islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 9, 2017

Day

Мактуб: “Умматларга ўрнак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум буюк хулқ узра оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизга Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг, бутун махлуқот-у мавжудотнинг саловат ва саломлари бўлсин. Аллоҳ таоло сизга тақдим этган мана шундай буюк хулқни биз умматга ҳам меърос қилиб қолдирганингиз учун ташаккур айтиш илинжида сизни ҳар кун тушларимда қидираман, ё Расулаллоҳ! Аммо тоғдек гуноҳларим бунга йўл қўймаяптими, билмадим… Сиз умматларингизга шу қадар муҳаббатли ва меҳрибон эдингизки, буни Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай баён этди: “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишингизга ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” . Ҳа, сизнинг ана шу меҳрибонлигингиз бугун бизга меърос қолди. Бўлмаса бугун ҳам оталар ўз қизларини кўмаётган, акалар ўз укаларини ўлдираётган бўларди. Яхшиям Аллоҳ сизни оламларга раҳмат қилиб юборди ва сиз инсониятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқдингиз, меҳр-муҳаббатни ўргатдингиз. Сиз яна умматларга сабрли бўлишда гўзал наъмуна бўлдингиз. Ҳали дунёга келмасингиздан олдин отангиздан, сўнг онангиз ва бобонгиздан айрилдингиз. Бу ҳам етмагандек, қавмингиз сизга оддий инсон кўтара олмайдиган даражада кўп озорлар берди, уйингиздан ҳам қувиб чиқарди. Аммо сиз барига Аллоҳ учун, Ислом учун, умматнинг саодати учун сабр этдингиз. Ана шу сабрингизнинг мингдан бир зарраси бугун бизга меърос бўлиб қолганки, биз ҳам доим сабрли бўлишга интиламиз. Ростгўйликда ҳам сиз инсониятга наъмуна бўлдингиз, “Ал-Амин” деб эътироф қилиндингиз. Авваллари ёлғон қасамлар ичилар, ёлғон сўзлар сўзланиб, ҳамма бир-бирини алдар эди. Сиз келдингиз-у, ёлғонни қувиб ростни ўрнатдингиз. Яхшиям сиз келдингиз, бўлмаса биз ҳам каззоблар учун тайёрлаб қўйилган дўзахга, ундаги азоб фаришталарининг қийноқларига гирифтор бўлар эдик. Сизни юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Жоҳилиятда адолатсизлик урчиб кетган эди. Кучлилар кучсизларни эзар, заифлар қалбини тилка-пора қилиб қийнашар эди. Қулларга одам эмас, ҳайвонларга қарагандан ҳам паст назар билан қарашар эди. Сиз келдингиз-у адолатни ўрнатдингиз, заиф билан кучлини бир сафга қўйдингиз. Бу адолатдан таъсирланган Умар ибн Хаттоб – Ҳазрати Умар бўлди, буюк адолат соҳиби бўлдилар. Яхшиям сиз борсиз, ё Расулаллоҳ! Одамлар фол чўплари билан иш тутадиган бўлиб кетган пайтда, сиз келиб Аллоҳдан гўзал умид қилишни ўргатдингиз. Соҳибингиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга ғорда ўтирганингизда: (Лаа таҳзан, иннАллоҳа маъана) – Ўкинманг, Аллоҳ таоло биз биланбирга! дея Аллоҳдан яхшиликни умид қилишни таълим бердингиз. Бугун биз ҳам ҳар бир ишимизда Аллоҳдан хайрли умид қиламиз. Сиз туфайли, ўша ширкка етаклайдиган фол чўплари қандай эканини ҳам билмаймиз ҳатто. Сиз инсониятни Аллоҳга ширк келтиришидан, абадий дўзах оташидан сақлаб қолдингиз. Сизни бизга раҳмат қилиб юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳаёсизлик ва фахш чўққисига етган вақтда, инсоният тобора тубанлашиб, аламли азобга қараб бораётган бир вақтда сиз дунёга иффат, ибо ва ҳаёни тақдим этдингиз. Одамларга Аллоҳдан, Унинг фаришталаридан, бошқа биродарларидан уялиш туйғусини ўргатдингиз. Бугун умматингиз сиз меърос қолдирган ибо, ҳаё сабабли Аллоҳга маъсият қилишдан уяладилар. Ҳа, айнан сиз сабабли Аллоҳга исён қилишдан ҳаё қиладилар! Яхшиям сиз борсиз ё Расулаллоҳ! Илмсизлик авжига чиққан, одамлар Аллоҳга эмас, ақлсизларча ўзлари ясаган сопол ва тош санамларга сиғиниб, улкан азобга мустаҳиқ бўлиб турган бир пайтда, сиз Аллоҳ таолодан, Роббул аъламиндан буюк бир илмни олиб келдингиз. Инсониятни ясама санамларга эмас, якка-ю ягона Аллоҳ таолога иймон келтиришга, Унгагина ибодат қилиб, Ундангина ёрдам сўрашга ўргатдингиз. Сиз барпо...

Тошкент ислом институти ректори “Ислом цивилизацияси” номли махсус курсда маъруза билан иштирок этди

Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент ислом университетининг 2-босқич талабалари учун ташкил этилган махсус курс маърузаларида “Диний таълим ва унинг истиқболлари. Соҳа мутахассисларини тайёрлашнинг долзарб масалалари” мавзуида маъруза билан иштирок этди. Ўзбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясидаги топшириғига кўра Тошкент ислом университети таркибида Таълим, фан ва маданият масалалари буйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг Махсус кафедрасини ташкил этиш ва кафедра негизида махсус курсларни ўтказиш таклифини берган эди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент ислом университети 2-боскич барча йўналиш талабалари учун “Ислом цивилизацияси” номли махсус курс маърузалари ўтказилмоқда. Администратор   246

“Бухорий авлодлари” яна фахрли ўринларда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги” муносабати билан ўтказилган анъанавий футбол турнирида институтимизнинг “Бухорий авлодлари” футбол жамоаси ноқулай ва совуқ об-ҳаво шароити қарамасдан фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Қизғин  ва муросасиз кечган турнир баҳсларида “Бухорий авлодлари” жамоаси ҳамжиҳатлик кўрсатиб, ярим финал босқичида бўлиб ўтган ўйиннинг асосий вақтида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом”  футболчилари билан 6:6 ҳисобни қайд этди ва пенальтилар сериясида эса омад “Ҳазрати Имом” жамоасига кулиб боқди. Шундай қилиб, ярим финал ўйинлари натижаларига кўра, турнирнинг финал босқичида ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” ва Тошкент шаҳар вакиллигининг “Минор” жамоалари баҳс олиб борадиган бўлди. 3-ўрин учун ўйин Тошкент ислом институтининг “Бухорий авлодлари” ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши аниқланди. Турнирнинг финал босқичида Тошкент шаҳар имомларидан иборат “Минор” жамоаси ЎМИнинг “Ҳазрати Имом” жамоасини мағлуб этиб 1-ўринни, “Ҳазрати Имом” футболчилари эса 2-ўринни эгаллади. Аввал айтилганидек, 3-ўрин учун ўйин “Бухорий авлодлари” ва “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган ўйиннинг асосий вақти 18:18 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида институт аъзолари 4 марта дарвозани ишғол қилишган бўлса, нашриёт жамоаси 1 та гол уришга эришди. Ўйин натижаларига кўра, “Бухорий авлодлари” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди ва кубок, 3-даражали диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди. Турнир якунларига кўра турли номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Институтимиз аъзолари Ахматқулов Элёржон “Энг яхши ҳужумчи” бўлган бўлса, Бухарбоев Ёқубжон эса “Энг яхши ярим ҳимоячи” деб тан олинди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги”га бағишланиб ўтказилаётган футбол мусобақасининг финал босқичида инститимизнинг “Бухорий авлодлари” жамоаси Тошкент вилояти имомларидан ташкил топган “Дўстлик” футболчиларини мағлуб этиб, иккинчи бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди. “Бухорий авлодлари” жамоаси аъзоси Т.Азимов 570