islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 29, 2019

Day

Масжидда дунё гапи

 رَوَى عَبْدُ اللَّهِ بْنُ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ ” يأتي في آخر الزمان أناس من أمتي يأتون المساجد يقعدون فيها حلقاً ذكرهم الدنيا وحب الدنيا لا تجالسوهم ، فليس لله بهم حاجة ” . Абдуллоҳ ибн Масуьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Охир замонда шундай умматимдан бўлган бир қавм келадики, масжидларда халқа қилиб ўтиришади. Дунё сўзларини гапирадилар, чунки улар дунёни яхши кўрадилар. Улар билан ўтирманглар! Чунки Аллоҳ улардан беҳожатдир”   дедилар. عن ابن عباس قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« الكلام في المسجد يأكل الحسنات كما تأكل النار الحطب ». Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Масжидда гапирилган дунёвий гап (қадам босиб келган) савоб амалларини барчасини ейди, олов ўтинни егани каби” дедилар. عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِنَّ لِلْمُنَافِقِينَ عَلاَمَاتٍ يُعْرَفُونَ بِهَا تَحِيَّتُهُمْ لَعْنَةٌ وَطَعَامُهُمْ نُهْبَةٌ وَغَنِيمَتُهُمْ غُلُولٌ وَلاَ يَقْرَبُونَ الْمَسَاجِدَ إِلاَّ هَجْراً وَلاَ يَأْتُونَ الصَّلاَةَ إِلاَّ دَبْراً مُسْتَكْبِرِينَ لاَ يَأْلَفُونَ وَلاَ يُؤْلَفُونَ خُشُبٌ بِاللَّيْلِ صُخُبٌ بِالنَّهَارِ ». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларнинг бир нечта белгилари борки ўшалар билан таниладилар: саломлари лаънатга хос, таомлари бировни норози қилиб тортиб олинган, тўдалаб қўйган ғаниматлари ҳаромдан, масжидга келсаларда фақат бир намозхонни ғийбат қилиш учун ёки масжидагиларни сўкиш учун ва беҳаё сўзларни айтишлик учун келадилар. Намозни кечиктириб кибрланиб ўқийдилар. Уларнинг дўсти ҳам йўқ, биров билан дўстлашмайдилар ҳам. Хуфтонда тахтадай қотиб ухлаб қоладилар, бомдодда эса бақир-чақир қилиб баҳслашиб турадилар” дедилар. عن ابن مسعود قال: قال رسول اللّه صلى الله عليه وسلم: ” قال الله عز وجل في بعض الكتب: إن بيوتي في أرضي المساجد وإن زواري فيها عمارها فطوبى لعبد تطهر في بيته ثم زارني في بيتي فحق على المزور أن يكرم زائره “ Абдуллоҳ ибн Масуьд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло баъзи (нозил қилган)китобларида шундай сўзларни деди: “Масжидлар ердаги менинг уйларимдир. Ундаги мени зиёратчиларим эса, масжидга 5 вақт намоз учун келувчиларидир. Бахт бўлсин шундай бандагаки, уйидан чиройли хушбўйланиб чиқади-да, менинг уйимга Мени зиёрат қилиш учун келади. Энди мезбоннинг бўйнидаги ҳақ шуки, ўз меҳмонини икром қилишлигидир” Мавлоно Жалолиддин Румий дейдилар: Агар Хожа шавад аз банда розий, Ба у ёр ҳаст истиқболи мозий. Шавад ай банда гар мавло баозор, Ҳамма дар ҳар ду олам аз ту безор. Агар Ҳудо бандадан рози бўлса, Келажакда унга дўст бўлгай. Гар Ҳудо бандадан бўлса норози, Икки оламда ҳамма сендан безор. Аллоҳ таоло бизларни масжидга савоб умидида бориб гуноҳлар орттириб қайтишимиздан ўзи асрасин. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов Манба 299

Денгиз қаъридаги нола!

Аллоҳ таоло қуръони каримда марҳамат қилади:  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ Эй, имон келтирганлар! Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эслангиз! (Аҳзоб сураси 9 оят).  Аллоҳ таолонинг неъматларини ичида энг улуғи бу – имон неъматидир. Бу неъмат борасида тафаккур қиладиган бўлсак, банда Имони сабабли Раббисининг розилиги, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари ҳамда дунё ва охират саодатига эришади. Мўмин бандаларлар учун эса Қуръони каримда жуда кўплаб башоратлар келган. Шулардан бири: الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ  رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آَبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ  وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ ״Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар (яккаю ягона) Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга имон келтирурлар ҳамда имон келтирган кишиларни мағфират этишини сўрарлар: «Парвардигоро, Ўзинг раҳмат ва илм жиҳатдан барча нарсани эгаллагандирсан. Бас, тавба қилган ва йўлингга эргашган кишиларни мағфират эт ва уларни дўзах азобидан сақла! Парвардигоро, уларни ҳам, уларнинг ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам Ўзинг уларга ваъда қилган мангу (жаннат) боғларига дохил қилгин! Албатта, Сен Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли зот)дирсан. Ўзинг уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша кунда (қиёматда) ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан унга раҳм қилган бўласан. Мана шу улкан ютуқдир» (деб дуо қилурлар). (Ғофир сураси 7-9 оятлар). Юқоридаги ояти карималарда муқарраб фаришталарнинг биз мўмин бандалар учун истиғфор айтишлари зикр қилинмоқда. Аршни кўтариб турадиган фаришталарнинг истиғфорига сазовор бўлиш инсон учун нақадар улуғ бахт! Қуйидаги ҳикояда бошқа жонзотларнинг ҳам истиғфор айтиши зикр қилинади: Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳиссалом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди. Сулаймон алайҳиссалом уни сув олдига етиб боргунича диққат билан кузатдилар. Қарасалар, бир қурбақа сувдан бошини чиқариб, оғзини очди, чумоли дарҳол унга кириб олгач, денгизга шўнғиб кетдию соатлаб қолиб кетди. Сулаймон алайҳиссалом таажжубланиб, ҳайрон эдилар. Кейин қурбақа сувдан чиқди-да, оғзини очиб, чумолини қирғоққа ташлади, дон эса йўқ эди. Сулаймон алайҳиссалом чумолини чақириб, нима иш қилганини ва қаерда бўлганини сўрадилар. Чумоли айтдики: эй Аллоҳнинг пайғамбари, сиз кўриб турган бу денгиз тубида ичи ковак ҳарсанг тош бўлиб, уни ичида бир сўқир қурт бор. Аллоҳ уни ўша ерга яратиб қўйган, у егулик истаб ташқарига чиқа олмайди. Аллоҳ таоло уни ризқига мени тайинлаб қўйди, мен уни ризқини кўтариб олиб келаман, мана бу қурбақани эса мени кўтариб олиб тушиши ва чиқариб қўйиши учун бўйсундириб қўйди, уни оғзида менга сув зарар қилмайди, қурбақа оғзини тошни тешигига қўяди, мен кириб оламан, қачон ризқни ўша қуртга етказиб бергач, қайтиб қурбақани оғзига чиқиб оламан, у мени денгиздан чиқариб қўяди. Сулаймон алайҳиссалом: – Уни қандай тасбиҳ айтаётганини эшитдингми? – дедилар. Чумоли: – Ҳа, уни ноласини эшитдим, у айтар еди: “Эй, сув қаърида, тошнинг ичидаги жониворни Ўз ризқидан бебаҳра қилмаган Зот! Мўмин бандаларингни Ўз раҳматингдан бебаҳра қилма!”, деганини эшитдим, – деди. Тошкент ислом институти битирувчиси Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли Манба 323

Илмнинг асоси-Аллоҳнинг раҳмати

Дунё неъматларини бизларга беҳисоб даражада бериб, ундан ҳам зиёд неъмат бўлмиш Ўз раҳматини ҳам берган, икки дунё унинг аҳли бўлганларни азиз қилган ва илмларнинг асоси, қалбларнинг покловчи Қуръон бериб биз мусулмонларни икром этган Аллоҳга ҳамд-у сано. Аллоҳнинг аҳли Қуръон аҳли, илмнинг манбаи Қуръон дея бизларга ўрнак бўлиб ҳаёти муборакларини биз умматларининг саодатига сарф этган, сўнгги кунларида ҳам умматим дея яшаб ўтган Саййидимиз муаллимимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин. Аллоҳ таолонинг Каломини ёдлаш улуғ неъмат ва фазилатдир. Бу ҳақида Қуръон карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кўплаб хушхабарлар ворид бўлган. Бунга Юнус сураси 58-оятини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: Айтинг: “Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган нарса (бойликлари)дан яхшироқдир”. Бу оятда Аллоҳнинг икки улуғ неъмати зикр қилинаётир. Бири фазли, яъни Ислом дини. Иккинчиси раҳмати, яъни, Қуръони карим. Ҳадиси шарифда айтиладики, “Кимгаки Аллоҳ таоло Ислом дини ва Қуръон илмини насиб этган бўлса-ю, у камбағалман деб койинса, Аллоҳ то қиёмат кунигача унинг икки кўзи ўртасига (пешонасига) фақирлик тамғасини босиб қўяр”. Ояти карима тафсири ҳақида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу айтадилар: “Аллоҳнинг фазли –Ислом, раҳмати – сизларни Қуръон аҳлидан қилганидир”. Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. “Улар кимлар?” деб сўрадилар. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, деб жавоб бердилар. Мунавий: “Қуръон аҳли” Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир”, деган. Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислардан Қуръон ҳомилларига берилган бу неъматнинг қанчалик улуғ эканини англаб олишимиз мумкин. Имом Аҳмад ва Имом Ҳокимнинг “Муснад”ларида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Ким еттита узун сурани ёдласа, у олимдир”. Демак, инсон Қуръони каримни ёдлаш сабабидан олимлик даражасига кўтарилар экан. Анкабут сурасининг 49-оятида Аллоҳ таоло: “Йўқ, у (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларидаги аниқ оятлардир” дея марҳамат қилади. Бундан Қуръон ҳофизлари аҳли илмлардан экани маълум бўлади. Чунки илмнинг аввали Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олиш ва уни тушунишдир. Ўтган кўплаб уламоларнинг ҳаётига назар ташласак, уларни ёшликларидан Аллоҳ таолонинг Каломини ёд олганликларини кўрамиз. Буюк бобокалонларимиздан Ибн Сино ва Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Фарғоний, Хоразмийлар ҳам бунга яққол мисол бўлади. Шунингдек, бизнинг диёр олимлари болага аввал Қуръон ёдлатишган ва илм олиш учун баъзи олимлар олдига илм талабида келганларни Қуръони каримдан қанча ёдлаганига қараб уларни қабул қилган ёки қайтарган. ИбнҲузайма: “Мен отамдан Қутайба ҳузурига боришга изн сўраган эдим, у менга: “Аввал Қуръонни ўқи, кейин изн бераман”, деди. Мен Қуръонни ёдлаганимда, у: “Энди уни намоз (Рамазон)да хатм қил”, деди. Мен бу ишни ҳам қилдим. Биз ҳайит байрамини нишонлаётганимизда отам менга изн берди”, деган. Қуръон ёдлаш билан олимлик даражасига етилади.Илм сабабидан эса ҳақлар адо этилади, сила-и раҳм қилинади ва даражалар кўтарилади. Ҳар бир ота-она фарзандига қилган дуоси ижобатига иймони комил бўлмоғи ва шу ишонч билан фарзанди ҳаққига аҳли Қуръон, аҳли илм ва Аллоҳнинг хос бандаларидан бўлсин деб дуо қилса иншаАллоҳ у фарзанд қори, ҳофиз, аҳли илм бўлиб шарафланади. Мужодала сураси 11-оятда Аллоҳ таоло яна бундай деб марҳамат қилади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. Шунингдек, банда илм сабабидан Раббисини танийди. Раббисини таниган фарзанд эса ҳеч қачон харом ишга қўл урмайди, жамиятда харом ишлар бўлмас экан, бировнинг ҳаққига риоя этилар экан, у жамият, албатта, гуллаб яшнайди. Фотир сураси 28-оятда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтдики: “Аллоҳдан бандалари орасида уламоларгина қўрқурлар”. Ҳа илми билангина инсон ўзлигини билади, бандалигини ҳис этади. Қуръон ўқиган киши эса Аллоҳдан доимо...