islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37

Blog

Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ (1-қисм)

Абдулҳай ибн Абдулҳалим ибн Амийнуллоҳ ибн Муҳаммад Акбар Сиҳалавий Ансорий Лакнавий ҳижрий 1264-йилда Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрида илм ва тақво билан танилган оилада дунёга келган. Ҳиндистоннинг Лакна шаҳрига нисбатан Лакнавий нисбалари бўлса, Лакна шаҳридаги Сиҳала қишлоғига нисбатан Сиҳалавий нисбаларини олган. Насаблари машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга етиб борганлиги боис ансорий нисбаси ҳам берилган. Уламолар Абдулҳай Лакнавийнинг […]

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ

Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжаж Нишопурий қадимги Хоразм ўлкасига қарашли, бугунги кунда Туркманистон билан чегарадош Эрон шимоли-шарқий қисмида жойлашган Нишопур шаҳрида милодий822 йилда (ҳижрий 206 йил) туғилган. Бўлажак олим 12 ёшидан бошлаб исломий илмларни ўрганишни бошлади. Дастлабки илмни ўғлининг тарбияси ва таълимига катта эътибор қаратган отасидан олди. Ёш олимнинг устозлари мазҳаб асосчиси имом Аҳмад, дунёга […]

ҚУРЪОНИ КАРИМ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳий Бандаларининг ҳидояти учун Ўз каломини Расули орқали нозил қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳнинг Каломига амал қилишни ўз суннати ила ҳаётда яшаб кўрсатиб берган Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга дуруди салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Каломида улардан Ўзи рози бўлганини эълон қилган саҳобаларга ризвон бўлсин! Қуръонга хизмат қилган иймон эгалари бўлмиш аҳли илмларга Аллоҳнинг раҳмати, […]

Асрга татигулик умр

ХIХ асрда яшаб самарали ижод қилган буюк аллома Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай ибн Муҳаммад Абдуҳалим Ансорий Лакнавий ал-Ҳиндий Ҳанафий 1264/1447-йил зулқаъда ойининг йигирма олтинчисида Ҳиндистоннинг Банда шаҳрида уламолар оиласида дунёга келган. Отаси мавлоно Муҳаммад Абдулҳалим ўз асрининг йирик олимларидан бўлиб, бир қанча машҳур китоблар муаллифидир. Алломанинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Абу Айюб Ансорийга бориб тақалади. Абдулҳай Лакнавийнинг болалик чоғларидан зеҳни ўткир, ёдлаш қуввати кучли эди. […]

Мирзо Улуғбекнинг Самарқанд, Бухоро ва Ғиждувондаги мадрасалари ўз даврида ўзига хос университет вазифасини бажарган

Мирзо Улуғбек буюк Соҳибқирон Темурнинг бунёдкорлик ишларини давом эттирди у кўплаб мадрасалар, масжид ва хонақолар қурдирди, Мовароуннаҳрни илм-маърифат марказига айлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширади. Жумладан 1417 – 1430 йиллар орасида Улуғбек Самарқанд маркази Регистон майдонида улкан мадраса, хонақоҳ, муқаттаъ масжиди ва ҳаммом қурдиради. Шунингдек, 1417 йилда Бухорода ва 1433 йилда Ғиждувонда ҳам мадраса қурдирган. […]