(маслаҳат ила иш кўриш) Бирор бир миллат ёки халқ бизнинг халқимиздек оила номини пок сақлаб, унга доғ туширмаслик, тинчлигини барқарор сақлашга жон куйдирмаса керак. Халқимизда оила шаъни шу қадар мўътабар ва улуғ даражага кўтарилган-ки, бу руҳият халқимизнинг оғиздан-оғизга кўчиб келадиган ибораларига ҳам кўчиб ўтган. “Оила – муқаддас даргоҳ”, “Ватан оиладан бошланади” каби иборалар шулар жумласидандир. […]





