Иймон-нақадар таъсирли, сермаъно ва ҳаётбахш сўз. Бу сўзни эшитган заҳоти юраклар ларзага келади. Беихтиёр инсоннинг инсонийлигини эслатадиган, ҳамма илмларни мукаммали бўлган, гўзал хулқларни ўзида жамлайдиган сўздир. “Иймон” сўзи луғатда “тасдиклаш, ишониш” деган маьноларни англатади. Унинг истилоҳий маъноси “Қалб билан тасдиқлаб,тил билан иқрор бўлмоқликдир”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис ривоят қилганлар: “Илм исломнинг ҳаёти бўлса, иймон унинг таянчидир”. Иймон ҳар бир инсоннинг залолат ботқоғидан ислом, […]





