларни ҳам тўрт мазҳаб соҳибларидек ёки Имом Нававий ва Ибн Ҳажардек бўлишининг иложи йўқ. Шунга ўхшаш тажвид ва қироат илмида Имом Жазарий муҳаққиқ ва мурожаат қилинадиган имом сифатида тан олинган.

Тошкент ислом институти талабаси

 Сабирбаев Иляс

 

430240cookie-checkЖазарийнинг қироат илмига оид асарлари таснифи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: