( 118 – 181 ҳижрий, 726 – 797 милодий.)
Абу Ҳанифанинг яна бир машҳур шогирдларидан бири Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возих ал-Марвазийдир. Отаси турк онаси эса Хоразмлик бўлган. Отаси Ханзалийнинг байроқдорларидан бири эди. Байроқдорлик вазифаси у билан ниҳоясига етди. Ибни Маръий “ Футухотул- Вахбиййа” номли асарида айтади: ибни Муборакнинг отаси Хамодонлик бир кишининг қули эди. Қуллик пайтида унинг тақвосининг жамиллиги ва амалларининг чиройлигини кўрган хожаси уни ўзларига куёв қилиб олганлар. Улар кейин фарзанд кўришиб, уни номини Абдуллоҳ қўйганлар. Ибн Муборак Марвазийлик Абдураҳмоннинг отасидир. Ҳижрий 118 йил Хоразмда туғилан. Ҳаж ва тижорат ва илм олиш билан узлуксиз шуғулланган. У ўз замонасида шайхул-ислом, ҳадис даражасида ҳофиз, тижоратда уларнинг саййиди ва ундан ташқари шижоъат ва саҳийликни ўзида жамлаган кишилардан бири эди. Абдуллоҳ ибн Муборак илмнинг турли навларида ва ҳадисда имом ва муҳаддисларнинг энг улуғларидан эди. У ҳадис ва фиқҳ илмларини Абу Ҳанифадан олган. Абдуллоҳ Абу Ҳанифанинг сўзи билан фатво берар ва унинг сўзини фиқҳда хужжат қилиб юрарди. У Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан биридир унинг ривоятлари мазҳабимиз китобларида жуда кўп келтирилиб ўтилган. Ҳасан ибни Ийсо ибн Масаржис айтади: Ибни Муборакнинг шогирдларидан бир жамоа жам бўлишиб. Улар бир-бирларига айтишдилар. Ибн Муборакнинг хислатларини санангларчи, улар хислатларини бирма-бир санай бошладилар: У илмни, фиқҳ ва одобни, наҳвни, луғатни, зуҳдни (тақвони), шижоатни, шерни, фасоҳатни, кечаларни қоим қилишни, ибодатни, ҳажни кўпайтириш ва ёмон иллатларни кетказишни, чавондозликка моҳир бўлишни, фойдаси йўқ сўзларни тарк қилишни, инсоф ва диёнатни, ва ўз устозларига, сохибларига хилофни кам қилишни жамлади дейишди[1].
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал у ҳақида “Унинг замонида ундан ўтадиган илм талабгори йўқ эди” деган. У киши ҳадис, фиқх, араб адабиётида машҳур бўлган.
Абу Усома айтади: У ҳадис ривоят қилиш борасида муъминларнинг амиридир. Ибни Муборакнинг зеҳни ниҳоятда ўткир эди. Уни бир эшитибоқ ёдлаб оларди.
Ибни Муборак дўстларидан бири “ Тарихи Боғдод” номли асарнинг 152 бетида айтади: биз мактабда ёш бола эдик. Мен ва дўстим ибни Муборак масжидга кирдик. Имом ўзун бир хутбани жуда чиройли оҳангда ўқиб тугатди. Ибни Муборак менга айтдики мен уни айтган хутбасини ёдлаб олдим, деди. Бизнинг гапимизни тинглаб турган қавмдан бир киши бу гапни эшитиб қолди. Гапинг рост бўлса, ёдлаганларингни қайтарчи деди. Ибни Муборак уларга эшитганидай қилиб ёддан айтиб берди[2].
Таҳовий айтади: Абу Cулаймон Абдуллоҳдан эшитганини айтиб беради. Абдуллоҳ Абу Ҳанифадан, агар киши закот молини бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборса бўладими? деб сўради. Абу Ҳанифа у юбориладиган жой қариндош уруғлари учун бўлса бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборишнинг зарари йўқ дедилар. Мен бу жавобни Муҳаммад ибн Ҳасанга айтганимда. Бу энг тўғри жавоб, бу Абу Ҳанифанинг сўзидир деди.
Биз бу сўзни Абу Ҳанифадан бошқасидан эшитмаганмиз деди.
Шарҳ: Агар закотни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга олиб борса макруҳдир. Аммо у шаҳарда хеш ва ақробаси бўлса, ёки у шаҳарни одами муҳтожроқ бўлса дуруст бўлади[3].
Ҳайлий “Иршод” номли китобида айтади: Унинг имомлигига ҳамма имомлар иттифоқ бўлган имомдир. Ва уни Каромати ибн Муборак ҳам деб номланган. Бундай дейишига сабаб унинг кароматлари санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада кўп бўлганлиги учундир.
Абу Ваҳб айтади: Абдуллоҳ ибн Муборак ёнидан бир кўзи ожиз киши ўтиб менинг ҳаққимга дуо қилишингизни сўрайман деди. Абдуллоҳ унинг ҳаққига дуо қилгандилар. Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Мен эса бу воқеага гувоҳ бўлиб тургандим.
Аббос ибн Мусъаб “тарих” номли асарида Иброҳим ибн Исҳоқдан, Иброҳим ибн Исҳоқ эса ибн Муборакдан ривоят қилганини айтади. “Мен тўрт мингта шайхдан илмни олдим. Улардан мингтасидан ривоят қилдим, дейди”. Шу ривоят сўнгидан Аббос ибн Мусъаб айтади: Менга ибн Муборакнинг шайхларидан саккизюзтаси йўлиқти.
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг “ Рақоъиқ”, “ Китобу аз- Зуҳд” ва бошқа асарлари бор.
Ҳижрий 181- йил рамазон ойида Фирот деган жойда Рум ғазотига юриш пайтида вафот этган.
Арабчадан таржимани
Тошкент ислом институти кабинет мудири
Урол Назар Мустофо қилди.
Ашкурукум ала хусни иҳтимамикум ав интибаҳикум вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Чиройли эътиборларингиз учун раҳмат вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
[1] Шайх Ҳабиб Аҳмад ал- Кийроний. “ Абу Ҳанифа ва асҳабуху”. “ Дорул фикр ал- арабиййату”. 106- 110- б. 1989йил.
[2] Тазкиротул – Хифоз 1 ж. 253 бет. Рисолату Мустатарифату 37 бет. Мифтоҳу ас- Саъодат 2ж. 112 бет. Зайлул – Музайлий 107 бет. Шазаротун 1ж. 295 бет. Тарихи Боғдод 152 бетлардан олинди.
Хайриддин Зириклий “ Аълам” қомусут- тарожим ли ашхурир- ражули ван- нисаи минал- араби валмағрибийна валмашриқийна. 4ж. 117бет. 1984 йил чиққан.
[3] Сўфи Оллоёр “ Маслакул муттақин” Мовароуннаҳр нашриёти. Тошкент- 2007. Б. 335. Закот боби.