Кувайтда чоп этиладиган нуфузли нашр — “Ас-сияса” газетаси Ўзбекистонда кейинги йилларда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилди. Унда мамлакатимизда диний бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш, ислом илм-фани ва маданиятининг бебаҳо дурдоналари бўлмиш бой маънавий меросимизни сақлаш, ўрганиш, инсониятга эзгу ғоя ҳамда таълимотларини етказишга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланган. Ўзбекистонда 16 та конфессияга мансуб 2200 дан зиёд […]





