islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

CАВОЛ: Институтга имтиҳон топшираётганда телефондан фойдаланиш ҳалолми ёки ҳаром?

ASSALAMU ‘ALAYKUM 1-avgust kuni Institutlarga imtihon topshirvotkanda ba’zi kimsalar telefonni berkitib olib kirib telefondan foydalanib jovoblarni yechishvotti. Bu ish HALOLMI yoki HAROM? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу иш ҳаромдир! Бу иш одамларни алдашдир! Бу келажак пойдеворига болта уришдир! Бу иш миллат истиқболига аниқ хиёнатдир! Бу ишга қўл ураётган, йўл очиб бераётган, бировни ўрнига имтиҳонга кириб, […]

Жазоирда янги йирик масжид очилади

2017-йилнинг охирига келиб, Жазоирда катталиги бўйича Макка шаҳридаги Масжидул Харам ва Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийдан кейинги ўринда турувчи масжид очилади. Масжиднинг қурилиши ва дизайни хитойлик қурувчиларга ишониб топширилган бўлиб, ушбу янги меъморй иншоот “Жазоир ва Хитой дўстлигининг рамзи” сифатида кўрилмоқда. Масжид қурилишини ўз бўйнига олган Хитой компанияси директори Чжоу Шеннинг сўзларига кўра, масжид биноси лойиҳаси […]

Хожилар учун махсус соябон

Саудиялик муҳандис Муҳаммад Ҳомид Сайиғ хаж ва умра ибодатини адо этишга келган хожилар учун махсус соябон ихтиро қилди ва уни патентлаб қўйди. Бу ҳақда islam-today.ru интернет портали хабар қилмоқда. Ушбу ихтиро «Макка соябони» номини олди. Соябоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда  оддий батарея билан бир қаторда қуёш батареясидан қувват олиб ишлайдиган кичик кондиционернинг мавжудлигидир. Бундан […]

Ҳар бир талабалар турар жойида тарбиячи-педагог штати жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, уч ой муддатда олий таълим муассасаси учун психолог ва ҳар бир талабалар турар жойи учун тарбиячи-педагог штати жорий этилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш разряди бўйича олий таълим муассасалари маънавият ва маърифат бўлими бошлиғининг лавозим […]

Ислом маданияти марказига раҳбар тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом маданияти марказига директор тайинланди. «Жаҳон» АА берган хабарга кўра, бу марказга 2015 йилдан бери Тошкент француз альянси раиси сифатида ишлаб келаётган Шоазим Миноваров раҳбар бўлган. Шоазим Миноваров тажрибали дипломат ва таржимон ҳисобланади. У Франция ҳукуматининг «Хизматлари учун» ордени билан тақдирланган биринчи Ўзбекистон фуқаросидир. 23 июнь куни Президент «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси […]