Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб […]





