Ҳадис илми мактабига 2018-2019 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул муддати 15 ноябрдан 20 ноябрга қадар узайтирилди, дея хабар бермоқда ЎМИ сайти. Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. […]




