Кимнинг ҳаёси зиёда бўлса, яхшилиги ҳам зиёдалашади. Ҳаёси камайган банданинг хайрияти ҳам камаяди. Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У карамли хулқларнинг боши, иймоннинг зийнати, Исломнинг шиоридир. Албатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, ҳунук ишни қилмасликка ундовчи хулқдир. “Албатта, ҳар бир диннинг хулқи бўлади. Исломнинг хулқи ҳаёдир”,- дейилади бир ҳадиси муборакда. Ҳаё яхшиликка далолат […]





