islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Миср Бош имомининг Ўзбекистонга ташрифи тарихий муҳим воқеа бўлди

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонасида бўлиб ўтган брифингда шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибнинг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси, элчи Абдураҳмон Муса Миср бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифи тарихий муҳим воқеа бўлганини таъқидлади, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. – Миср бош имоми анчадан бери ислом илмий ва маданий меросининг рамзи бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюриш, бу ердаги кенг […]

Расулга муҳаббат

Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан шу кунларда Рабийъул аввал ойи бошимизга соябон бўлиб турибди, эзгулик шаббодалари ҳамда вужудимизни майин чулғаётган муҳаммадий ифорларни олиб келган бу ой инсоният тарихидаги энг буюк санани, энг буюк воқеани ёдимизга солмоқда. У ҳам бўлса, икки жаҳон сарвари, Одам боласининг саййиди, арабу ажамнинг улуғи бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг дунёга келишларидир. Бу шундай оламшумул воқеа-ки, у тарих оқимини ўзгартириб юборди. Инсониятни жаҳолат зулматларидан маърифат […]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми иштирокчиларига табрик йўллади

Ҳурматли форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумининг барча иштирокчилари ва меҳмонларини қадимий Самарқанд шаҳрида қутлаш ҳамда Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги билан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби жаноб Антониу Гутерришга бизнинг минтақамизда биринчи марта бўлиб ўтаётган ушбу форумни ўтказиш ҳақидаги ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун […]

Ҳадис илми мактабига қабул имтиҳонлари Тошкент ислом институти биносида бўлиб ўтмоқда

Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис”ва “Араб тили” фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Қабул имтиҳони жараёнлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида ўтказилмоқда. Имтиҳонлар бошланишидан олдин Қуръон тиловати ва дуо-и хайрлар қилинди. Сўнгра Ҳадис илми мактаби […]

Оламларга раҳмат Пайғамбар

“Рабиул-аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой” яъни, мавлид ойи эканлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида “Оламларга раҳмат Пайғамбар”  номли тадбир ташкил этилди. Тадбир Қуръони карим тиловати ила бошланди. Сўнгра “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматов барчани мавлид ойи билан қутлаб тадбирни очиб бердилар. Сўнгра тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди.  Дастлаб, 3 «Г»-гуруҳ талабалари А.Султонмаҳмудов, С.Бузрукхонов ва Т.Хурсанмуродовлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг […]