( 118 – 181 ҳижрий, 726 – 797 милодий.) Абу Ҳанифанинг яна бир машҳур шогирдларидан бири Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возих ал-Марвазийдир. Отаси турк онаси эса Хоразмлик бўлган. Отаси Ханзалийнинг байроқдорларидан бири эди. Байроқдорлик вазифаси у билан ниҳоясига етди. Ибни Маръий “ Футухотул- Вахбиййа” номли асарида айтади: ибни Муборакнинг отаси Хамодонлик бир кишининг қули эди. […]





