islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ҲОФИЗ МУҲАДДИС ВАКИЪ ИБН ЖАРРОҲ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ

Абу  Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур шогирдларидан бири Вакиъ ибн Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳдир (мелодий 746-812 йиллар яшаган). У ҳадис соҳасида ҳофиз даражасига кўтарилган. Ироқ ва Куфанинг муҳаддиси бўлган. Унинг отаси Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ҳадис ривоят қилган муҳаддислардан ҳисобланади. Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ёдлаш бўйича енг этук кишилардан бири бўлган. Бу қобилиятини кўрган Хорун ар-Рашид Куфада қози вазифасини таклиф этади. Бу вазифада ишлашни у устози Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби рад этади. У бир неча китоблар  тасниф этди. Жумладан: “Тафсирул Қуръон”, “Ас-сунан”, “Ал-маърифату ват-Тарих”, “Китобаз-Зуҳд”

Вакиъ ибн Жарроҳ ҳақида Яҳё ибн Аҳсам: “Мен сафарда ҳам, муқимликда ҳам Вакиъ ибн Жарроҳ билан тонг оттирганман. У доим рўза тутар ва ҳар кеча Қуръон хатм қилар эди, деган.

Имом Заҳабий “Тазкира” номли асарида: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифанинг раҳматуллоҳи алайҳнинг энг таниқли шогирдларидан. У Ироқ аҳлининг муҳаддиси, ҳофиз имоми ва фақиҳлардан биридир”, деб ёзади.

Ибн Муъин айтади: Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзи билан фатво берарди ва ҳадисларни эшитиб, унинг ҳаммасини ёдлаб оларди”.

 Қози Сийморий: “У барча илмларини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан олди”, деган.

Ҳишом ибн Урва, Ибн Журайж ва бошқа тобеъинлар: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотидан сўнг энг машҳур шогирдларидан Абу Юсуф ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ билан кеча –кундуз илмий мунозаралар олиб борарди. Баъзи вақтларда улардан ўзиб кетарди”, деб хабар беради.

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: “Мен ҳадис ёдлашда, фиқҳда, музокара қилишда, ижтиҳод борасида ва тақвода Вакиъ ибн Жарроҳдан бошқасини кўрмадим”.

Абу Хотим айтади: “Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ривоят қилишда Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам ҳофизроқдир”.

Ибн Аммор айтади: “Куфада Вакиъ ибн Жарроҳ замонида ундан кўра фақиҳроқ ва ҳадис соҳасида ундан кўра билимлироғи йўқ эди”.

Ибн Ҳашрим бундай деган: “Вакиънинг қўлида китоб кўрмадим. У ҳамма китобдаги нарсаларни ёдлаган эди. Мен ёдлаш ҳақида сўрадим.

У: “Гуноҳ бўладиган барча нарсаларни ташла, кейин ёдлашга ҳаракат қил. Қани кўрамиз сендан ҳам ҳифзи устун одам дунёда топиладими?”, деди”. Донишмандлардан бири айтади: Зеҳн олимларнинг энг асосий иш қўролидир. Усиз у ҳеч ким эмас. Инсоннинг миясидаги хотира нуқтаси жуда кичгина бўлиб, у бутун дунёдаги маълумотларни жамлай олиш хусусиятига эга. Ва бир зумда ўтган амалларини жамлаб чиқариб беришга ҳам қодир. Қабрдаги фаришталарнинг саволи кишининг ўтган барча гўноҳларини эслатиб юборади.Ўтган солиҳ уломалар барчалари ҳар куни ўтган гўноҳлари учун истиғфор сўраш одатлари бўлган. Бухорани шариф бўлишига сабаб бўлган Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳга устозлари сиз Бухорага бориб у ердаги одамларни ислоҳ қилинг деб, буюк вазифани топширади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ  қўвончли ҳабарни аёлларига етказади. Аёллари бирдан сиз умрингизда бирор бир гўноҳ қилганмисиз деб, сўрайди. Шунда бир неча вақт ичида бутун ҳаётини сарф ҳисоб қилиб, бирор бир гўноҳ қилмаганлигини, лекин бир масалада уйлаб шу гўноҳми йўқми шунга озроқ иҳтилоф қилаётганлигини айтади. Юзларида Аллоҳдан қўрқўв ва ҳатар сезилиб турарди. Аёли нима экан ўзи дейди. Бегўноҳлик пайтимда бир яҳудийнинг уйининг олдидан ўтаётганимда бир пиёзнинг баргига  ҳавасим кетиб сўрамасдан еб қўйдим. Шу гўноҳми? Билмадим. Тақвога безанган тиллари қиличдек ўткир аёли сиз шу гўноҳингиз билан одамларга ваъз қилишга уялмайсизми? Сизнинг айтган сўзингиз, вақтингиз бекор кетадику деди. Бу сўз тақвода тенги йўқ олимнинг бутун вужудини жароҳатлаб ташлади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ я Аллоҳим бу гўноҳми? Деб гўноҳни кўтара олмай кўзларида ёш билан ерга йиқилди. Шунақа кўп йиғладики уни тарифини бера олмайман. Йиғлаган ҳолатда негиннинг эгасидан розилик топишга ошиқди. Яҳудийдан розилик сўради, рози бўлмади. Пўл эвазига кечиришини сўради, рози бўлмади. Ноилож қайтиб кетди. Фаросатда тенги йўқ яҳудий аёл эридан сўради. Нима сабабдан сизга бўнча ёлворди. Бунинг сабаби нима ўзи деди. Эри роса у олимни лақиллатганлигини ва устидан кўлиб масҳара қилганлигини айтади. Ақлли аёл эрига айтади: оқ юзини қизил қилиб, ҳижолат бўлган ҳолатда сендай қора юзли кишидан кечирим сўраяпди. Сенинг ақлинг етмадимики у одамнинг исломи у кишини шу кўйга солди. У кишининг исломи чиройли экан агар ақлинг бўлса! Тезлик билан ундан кечирим сўраб ибдатга шошилайлик деди. Эрига аёли сўзлаган бу гап таъсир қилиб, мен буни тушунмай йўрган эканман деди. Ва иккаласи бориб қилган ишлари учун кечирим сўради. Бу ҳабар бутун атрофга йойилди ҳатто Бухорагача етди. Бухора ҳалқи ислом шундай чиройли нарсами? Биз исломни қабул қилдек деди. Қарангки! У зоти шариф Бухорага бормасдан туриб Бухора ҳалқи ҳаммаси исломни қабул қилди.

Тошкент ислом институти “Диний фанлар”кабинет мудири

Урол Назар Мустафо тайёрлади.

 

18650cookie-checkҲОФИЗ МУҲАДДИС ВАКИЪ ИБН ЖАРРОҲ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: