Муовия розияллоҳу анҳу Масжидул Ҳаромни янада кенгайтиришга эътибор берди. Унга қандиллар ва байтулмолдан чироқ ёғи ажратди, бу билан тавоф қилаётганлар ишини осонлаштирди. Яна Масжид ул-Ақсони ҳам таъминлади. Муовия розияллоҳу анҳу томонидан Мисрга амир этиб таъйинланган Маслама ибн Махлад ҳижрий 53 йили Фустотдаги жомеъ масжидига янги бинолар қўшди ва деворларига гипс билан безак берди. Тўртта баланд миноралар қурди. Остига бўйра тўшади. Шаҳар аҳлига ҳам бу миноралар фойда берди. Мисрликлар узоқ вақт […]





