islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 5, 2019

Day

Бу оят ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди

Тафсирун насафийда оятул курсийнинг фазилати баёни اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирикдир ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, холос. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган. У уларни муҳофаза қилишдан чарчамас. Ва У Алий ва Азим Зотдир. عن علي رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم من قرأ آية الكرسي في دبر كل صلاة مكتوبة لم يمنعه من دخول الجنة إلا الموت ، ولا يواظب عليها إلا صديق أو عابد ، ومن قرأها إذا أخذ مضجعه أمنه الله على نفسه وجاره وجار جاره والأبيات حوله Алий розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос. У ишга эса фақатгина сиддиқ ёки обид бардавом бўлади, холос. Ва яна ким уни Кўрпасига кириб ётганида, ўқиса, Аллоҳ таоло унинг ўзига, қўшнисига, қўшнисининг қўшнисига ва унинг уйининг атрофидаги уйларга тинчлик ва омонлик беради» дедилар. قال عليه السلام ” سيد البشر آدم ، وسيد العرب محمد ولا فخر ، وسيد الفرس سلمان ، وسيد الروم صهيب ، وسيد الحبشة بلال ، وسيد الجبال الطور ، وسيد الأيام يوم الجمعة ، وسيد الكلام القرآن ، وسيد القرآن البقرة ، وسيد البقرة آية الكرسي ” وقال ” ما قرئت هذه الآية في دار إلا هجرتها الشياطين ثلاثين يوماً ، ولا يدخلها ساحر ولا ساحرة أربعين ليلة “ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларнинг саййиди Одам, Арабларнинг саййиди Муҳаммад. Лекин (менда) фахрланиш йўқ, Форсларнинг саййиди Салмон, Румликларнинг саййиди Суҳайб, Қоратанлиларнинг саййиди Билол, Тоғларнинг саййиди Тур тоғи, кунларнинг саййиди Жума куни, каломларнинг саййиди Қуръон, Қуръоннинг саййиди Бақара (сурасидир), Бақаранинг саййиди Оятул Курсийдир дедилар. Ва яна «Бу оят унда ўқилган хонадонга ўттиз кун шайтон кирмайди ва сеҳргар еркак ва аёл қирқ кеча кирмайди» дедилар. عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : ” لكل شيء سنام وإن سنام القرآن البقرة ، وفيها آية هي سيدة القرآن وهي آية الكرسي “ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг ўркачи (улуғи, саййиди, афзали) бўлади. Албатта Қуръооннинг ўркачи Бақара (сураси)дир. Ва унда бир оят бор бўлиб, у  Қуръоннинг саййидасидир. Ва у Оятул Курсийдир», дедилар. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдуссомад Тожиддинов Манба 274

Сохта тариқатлар: шахсга таъсири ва психологик механизмлари

Тасаввуф  тарихи силлиқ кечмаган. У ўзининг йўлида хатоларни бошидан кечирди, нотўғри даъволар билан чиқилди, тўғри эътиқодга зид бўлган қарашлар ўз ифодасини топди. Шу нуқтаи назардан Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний ўзининг “Сиррул асрор” китобида тасаввуф аҳлини икки тоифага ажратади. У биринчи тоифага “суннийлар” деб, иккинчи тоифага эса “бидъатчилар” деб ном беради. Суннийлар ҳақида у шундай деб ёзади:”Бу тоифа сўзда, амалда, шариат ва унинг маъноси бўлган тариқатда тамоман қоимдир”[1]. Мазкур тоифадаги тариқат аҳли биринчи навбатда ақоиднинг тўғри қоидаларига тўлиқ амал қиладиган ва “шариатсиз тариқат бўлмайди” деган тамойилига амал қилган ҳолда унинг талабларини мукаммал бажарадиган кишилардир. Улар “аҳли суннат вал-жамоат” эътиқоди ичидадирлар. “Бидъат аҳли” деб таърифланган иккинчи тоифадагилар эса ақоид ва шариат қоидаларидан бутунлай четга оғиб кетганлар бўлиб, улар турли-туман масалаларда суннийлар тутган амалларни инкор этадилар ва оқибатда бидъат аҳлидан бўлиб қоладилар. Бундай тоифа сирасига Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний қуйидаги “тариқат” йўналишларини киритади: ”ҳулулия, ҳолия, авлиёия, шамурония, ҳуббия, ҳурия, ибоҳия, мутақосима, мутажоҳила, воқифия, илҳомия”[2]. Қуйида уларнинг нотўғри жиҳатларига қисқача тўхталиб ўтамиз. Ҳулулия тариқати таълимотидалар ким бўлишидан қатъий назар қизми у эркакми чиройли бадани ва гўзал чеҳрасига қараш ҳалол деб даъво қиладилар. Эркак ва аёллар маҳрами бўлмасада бирга бўлишлари мубоҳ деган эътиқодни тўғри деб ҳисоблайдилар. Бу албатта таълимотни тўғридан тўғри куфрга олиб борувчи йўлдир. Ҳолия. Бу тариқат аҳли сўфийда шундай бир ҳол борки, у шариат қоидаларидан устун туради, деган ғояни илгари суради. Улар ўша ҳолга кирган одам шариат қоидаларига бўйсинмаса бўлади, дейишади. Авлиёия. Уларнинг фикрига кўра, валийлик мақомига етган кишилардан диний ҳукмлар соқит бўлади. Валийлик пайғамбарликдан устун туради, чунки пайғамбарлар Жаброил (а.с.) воситасида илм олсалар, валийлар воситасиз илмга етишадилар, деган сохта эътиқодда бўлишади. Бу даъволар уларни тўғридан тўғри куфрга етаклайди. Шамурония. Буларнинг фикрига кўра, “суҳбат қадимдир ва суҳбат қилувчидан (шаръий) ҳукм ва тақиқлар масаласи кўтарилади”[3]. Ҳуббия. Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги муносабатлар муҳаббат даражасига етгандан сўнг диний (шаръий) ҳукмлар улардан соқит бўлади ва энди банда одоб сақламаса ҳам ёки аврат жойларини беркитиб юрмаса ҳам бўлади, деган ғоя илгари сурилади. Ҳурия. Булар рақс тушишни ва рақсда ҳушидан кетиб беҳуш ҳолларида ҳурлар билан қовушажагини даъво қиладилар. Шунинг учун улар рақсдан кейин ғусл қилиш лозим деб ҳисоблайдилар. Ибоҳия. Булар амру маъруф ва наҳй мункарни инкор қиладилар ва ҳалолни ҳаром деб иддао қиладилар. Шунингдек, аёллар билан бирга бўлишни мубоҳ деб ҳисоблашади. Мутақосима. Бу тоифа кишилари меҳнат қилиш шарт эмас деб ҳисоблайди ва уйма-уй кириб тиланчилик қилиш уларнинг дунё муҳаббатни тарк этганларига гувоҳ эмиш. Мутажоҳила. Булар фосиқ кишилар киядиган либосларни кийиш мумкин деб айтишади. Воқифия. Улар билим фақат Аллоҳга хос, бандаси маърифатга эриша олмайди дея илм йўлини банда учун шарт эмас қилиб қўяди. Илҳомия. Бу тоифа ҳам илм ўрганмайди ва илм ўрганмоқчи бўлган ёшларга таъқиқлар қўяди. Улар Қуръондан кўра шоиру донишлар сўзларини афзал кўрадилар. Улар ҳаддан ошиб, ҳатто “Қуръон бизга пардадир, тариқатнинг Қуръони шеърдир” деган фикрни айтишади ва Қуръонни тарк этишадилар. Бу билан улар ўзларига дўзахни нақд қилиб қўйишадилар. Юқорида номлари зикр қилинган ботил тариқатлар Шайх Саййид Абдулқодир Гийлоний давридаги тариқатлар ҳисобланади. Ундан кейин ҳам бир қанча ботил тариқатлар пайдо бўлди ва уларнинг барчаси аҳли суннат вал жамоат эътиқоди бўйича кескин танқид остига олинди. Нотўғри бўлганлиги боис уларнинг аксарияти тарих...

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ

Имом Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ Мавороуннаҳрдаги ҳанафий шайхларидан бири бўлиб, тўлиқ исмлари Абул Ҳасан Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим Паздавийдир. У киши “Фахрул ислом Паздавий” номи билан машҳурдир. Шунингдек, у кишининг ёзган китоблари қийин бўлгани учун “Абул уср” (“Қийинчилик отаси”) деб ном беришган. Акаларига эса, китоблари осон бўлгани учун “Абул юср” (“Осончилик отаси”) деб ном беришган.[1] Самъоний айтади: “Бизга Паздавий ҳақида у кишининг шогирди хатиб Абул Маолий Муҳаммад ибн Насрдан бошқа киши сўлаб бермаган. У айтади: “Паздавий Мовароуннаҳрдаги уламоларнинг имоми эди, у кишининг катта китоблари бор эди”. Паздавий раҳматуллоҳи алайҳ 400 ҳижрий йилда туғилганлар. Самарқандда дарс бериб, 482 ҳижрий йил ражаб ойида Кисс деган жойда вафот этганлар. У киши мазҳабни сақлаб қолишда зарбул масал қилинадиган даражадаги кишилардан бири эди.[2] Имом Паздавийнинг кўпгина китоблари бўлиб, улар қуйидагилар: “Амолий”. “Тафсирул Қуръон”. “Ал-Жомиул кабир фил фуруъ”. “Сийратул мазҳаб фи сифатил адаб”. “Шуруҳу тақвимил адилла фил усул”. “Шарҳул жомиус саҳиҳ лил Бухорий”. “Шарҳул жомиус сағир лиш Шайбоний фил фуруъ”. “Шарҳу зиёдатуз зиёдот лиш Шайбоний”. “Ғиноул фуқаҳо фил фуруъ”. “Кашфул астор фит тафсир” (120 жуз). “Ал-Мабсут фил фуруъ” (11 мужаллад).[3] “Манор”  китобига ёзилган шарҳлар: Имом Ҳусомиддин Ҳусайн Алий Сафноқий Ҳанафий (710 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кофий” китоби. Шайх Акмалуддин Муҳаммад ибн Маҳмуд Бобартий Ҳанафий (786 ҳ. йил вафот этган)нинг “Ат-Тақрир” китоби. Шайх Абул Макорим Аҳмад ибн Ҳасан Жорбардий (746 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Қовамуддин Атрорий Ҳанафий (700 ҳ. йиллар атрофида вафот этган)нинг шарҳи. Абул Бақо Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Зоёул Маккий Ҳанафий (854 ҳ. йил вафот этган)нинг шарҳи. Шайх Умар ибн Абдул Муҳсин Урзанжонийнинг шарҳи. Имом Алоуддин Бухорий (730 ҳ. йил вафот этган)нинг “Кашфул асрор ан усули фахрил ислом Паздавий” китоби.[4] “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Абдуллоҳ Қосим [1]Мифтоҳус саода. 2/185. [2]Сияру аъломин нубало. 18/602-603. [3]Ҳадийятул орифин. 1/693. [4]Кашфуз зунун. 112. 385

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман қизғин паллада

Абу Даби шаҳрида Инсоний биродарлик бўйича ўтказилаётган анжуман ўз ишини давом эттирмоқда, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Нуфузли тадбирда дунёнинг барча мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари долзарб маърузалар ўқимоқдалар. Ушбу анжуманда нотиқлар халқлар ўртасида ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро аҳилликка эришиш, турли ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш кераклиги, ҳар бир ишда одамлар манфаатини назарда тутиш зарурлигига алоҳида урғу қаратмоқдалар. Мазкур анжуман жуда ҳам мураккаб бир даврда, дунёда кескинлик ва қарама-қаршилик авж олган бир паллада ўтказилаётгани унинг амалий аҳамиятини янада оширади. Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари иштирок этмоқда. 200

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 5-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратлари бир кеча талабалари билан бир уйда меҳмон бўлдилар. Уй эгаси қандилни ёқди. – Бу қандилда бир ғалатилик кўряпман, ёнаяпти, аммо нури йўқ, ҳикмати надир,  – деб сўради Бастомий ҳазратлари. – Устозим, биз бу қандилни бир кеча учун қўшнимиздан омонат олган эдик. Бу оқшом иккинчи кеча ёқаяпмиз, – дейишди. Буни эшитиб, Бастoмий ҳазратлари қандилни дарҳол ўчирди ва: – Қандилни дарҳол соҳибига қайтаринг. Агар истасангиз, яна бир кеча ёқиш учун изн олингиз, – деди. Уй эгаси қандилни ўчириб, қўшнисига олиб берди ва ундан рухсат олиб, қандилни қайтариб олиб келди. Қандилни ёқдилар, хона ёришди. – Энди нурини кўраяпман,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари қирқ беш марта ҳаж амалини бажарган эди. Бир кун Арофат тепасида ўтирганда, нафси унга: “Боязид, сенга ўхшаган ким бор? қирқ беш марта ҳаж қилдинг, Қуръонни мингларча ҳатм этиш бахтига муяссар бўлдинг!” дея сўзлади. Бастoмий ҳазратлари сапчиб ўрнидан турди ва у ердаги оломонга қараб: – Ким менинг қирқ беш марта адо этган ҳаж амалимни савобини бир нонга алмашади! – дея ҳайқирди. Бир одам бошини кўтариб: – Мен оламан, – деди ва битта нон узатди. Боязид Бастoмий ҳазратлари нонни олди ва у ерда ётган бир итнинг олдига ташлади. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари Рум диёри (Анатолия)га сафарга чиқди. Йўлда бир роҳибга дуч келди. Роҳиб уни уйига чақириб, меҳмон қилди. Уйидан бир хона берди. Бастoмий ҳазратлари ўзига ажратилган хонада ибодат қила бошлади ва қалбини Аллоҳ таолога бурди. Роҳиб ҳар куни унинг емагини олдига келтириб қўярди. Бу ҳол бир ой давом этди. Боязид Бастoмий ҳазратлари ниҳоят: “Эй нафс, сени синдирмоқ истаяпман, аммо сен синмаяпсан!” – деди. Буни эшитиб қолган роҳиб, ичкарига кирди ва: – Исминг нима?  – деб сўради. – Боязид. – Не гўзал инсонсан? Кошки, Исо Масиҳнинг қули бўлсайдинг! – дея хитоб қилди. Бу сўзлар Боязид Бастoмий ҳазратларига оғир тегди. Роҳибнинг уйини тарк этмоқ истади. Аммо роҳиб: – Бизнинг уйда 40 кунингни тамомла, сўнгра кетгин. Бизнинг катта байрамимиз бор. Уни кўришингни хохлардим. Байрамга қийматли бир воизимиз ҳам келади. У фақат шу байрамда, йилда бир марта гапиради. Уни тинглаб кўр, – деди роҳиб. Бастoмий ҳазратлари рози бўлди. Қирқ кун ўтгандан сўнг роҳиб Бастoмий ҳазратларининг хонасига кириб, “Марҳамат, ташқарига чиқинг, байрам кунимиз келди”, деди. Лекин сўнгра меҳмонга қараб: – Фақат сиз бу кийимда қандай роҳибларнинг ичига кирасиз? Яхшиси, бу кийимингизни ечиб, устингизга роҳиб кийимини кийинг ва бўйнингизга “Инжил”ни осиб олинг,  – деди. Бу таклифдан оғринган бўлсада, Бастoмий ҳазратлари “бунда бир ҳикмат бор”, дея берилган либосни кийиб, роҳиблар орасига қўшилди. Ҳеч кимнинг диққатини чекмади. Бироздан сўнгра роҳибларнинг каттаси, ўша воиз келди. Лекин, негадир, ваъзни бошламади. Сабабини сўрaдилар. – Орангизда бир Муҳаммадий бўлса, мен қандай гапираман?  – деди. Оломон ғалаёнга келди, “уни кўрсат, парчалаб ташлайлик!” дея ҳайқирди. – Йўқ, кўрсатолмайман. Фақат унга тегмасликка сўз берсангиз, уни сизга таништиришим мумкин, – деди Бош роҳиб. Оломон Муҳаммадийга тегмасликка сўз берди. – Эй Муҳаммадий, Аллоҳ учун оёққа қалқ ва ўзингни кўрсат!  – деди бош роҳиб. Боязид Бастoмий ҳазратлари оёққа қалқди. – Исминг нима?  – деб сўради Бош роҳиб.  – Боязид. – Таҳсил кўрдингми? – Раббим ўргатгани қадар бир нарсаларни ўргандим, – деди Бастoмий ҳазратлари....