islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 28, 2019

Day

Қуръони карим ва унинг аҳлининг фазилатлари ҳақида келган ҳадис ва ривоятлар

«Умматимнинг энг шарафлиси ҳомилул қуръон ва кечаси қоим бўлувчиларидир».[1] «Қуръон бойликдир, ундан сўнг фақирлик йўқ, ундан бошқа бойлик ҳам йўқ».[2] «Қуръон қиёмат куни ўз соҳибини шафоат қилади…»[3] «Қуръон қиёмат куни қабр ёрилганда ўз соҳибига юзи оппоқ киши каби йўлиқиб: «Мени танидингми?» дейди. У: «Йўқ», деб жавоб беради. Қуръон: «Мен кундузлари чанқатган, тунларингни бедор қилган ҳамроҳинг Қуръонман. Ҳар бир тижоратчи ўз тижорати ортидадир. Мен эса бугун сенинг ортингдаман», дейди. Сўнг унга мулк ўнг томонидан, абадийлик чап томонидан берилиб, бошига виқор тожи кийдирилади ва ота-онасига бу дунёнинг бутун қиймати ҳам унга тенг келмайдиган кийим кийдирилади. Улар «Буни нима сабабдан кийдик?» деб ҳайрон бўлганларида, уларга: «Фарзандингиз Қуръонни қўлга киритгани учун», дейилади. Сўнг унга:«Ўқи ва жаннат даражалари ва боғларида кўтарил»,дейилади.  У тез ўқийдими, секин ўқийдими, модомики ўқир экан, кўтарилиб бораверади»[4]. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор», дедилар. «Улар кимлар?» деб сўрадилар. У зот: «Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир», деб жавоб бердилар».[5]Мунавий: «Қуръон аҳли» Қуръонни тадаббур қилиб, унга амал қилишни лозим тутганлардир», деган. «Мусулмон қарияни, маъсият билан ҳаддидан ошмаган ҳомилул қуръон(қори)ни ва одил султонни ҳурмат қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».[6]Фойда: «Ҳаддидан ошмаган», яъни тажвид ва ҳарфларни адо қилишдан ёки айрим бидъатчилар каби маъносини ботил таъвил қилишдан, тиловатдан ва қироатини пухта қилиб, маъноларини тушунган ҳолда унга амал қилишдан юз ўгирмаган. «Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг олдиларидан бир аёл ўтаётиб: «Сенга ҳомиладор бўлган қорин ва сени эмизган кўкрак нақадар яхши!» деди. Шунда Исо алайҳиссалом: «Йўқ, балки ким Қуръон ўқиб, унга амал қилса, нақадар яхши!» дедилар»[7]. «Осмон эшиклари беш нарса учун очилади: Қуръон қироати, ҳужум қилганларга қарши туриш, ёмғир ёғиши, мазлумнинг дуоси ва азон учун. Беш нарса ибодатдандир: Мусҳафга назар солиш, Каъбага назар солиш, ота-онага назар солиш, замзамга назар солиш – булар хатоларни ўчиради – ва олимнинг юзига назар солиш»[8]. «Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир»[9]. Танбеҳ: Агар «Бу ривоятларга кўра муқрий (Қуръон ўргатувчи) оламнинг фозили бўлмиш фақиҳдан афзал экан-да», дейилса, биз айтамизки: «Йўқ, чунки бу ердаги мухотоб (тингловчилар) фақиҳ бўлганлар. Уларнинг тили бўлгани учун Қуръоннинг маъноларини шундоқ ҳам тушунганлар. Фиқҳ уларнинг қон-қонларига сингиб кетган. Ким ўшалардек бўлса, уларнинг жумласига киради. Аммо фақат қори ёки Қуръон ўқитувчи бўлиб, ўқиётган нарсасининг маъносидан ҳеч нарсани тушунмаса, бундан эмас. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг», дедим. У зот: «Тақво қилгин. Чунки у барча ишларнинг бошидир»,дедилар. Мен: «Яна қўшимча қилинг», дедим. У зот: «Қуръон тиловатини лозим тут. Чунки у ерда нур, осмонда сен учун захирадир», дедилар»[10]. «Ким Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришини хоҳласа, қарасин, агар Қуръонни яхши кўрса, демак, Аллоҳ ва Расули уни яхши кўради»[11]. «Ким фарзандига Қуръонни қараб ўқишни ўргатса, аввалу охир қилган гуноҳлари кечирилади. Ким унга ёдлатса, қиёмат куни Аллоҳ таоло уни тўлин ой суратида юборади ва фарзандига «Ўқи», дейди. Ҳар бир оятни ўқиган сайин, то ёдлаган жойининг охирига етгунича Аллоҳ азза ва жалла отасининг даражасини кўтараверади»[12]. «Қуръонни ёдлаб, ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билса, Аллоҳ уни жаннатга киритади ва оиласидан дўзахга ҳукм қилинган ўнтасини шафоат қилишига имкон беради»[13]. «Ким Қуръон ўқиса, у ўз ичида нубувватни ҳосил қилган бўлади (яъни нубувват хислати ва илмини қамраб олган бўлади), фақат унга ваҳий қилинмаган, холос....

Шотибий ҳақида ҳикоялар

Имом Шотибий 1177 (572 ҳ.) йилда ҳаж қилиш учун Мисрга сафарга отланди ва Искандарияга тушди. У Искандарияда яшаб қолган Имом Ҳофиз Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салафа Исфаҳоний ва бошқа олимлардан ҳадис эшитди. Шотибий Мисрга борганларида, қози Фозил Абдурраҳим у кишининг ҳурматларини жойига қўйди ва ўз мадрасаларида Қуръон ўқитувчи устозларга бош қилиб қўйди. У ерда қироат, луғат, наҳв ва бошқа фойдали илмлардан матонат билан сабоқ бердилар. У кишининг исмлари машҳур бўлиб, ҳар томонга тарқалиб кетди. Қуръон ўқитиш бўйича раислик даражасигача етдилар. Обрўлари ошиб, дарс учун ҳар томондан одамлар кела бошлади. Атрофдаги инсонлар у кишидаги илмнинг саховатидан худди ер ёмғирдан манфаат олгандек манфаатланишди. Султон Малик Носир Салоҳиддин Юсуф ибн Айюб 1193 йили (589 ҳ.) Байтул Мақдисни фатҳ қилгач, у кишининг (Шотибийнинг) зиёратига бориб, Рамазон рўзасини бирга тутди. Ушбу йил зиёратдан қайтаётганида оммага манфаат бериш учун саёҳат уловини Фозилия мадрасасига чўктирди. Вафотигача у ерда дарс бериб қолди. Ушбу зикр қилинган мадрасани қози Фозил 1185 (580 ҳ.) йилда ўз  ҳовлисининг олдидаги гулзор йўлга барпо қилган эди. Уни  Шофеъий ва Моликий фақиҳларининг бир гуруҳига вақф қилди. Битта катта хонасини Қуръон қироати учун ажратди. У ерда имом Абул Қосим ибн Файюро (Шотибий) қироатдан илм берарди. Сўнг унинг шогирди Абу Абдуллоҳ Қуртубий, кейинчалик яна бошқалар қироатдан дарс ўтдилар. Жамолиддин Абул Ҳасан ал-Қифтий айтади: “У (Шотибий) Қуръон ўқиб, наҳв ва луғат илмларидан ҳам таълим олди. Ёш йигитлик чоғидаёқ Қуръоннинг барча қироатлари борасида моҳир бўлди. Ҳали эллик ёшга етмасданоқ, атрофдаги инсонлар унга Қуръон ўқиб бериб, кўп манфаат олишди”. Жамолиддин Абул Ҳасан Қифтий яна шундай дейди: «У Мисрни ватан тутиб, «Амр ибн Ос» масжидида дарс беришга ўтирди. У ерда «Бану Ҳимярий» номи билан танилган қавмга куёв бўлди. Сўнг уни Фозил Абдурраҳим ибн Али Байсоний Қоҳирада қурдирган мадрасага кўчириб олиб бориб, дарвозахонанинг чап томонига унинг ўзи учун дид билан алоҳида чиройли бир хона қилиб берди. Шотибий ана шу ерда дарс берарди. Оиласи учун мадрасадан ташқарида алоҳида бошқа бир ҳовли қилиб берди. У зотраҳматуллоҳи алайҳи то вафотигача ана шу ерда яшади. Ибн Жазарий: Абул Маъолий ибн Айнул Фузалонинг «Мисбаҳ» номли китобида ушбу нарсани ўқиган эдим: «Имом Шотибий айтадилар: «Мен кетма-кет ўн кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни равзаи шарифда кўриб, у зотга Қуръон ўқиб бердим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Аллоҳ сени шубҳалардан ҳимоя қилсин», деганлар». Бу зот ҳақида бундан ташқари бир қанча машҳур ривоятлар ва кароматлар мавжуд. Имом Шотибийнинг ҳузурларида бир фиқҳий масала туғилиб қолди. Шунда у зот бу масала хусусида ҳужжат айтиб, китоб келтиришни сўради ва: «Бу ҳақида фалон жойдан қидиринглар», деб, қайси бет, қайси ўрин ва қайси мавзуда келганигача айтиб бердилар. Улар айтилган жойдан топишгач: «Фиқҳни ҳам ёдлаганмисиз?» деб сўрашди. Имом Шотибий: «Мен бир туяга юк бўладиган китобларни ёдлаганман», дедилар. Улар: «Ундай бўлса, фиқҳдан дарс бермайсизми?» дейишди. У зот: «Кўзи ожизларники фақат Қуръондир», дедилар. Имом Шотибий шундай деди: «Йўлда кетаётган эдим, шеригим мендан ортда қолиб кетди. Мен уловда эдим. Шунда икки номаълум шахс келиб, улардан бири мени қаттиқ ҳақорат қила бошлади. Мен «истиъоза»ни айтдим. У бир оз муддат ҳақорат қилишида давом этиб турди. Шунда иккинчиси: «Уни тарк қил, фойдаси йўқ», деди. Шу пайт шеригим ҳам етиб қолди. Унга бўлган воқеани айтиб...

Институт ўқитувчилари “ал-Азҳар” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар

Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари, Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида ал-Азҳар кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бой тажрибаларини ўзлаштирдилар. Ал-Азҳар кутубхонаси мудири Абдулмажид Аҳмад Абдуллатиф ва малакали мутахассислардан ноёб асарларни сақлаш, таъмирлаш, электрон нусхаларини олиш ва фойдаланиш тартиблари борасидаги кўп йиллик тажрибалар ўрганилди. Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланаётган араб ёзувидаги қўлёзма асарлар, тошбосма китобларнинг сақлаш ва таъмирлаш ҳолати мониторинг қилиниб, уларнинг электрон базасини шакллантириш ишлари бошланган. Шу билан бирга, Диний идора фондида сақланаётган қадимий қўлёзмаларни босқичма-босқич таъмирлаш учун зарур кимёвий моддаларни ишлатиш, фондни замонавий технологик ускуналар билан жиҳозлаш бўйича амалий ҳаракатлар ҳам бошлаб юборилган. Миср сафари мана шундай ишларни энг юқори сифатда амалга оширишда жуда қўл келади. Диний идора фондидаги қўлёзма ва тошбосма манбаларни таъмирлашда муайян муаммолар бор эди. Айниқса, соҳа мутахассислари маслаҳати ва тажрибасига эҳтиёж катта. Чунки сўнгги йилларда фонддаги айрим асарларни таъмирлаш зарурати пайдо бўлмоқда. Бундай долзарб масалаларнинг оқилона ечими – инновация, интеллектуал билим ва илм-фаннинг янги ютуқларини амалиётга татбиқ этишдир. Бу борада жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланган Миср давлатидаги йирик кутубхоналар, илмий тадқиқот марказлари ва музейларнинг бой тажрибалари жуда ҳам катта фойда беришига ишонамиз. 135

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 3-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратлари ёмғирли бир кунда жума намозини адо қилиш учун уйидан чиқди. Йўл ботқоқ эди. Бастoмий ҳазратлари ёмғир тингунча, бир уйнинг девори панасида турди ва ўша ерда кавушидаги лойни уйнинг тош деворига суртиб тозалади. Ва масжидга кетар экан, ўз-ўзига “кавушимни тозалайман деб, бир мажусийнинг деворини кирлатдинг, бу ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай турмоқчисан?” деди ва мажусийдан узр сўраш учун орқасига қайтди. Унинг эшигини қоқди. Мажусий чиқиб: – Нима гапингиз бор эди?  – деди. – Сиздан узр сўрашга келдим,  – деди Бастoмий ҳазратлари. – Нима учун? – Бироз аввал кавушимдаги лойларни деворингизга суртиб тозалаган эдим, бу тўғри ҳаракат бўлмади. Ёмғирнинг шиддати менга бу нозикликни унуттирди, – деб жавоб берди Бастoмий ҳазратлари. – Нима зарари бор? Зотан деворимиз лойдан бўлган. Сизнинг оёғингиздан у ерга сурилган лой деворга бир хунуклик келтирмас, – деди мажусий. – Тўғри, аммо бу бир ҳақдир ва соҳибининг ризосини олиш керак,  – деди Бастoмий ҳазратлари. – Сизга бу нозиклик ва инсон ҳақларига бу қадар ҳурматни сизнинг динингиз ўргатдими?  – деб сўради мажусий.  – Ҳа, динимиз ва бу диннинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатди,  – деди Бастoмий ҳазратлари. – У ҳолда биз нечун бу динга кирмаймиз?  – деди мажусий ва калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди. (3-қисм тугади. Давоми бор) Мир араб ўрта махус ислом билим юрти мударриси Абдусамад Тожиддинов 135