Бугун, 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Йил имоми-2017” кўрик танлови ғолиби аниқланди. Унга кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқилон” жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин Аҳроров биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолибга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва ноутбук компьютери топширилди. Тошкент вилояти Қибрай тумани “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов иккинчи ўринни қўлга […]





