islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Ўзбекистонлик имомлар ал-Азҳар университетида касб-маҳоратини оширади

Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва жума намозини адо этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди. Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари юртимиз ҳақида ўз фикр ва таассуротларини билдириб, жумладан шундай деди: – Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва […]

Мавзуъ ҳадис ҳақида тушунча

Мавзуъ арабча (الموضوع) шаклида бўлиб, луғатда – қўйилган, тўқилган, даражаси паст бўлган  маъноларини англатади. Истилоҳда эса, тўқилган  ёлғон бўлиб, сунъий равишда келтирилган ва Пайғамбар  саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган хабардир. Бундай нарсанинг “мавзуъ” деб номланишининг сабаби шуки, ким шу ишни қилса, мартабаси албатта пасаяди[1]. Мавзуъ ҳадис тўқиш тобеъинлар давридан бошланган. Бу даврда илк сиёсий ихтилофлар вужудга келиши […]

Ўзбекистон Республикаси Президенти Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг шу йил 4-5 сентябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириш йўлида тарихий қадам […]

Қадар ва амал

Ҳар бир ақли расо ва балоғатга етган мусулмон учун Аллоҳ таолонинг барча мавжудотларга азалдан тақдир тайин қилганига иймон келтириш фарздир. Шу ўринда бир нечта саволлар пайдо бўлади: – Модомики қиладиган аммаларимиз аввалдан белгилаб қўйилган экан, унда амаллар нима учун? – Инсонлар аввалдан белгилаб қўйилган амалларни қилаётган бўлсалар, қилаётган ишларини хоҳласа-хоҳламаса мажбуран амалга оширадиларми? – Унда […]

Масжид ва ибодат одоблари

Масжид – Аллоҳнинг уйи. Унинг деворлари ва устунлари, Аллоҳ номи билан қурилган. Унда ибодат қилинади, Аллоҳ улуғланади, мақталади, Унга руку ва саждалар қилинади. Бу борада, Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”( Жин сураси, 18 оят). Аллоҳ таоло масжидларни қуришга, обод қилишга […]