islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Ўқитувчи ўйлари: илмдан юз ўгиришнинг оқибатлари

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. […]

Ҳадислар таржимасига тааллуқли айрим фикрлар

Аллоҳга беҳад ва беадад ҳамду санолар бўлсинки, сўнги вақтларда юртимиз мусулмонларининг маънавий-маърифий ҳаётида кўплаб ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Халқимиз маънавий эҳтиёжини қондирадиган ва ёшларимизни эзгулик сари йўналтирадиган турли-туман диний-маърифий нашрларнинг сони ҳам кундан-кунга ортиб бормоқда. Албатта бунда давлатимиз раҳбариятининг ниҳоятда халқчил ва ҳақчил сиёсатини ҳам эътироф этишимиз лозим. Зеро, ҳақиқатан ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев […]

Тилни сақлаш

Тил инсоннинг энг мукаррам, шу билан бирга энг хатарли  азоси ҳамдир. Агар  инсон уни яхшиликга  ишлатса, улкан ажр-мукофотларга эга бўлади, бордию ёмонликга ишлатса уни ортидан маломатга қолиши тайин. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллоллоҳу аълайҳи васаллам: “Одам боласининг кўпчилик хатолари тилидан” [1]  деганлар. Инсонни абадий саодатга эришишиб жаннатга кириши, ёки бахтсиз бўлиб дўзахга киришишининг ҳам асосий сабабчиси тилидир. […]

Ҳаё йўқолмасин дунёда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб […]

ИДДА МАСАЛАСИ

“Идда” сўзи луғатда “санаш”, “ҳисоблаш” маъноларини билдиради. Шариатда эса, аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан кейин бошқа ерга тегмай ўзини  сақлаши лозим бўлган муддатга айтилади. Идда муддатлари: Эри талоқ қилган аёл талоқдан сўнг уч марта ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан иддаси тугайди. Аллоҳ таоло: “Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ […]