islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги янги низом тасдиқланади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Ҳужжат билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш мақсадида Олий таълим тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштиради. Олий таълим тўғрисидаги низомга кўра, олий таълим узлуксиз таълим тизимининг мустақил тури бўлиб, олий таълим муассасаларида умумий ўрта (11 синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими амалга оширилади. Олий таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: олий таълимни иқтисодиётнинг тармоқ ва соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилганлиги; таълим ва тарбиянинг инсонпарвар, демократик характерда эканлиги; олий таълимни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртидан кейинги таълимлар билан узлуксизлиги ва узвийлиги; таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги; давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги; таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув; билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш; олий таълим тизимида давлат ва жамият бошқарувини уйғунлаштириш; олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш. Мамлакатнинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, республиканинг илм-фан, маданият, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган, юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлашдан олий таълимнинг асосий мақсади ҳисобланади. Олий таълимнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва ўқув фан дастурларга мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш; ўқув жараёнини (амалиёт, стажировка) кадрлар истеъмолчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш; олий малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш; илм-фан, маданият, техника, технологиялар, иқтисоднинг замонавий ютуқлари, мамлакатнинг иқтисоди ва маданиятининг ижтимоий истиқболини ҳисобга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш услубларини тизимли такомиллаштириш; ёшларда инсонпарварлик руҳиятини шакллантириш, уларнинг тарбиясига миллий ватанпарварлик ғояси асосида умуминсоний қадриятларни ҳамда Ватанга, жамиятга, оилага ва атроф-муҳитга муҳаббатни сингдириш; ўқитишнинг интерфаол усулларини, инновацион педагогик ҳамда ахборот коммуникацион технологияларини, мустақил таълим олиш, масофавий таълим тизимини амалиётга жорий қилиш; олий таълимда фан ва ишлаб чиқариш уйғунлиги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш; илмий-педагогик кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий–ижодий фаолияти, илмий тадқиқотлари ёрдамида фан, техника, технологияларни ривожлантириш, олинган натижаларни мамлакат иқтисодиётида ва таълим жараёнида қўллаш бўйича тавсиялар тайёрлаш; давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини ривожлантириш асосида таълим хизматлари бозорида рақобатни юзага келтириш; олий таълим муассасаларини бошқаришни такомиллаштириш ва мустақиллигини кенгайтириш, жамоат бошқарувини васийлик кенгашлар шаклида олиб бориш; таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш борасида илмий, услубий тадқиқотларни олиб бориш, битирувчиларни касб йўллаш ҳамда меҳнат билан бандлиги мониторингини олиб бориш; олий таълим соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш. Олий таълим тизими қуйидагилардан иборат: давлат таълим стандарти ва малака талабларига мувофиқ таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича таълим дастурларининг бажарилишини таъминлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари; олий таълимни норматив-ҳуқуқий ва илмий-услубий таъминоти бўйича тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-педагогик муассасалар; олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари, шунингдек, уларга бўйсинувчи корхона, муассаса ва ташкилотлар. Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура. Олий таълим муассасаларида бакалавр...

Ширинсўзлик бахт омили

Ҳар доим ширинсўзлик, гўзал муомала кишини бахтли бўлиш омили бўлиб келган. Бу каби сифатлар нафақат эри-хотин, ота-бола, она-бола, қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва оға-ини ўртасида балки, жамиятдаги ижтимоий ва маънавий ишларнинг барчасида ўз самарасини беради. Чунки сўзда сеҳр бўлади. Бир сўз ёки гап билан инсон кўнглини вайрон ё хурсанд қилиш мумкин. Ҳаётда шундай ишлар борки уни пул билан ҳам амалга ошириб бўлмайди. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, агар бой бадавлат бир инсон бемор бўлиб ётган бўлса, қандай дори ичса ҳам дардига малҳам бўлмаётган бўлса, айтинг-чи уни мол-дунёси ёрдам берадими? Шундай вақтда беморнинг дўстларидан бири келиб, унга ширинсўзлик билан кайфиятини кўтарадиган, келажак учун умид бағишлайдиган сўзларни, гапларни айтса, беморда ўзига нисбатан ишонч, дардига даво борлигига инонч пайдо бўлади. Бунга нима сабаб? Албатта ширинсўзлик ва гўзал муомала. Ҳатто бобомиз Ибн Сино ҳам ўз китобларида ҳар қандай беморни даволашда учта муҳим ишни амалга ошириш кераклигини таъкидлаб, энг аввало ширинсўзлик ва гўзал муомала деганлар. Бу гўзал ахлоқий сифат бугунги кунда муҳим иш бўлиб қолганки, айниқса эри-хотин орасида. Тасаввур қилинг. Агар сиз толиб, кайфиятингиз бузилиб, ишдан келганингизда аёлингиз барча ишини ташлаб, табассум қилган ҳолда ассалому алайкум, дадаси чарчамасдан яхши келдингизми? ва қўлингиздаги нарсаларни олиб, тез кийимларингизни алмаштириб олинг, овқат тайёр, жуда чарчаб кетган бўлсангиз керак, бизга у керак, бу керак дея сизни қийнаб юбордик, ҳечқиси йўқ бир оз дам олсангиз чарчоқларингиз чиқиб кетади деб, кутиб олса аниқки сиз ўша кунги барча йўлиққан асаббузарлик ва қийинчиликларни эсдан чиқариб юборасиз ва кайфиятингиз чоғ бўлади. Демак, кайфиятингиз чоғ ва хурсанд бўлишингизга аёлингизни ширин сўзлари-ю гўзал муомаласи сабаб. Шу ўринда тан олиб айтишимиз керакки, ширинсўзлик деганда фақатгина аёлга тегишли бўлган иш деб, ўйлаймиз ва аёлимиздан талаб қиламиз. Бу оила қўрғонидаги хато фикр бўлиб, ширинсўзлик нафақат аёлда балки эркакда ҳам бўлиши зарур. Сиз эрталаб ишга чиқиб кун давомида истаган таомларингизни еб, дўстларингиз даврасида зерикмасдан ўтказасиз. Аёлингиз-чи? Уй ишлари, кир ювиш, уйни сарамжон қилиш, болалар инжиқликларига чидаш ва сиз келишинигизга сиз хохлайдиган  қилиб, уйдаги бор масаллиқлардан овқат тайёрлаши керак. Ана шу ишларни бажариб, жуда чарчаб турган бир маҳалда сиз кириб келиб, салом бериб, қани яхши ўтирибсизларми, уйлар сарамжон-сариштаку. Қани онаси қорним оч, тайёрлаган таомингни олиб кел. Бирга овқатланамиз ва овқатидан еб, гарчанд сиз айтгандай бўлмаса ҳам бай-бай жуда ҳам ширин чиқибди десангиз олам гулистон аёлингиз ҳам сизнинг бу гапларингиздан шу кунги барча чарчоқлари эсдан чиқиб,  ҳудди рўзғор ишларини энди бошлагандай кучга кириб, кайфияти кўтарилади. Билинки бу кайфият кўтарилишига сизнинг  ширинсўзлигингиз сабаб бўлади. У ҳам инсон, у ҳам ўзига яхши муомала қилинишини ва эътибор берилишини хоҳлайди. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бу иш на эрга ва на аёлга қийин иш эмас. Ҳаётда амалга оширса бўлди. Азизларим халқимизда шундай бир мақол бор: “Яхши гап билан илон инидан чиқар, ёмон гап билан пичоқ қинидан чиқар” дейилади. Келинг ота-онамиз, ака-укамиз, опа-синглимиз, қўни-қўшнимиз, қариндош-уруғимиз, фарзандларимиз ва аҳли аёлимизга нисбатан ширинсўз бўлишни унитмайлик. Шунда улар ҳам бизга нисбатан ширинсўз бўлади. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 845

Музораба таърифи ва татбиқ этиш кайфияти

Музораба, сармоя эгаси билан музораба ишини юритувчи (бундан кейин ишчи дейилади) орасидаги тижорат шартномаси бўлиб, ҳар бир келишув ниҳоясида фойда улар ўртасида маълум нисбатга кўра тақсим қилинади. Аммо зиён ёлғиз сармоя эгасига юкланади. Музораба амалини юритувчи эса, бу жараёнда иш ёки меҳнатига куяди. Яъни, ушбу шартномада сармоя эгаси бир тараф, ишни идора қилиш ва сармояни тасарруф қилиш иккинчи тарафдан содир бўлади. Музораба шартномаси билан икки тарафнинг, сармоя эгаси ва ишчининг манфаатлари юзага чиқади. Биринчи тарафнинг сармояси бўлса-да, лекин у билан тижорат қилишда вақти ёки тажрибаси бўлмайди. Иккинчи тарафнинг эса тижорий ишларида билими бўлади-ю, лекин ушбу билимни амалда қўллаш учун баъзан маблағи бўлмайди. Музорабанинг шариатда жоизлигига тижоратни мубоҳ қилган Қуръон оятларининг умумий ёки мутлақ маънолари далолат қилади. Аллоҳ таоло “Муззаммил” сурасининг 20-оятида марҳамат қилади: “…ва бошқалари ер юзида юриб, Аллоҳнинг фазлини ахтаришини…” Бақара сурасининг 198-оятида шундай дейилади: “Сизга ўз Роббингиздан фазл исташингизда гуноҳ йўқдир”. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитлик даврларида Ҳадича онамиз розияллоҳу анҳонинг моллари билан Шом шаҳрига бориб музораба қилганларини рисолат келгандан кейин иқрор қилдилар. Саҳобалар музораба билан шуғулланишар, улардан бирортаси бу ишга қарши чиқмас эди ва музорабанинг жоизлигига уламолар ижмоъ қилишган. Музорабани амалга ошириш ёки татбиқ қилиш осондир. Банк ёки ундан бошқа тараф сармоя эгаси сифатида молни тақдим қилади. Иккинчи тараф эса фойдадан келишилган муайян улуш эвазига ушбу молни кўпайтириш ҳамда моддий самарасини ошириш мақсадида меҳнат қилади. Музораба муддати ниҳоясида, шартнома бандларидан бири бажариб бўлингач ёки келишувдаги бизнес режа охирига етгач ёки даврий босқичлардан бири якунлангач ёки бизнес режа босқичларидан бир нечтаси амалга ошгач, нақд пул қўлга тушса, сарф харажатлар қопланиб, қолган соф фойда келишувга кўра тақсимланади. Қачон зиён бўлса, ушбу зиён сармоя эгаси сифатида банк ёки унинг ўрнидаги бошқа сармоядорнинг зиммасида бўлади. Банк фойдаларни тақсимлашдан олдин сармояни қайтариб олади. Бу, фойда сармоясини сақлаб қўйиш, қоидаси асосида бўлади. «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси  ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 1 099

Нақшбандия машойихлари(2). Салмон Ал-Форсий (розияллоҳу анҳу 2-қисм)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳақида шундай деди: “Аввал кетиб, пойгада ғолиб келганлар тўртта кишидир. Шу тўрттадан бири – Салмон Форсийдир. Салмон – бизнинг аҳли байтимиздир. Жаннат интизор бўлган кишилардан бири Салмондир. Аллоҳ таоло асҳобимдан тўрт кишини севади, улардан биттаси Салмондир”. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ниҳоятда ғани кўнгилли, зоҳид бир зот эди. Зохидларнинг буюклари орасида эди. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Кинда қабиласидан бир хотинга уйланган эди. Хотинининг хонасига кирганда, хонанинг қимматбаҳо тошлар билан безалганини кўриб, “уйимиз қиздирилган жаҳаннам бўлдими ёки Кинда қиблага айландими?” дея хитоб қилди.  – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга дунёдаги нарсанг бир йўлчининг кўтара оладиган нарсаси қадар бўлиши керак, деб тавсия этди,  – деди у. Кейин хонадаги безаклар олиб ташланмагунча хонага кирмади. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳақида сўраганларида ҳазрати Али розияллоҳу анҳу шундай жавоб берди:  – У шундай бир денгиздирки, илмнинг аввалини-охирини олди, аммо тошмади. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Ҳузайфа бин Яман розияллоҳу анҳу билан Набтияга кетди. У ерда намоз ўқиш учун бир жой ахтарди. Ўша ердаги бир кофир хотин унга:  – Қалбингни тозала ва истаган жойингда намоз қил!  – деди. Бу гапдан Салмон Форсий розияллоҳу анҳу йиғлади ва Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга шундай деди:  – Бу сўзни ҳикмат ўлароқ кофирнинг қалбидан ол! *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу кеча қоронғилик тушганда намоз ўқий бошларди. Намоздан чарчаса, тили билан Аллоҳни зикр эта бошларди. Тили зикрдан чарчаса, Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига далолат этган оятларни мушоҳада этар, унинг буюклиги ҳақида ўйлай бошларди. Кейин ўз нафсига шундай дерди: – Дам олдинг, энди намозга қалқ! Бир муддат намоз ўқиганидан сўнг, ўз тилига шундай дерди: – Дам олдинг, энди Аллоҳни зикр эт! Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг кеча бўйича ҳоли шу эди. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу хутба ўқирди. Эгнида битта абоси бор эди. Бир қисмига ўраниб, бир қисмини ерга тўшаб, ўтирарди. Унинг бориб ичида ўтириш учун, дам олиш учун бир уйи йўқ эди. Шу боис, доим соя ахтарарди. Топса, бориб ўтирарди. Маошининг ҳаммасини тарқатарди, ундан нон емас эди. Фақат ўз қўли билан меҳнат қилиб топган нонни ерди. У хурмо япроғидан сават тўқиб сотарди. Бундан бириктирилган маблағга гўшт ёки балиқ оларди. Уларни пишириб, жуззом (мохов) касалига мубтало бўлган одамларга едирар эди. Ўзи ҳам улар билан бирга ерди. *** Салмон Форсий розияллоҳу анҳу бир нарсани ташимоқчи бўлса, ўзи елкасига олиб таширди. Унинг фақирларга хос кийими бор эди. Уни танимаган йўлда учратганлар уни масхара қилишарди. Улар бу зотнинг ўз шаҳрининг хокими, волийси эканини билмас эдилар. Баъзан унинг волий эканини билиб, у елкасида ташиган юкни олмоқчи бўлишарди, аммо у шундай дерди:  – Йўқ, кўтариб борадиган жойимгача ўзим олиб боришим керак. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ўз турмушини шундай изоҳларди:  – Сават тўқиш учун хурмо япроғини бир дирҳамдан оламан. Ундан тўқиганим саватни уч дирҳамдан сотаман. Бу уч дирҳамдан бирини япроқ учун тўлайман. Бир дирҳамини садақа сифатида тарқатаман. Бир дирҳами билан оиламни боқаман. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу ҳеч кимдан садақа, закот олмас эди. Қуллардан бири Салмон Форсий розияллоҳу анҳуга:  – Мени пул эвазига озод қил, – деди.  – Бу пулни қаердан топмоқчисан?  – деб сўради Форсий розияллоҳу анҳу.  – Пулим йўқ, – деди қул....

Пайғамбарлардан мерос

Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий Бадрий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одамлар орасида аввалги Пайғамбарлардан сақланиб қолган бир гап шуки: агар уялмасанг, хоҳлаган ишингни қил!” (Бухорий ривоятлари). Улуғ олимларимиз мазкур ҳадисни уч хил шарҳлаганлар. Қуйида биз ҳадисга берилган учала маънони келтириб ўтамиз. Биринчи маъноси: Ҳадисдаги буйруқ феъли таҳдид-ваъидни ифодалайди. Унда ҳадис маъноси қуйидагича шарҳланади: Агар сенда ҳаё бўлмаса, хоҳлаган ишингни қилавер. Албатта Аллоҳ таоло сени қаттиқ жазолайди! Амр-буйруқ феълининг таҳдид маъносида келиши қуйидаги ояти каримада ҳам кузатилади: “(Эй кофирлар), хоҳлаган ишингизни қилаверинглар. Албатта У қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир”. (Фуссилат сураси, 40-оят). Иккинчи маъноси: Ҳадисдаги буйруқ хабар маъносини ифодалайди. Яъни беҳаё кимсалар хаёлларига нима келса қилаверадилар. Чунки ҳаё инсонни қабиҳ-разил одатлардан тўсиб туради. Ҳаёсиз махлуқлар эса бузуқлик ва тубанлик балчиғига ботадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларида ҳам буйруқ феъли хабар маъносини ифодалаб келган: “Кимда-ким менинг ишимда мен айтмаган гапни гапирса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин”. Яъни, у жойини жаҳаннамдан тайёрлабди. Учинчи маъноси: Буйруқ мубоҳликни билдиради. Яъни, агар сен бир ишни қилишдан Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам ҳаё этмасанг, модомики у шариатда қайтарилмаган бўлса, уни қилавер, рухсат. Зеро шариатда қайтарилмаган ҳар қандай амал мубоҳдир. Юқоридаги шарҳлар орасида албатта биринчи келтирилгани кучлироқдир. Бироқ имом Нававий (Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин) учинчи маънони рожиҳ-кучли санаганлар. Абу Убайд Қосим ибн Салом, Ибн Қутайба ва Муҳаммад ибн Наср Марвазийлар иккинчи маънони ихтиёр этишган. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов 796
1 1 351 1 352 1 353 1 354 1 355 1 550