Диний маърифат азалдан жамиятимизда маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Бугунги глобаллашув даврида аҳоли, айниқса, ёшларни турли бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавиятимизни юксалтириш, айни пайтда жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, халқимизни маърифатга бошлаган буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом […]





