Америка педиатрлар академияси ва Канада педиатрлар жамияти 18 ёшгача бўлган болалар бир кунда қўл телефони, планшет, ноутбук ва ҳ.к.дан қанча вақт фойдаланиши мумкин деган саволга аниқлик киритди. Расмий ҳисоботга кўра, 2 ёшгача бўлган болалар технологик воситаларга умуман яқинлаштирилмаслиги, 3-5 ёшгача бўлган болалар узоғи билан бир соат, 6-18 ёшдагилар кўпи билан икки соат фойдаланиши мумкин экан. […]





