islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Oktabr 27, 2017

Day

Ҳиндистонда Ислом маданияти маркази барпо этилади

Ҳиндистоннинг Телингана вилояти Бош вазири Кай Чандра Сехар Рао Ҳайдаробод шаҳрида Халқаро Ислом маданияти маркази барпо этилишини маълум қилди. Кай Чандра Сехар Рао мазкур марказ биноси келгуси уч ҳафта ичида тугалланишини таъкидлади. Марказ тўлиқ ишга туширилгандан сўнг, ташкилий ҳайъат томонидан меҳмонлар таклиф этилиб, улар учун Ислом таълимоти ва маданиятига оид турли хил  дастурлар ишлаб чиқилади. Бош вазири Кай Чандра Сехар Рао Телингана вилоятидаги кам сонли мусулмонлар жамоасининиг турмуш тарзини бошқа жамоалар турмуш турзи билан яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.   Шу сабабдан у зарур бўлган иш ўринларини яратишда мазкур вилоятдаги камсонли мусулмонлар раҳбарларига имтиёзли маблағлар ажратилиши бўйича фармон берди. Маълум бўлишича, 45 миллион кишидан иборат бўлган Ҳиндистоннинг Телингана вилояти аҳолисининг 12,5 фоизини мусулмонлар ташкил этади. 2017 йил статистик маълумотларига кўра, Телингана вилоятидаги мусулмонларнинг тенг ярми Ҳайдаробод шаҳрида истиқомат қилади. Аҳолиси бир миллиардга яқин бўлган Ҳиндистонда жами мусулмонларнинг сони 180 миллион кишини ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича Ҳиндистон дунёда Индонезия ва Покистондан кейинги ўринларни эгаллайди. Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади Бизни Телеграмда ҳам кузатиб боринг!

Аллоҳ ризоси учун дўстлашмоқ буюк саодат

Қуръони каримда мўминлар ўзаро бир-бирларига дўсту биродар экани баён қилиниб, «Албатта, мўминлaр динда ўзаро биродардирлар…» дейилган (Ҳужурот сураси, 10-оят). Ислом дини инсонларни бир-бири билан яхши муомалада бўлишга буюрар экан, уларнинг муомалалари беғараз бўлиши учун ўзаро муносабатлари ҳам самимий бўлиши лозимлигини таъкидлайди. Зеро, инсон табиатан киришимли қилиб яратилган, яъни у жамиятдан ажралиб, алоҳида яшай олмайди. Шундай экан, мўмин киши диний ва дунёвий ишларини тўғри йўлга қўйишда солиҳ дўсту ёрларни танлаши лозим. Агар бу дўстлик Аллоҳ учун бўлса, у яна ҳам мустаҳкам бўлади, чунки Аллоҳ розилиги учун бўлган дўстликка ҳеч қандай дунёвий ғараз аралашмайди. Бошқача қилиб айтганда, дунёвий ишлар юзасидан сен-менга бориб қолган тақдирда ҳам, уларнинг дўстлигига путур етмайди. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳеч қандай соя бўлмайдиган қиёмат кунида етти тоифа инсонларга Ўзининг Арши соясидан жой беради. Улардан бири Аллоҳнинг розилиги учун дўстлашган инсонлардир», деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Аллоҳ йўлида дўстлашган инсонлар учун охиратда нурдан минбарлар барпо қилинади. Уларни кўриб, ҳатто пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», деб марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, аҳли солиҳ кишилар билан ошно бўлган инсон ҳеч қачон панд емайди. Бундай кишилар билан дўстлашиш нафақат дунёда, балки охиратда ҳам фойда бериши Қуръони каримда баён қилинган (Зухруф сураси, 67-оят). Шунингдек, бетавфиқ, нодон инсонлар билан дўстлашиш дунёда шармандалик, охиратда эса ҳасрату надомат келтириши ҳам очиқ-равшан баён этилган (Фурқон сураси, 27, 29-оятлар). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: «Киши ўз биродарининг динида бўлади», деган бўлсалар, бошқа бир ҳадисда: «Сен ўзинг дўстлашаётган одамнинг хулқ-атвори, унинг қандай одам эканига эътибор бергин», деб марҳамат қилганлар. Халқимизда ҳам «Сен менга дўстинг кимлигини айт, шунда мен сенга қандай одам эканингни айтаман», деган бир гап бор. Дарвоқе, бирор инсонга баҳо беришда унинг ёру биродарлари қандай одамлар эканига қаралади. Агар улар дину диёнатли кишилар бўлса, ўзгалар наздида унинг ҳақида ҳам шундай фикр пайдо бўлади. Борди-ю, ошнолари Худо бехабар,...

Чумоли – батартиб ҳашарот

 Энг кўп кўзимиз тушадиган ҳашаротлардан бири чумолидир. Ана шу ҳашаротнинг ҳаёт кечириш тарзига диққат қилсак, кўп ажойиботларга дуч келамиз. Чумоли – уйқу нима, тиним нима билмайдиган меҳнаткаш жонзот. Унинг инсонларга фойдали жиҳати шундаки, кўп хонали уя қилгани боис дарахтлар ва ўсимликларнинг илдизлари атрофи бирмунча очилиб у ерга кислород кириши яхшиланади. Бу эса ўсимликлар ривожига ижобий таъсир қилади. Чумолилар ақлли жонзот ҳам саналади. Улар уясига ташиб олган арпа-буғдой бошоқларини иккига бўлиб қўяди. Шундай қилса, дон нам тортиб кўклаб кетмаслигини билади. Шунга ақли етганига ҳайрон қолаётган одам уларнинг кашнич уруғини тўртга бўлиб қўйишини, агар бу уруғ иккига бўлинса ҳам кўклаб кетиши мумкинлигини эшитса, ҳайрати янада ошади. Негаки, кашнич донининг икки бўлакка ажратиб қўйилса ҳам кўклаб кетишини унча-мунча деҳқон ҳам билмайди. Чумолиларнинг қатъий интизомини кўрганда эса ҳайратдан ёқа ушлаб қолишимиз тайин. Чумоли тўдаларида мустаҳкам иш низоми мавжуд ва ҳар бир чумоли ўз зиммасига юкланган вазифани росмана фидокорлик билан бажаради. Биз чумолиларни кўрганда ҳаммасини бир хил деб ўйлаймиз. Лекин улар бажарадиган вазифалар турли-туман бўлади. Масалан, тўдадаги  бир қисм чумолиларнинг вазифаси уянинг эшигида қоровуллик қилмоқдир. Эшикбон чумолиларнинг бошининг катталиги уянинг оғзи билан бир ўлчамда бўлади. Уя оғзига махсус мўлжалланган бу бош структураси унинг уяга ўзининг киришига ҳам,  бошқаларнинг киришига ҳам тўсқинлик қилади. Эшикбонлар кун узоғи ҳеч қимирламасдан уянинг оғзида қаққайиб туради. Бу чумолилар уяга фақат ўз тўдасидан бўлган чумолиларни киритади, бошқаларни уя оғзига йўлатмайди. Шунинг учун бирор хатар туғилса, душманга биринчи бўлиб дучлашадиганлар – эшикбон чумолилар бўлади. Чумолиларнинг  бир қисми эса тадқиқотчи чумолилардир. Улар уядан чиқиб атрофни айланиб егулик ахтаради. Бирор егулик манбасини топгани заҳоти қорнини мумкин қадар овқатга туйдиради ва бошқа чумолиларга хабар бериш учун жадаллик билан уяга қайтади. Қайтиб келаётганда ҳар-ҳар ерга қорнини ишқалаб кимёвий белги қўйиб келади. Уяга қайтар-қайтмас ҳамма чумолига хабар бериб, уларнинг орқасидан юришини айтади. Шу тариқа тадқиқотчи чумоли қолган чумолиларни белги қўйиб келган йўлидан юриб ўзи топган озуқага манбаига...

“Нега буниси тўққиз юз етмиш?”

  Бир одам Каъбатуллоҳда туриб: – Эй тўғриларга ёрдам этувчи, ҳаромдан қочганни қурувчи! – деб дуо қилаётган эди. Унга одамлар “шундан бошқа дуони билмайсанми?” дейишди. Шунда у нега бундай дуо қилаётганининг сабабини қуйидагича изоҳлади: – Мен Байтул шарифни тавоф этарканман, оёғимга теккан қандайдир нарсани эгилиб олдим. Қарасам, ичи олтинга тўла ҳамён экан. Шу ондаёқ шайтон ва иймоним мужодала этишни бошлади. “Минг тилло ҳазилакам пул эмас, кам-кўстингнинг бутлаб оласан”, деди шайтон. Иймоним эса  “бу сенга ҳаром, бировнинг пули, уни кўтариб юрма, эгасини топиб топшир”, деди. Ана шу мужодала ичида эканман, қулоғимга бировнинг “Шу орада бир олтин тўла ҳамён йўқолди. ким топиб олган бўлса, олиб келсин, ўттиз тилло мукофоти бор”, дея чақириб юргани чалиниб қолди. Минг ҳаромдан ўттиз ҳалол афзал дедим-да, ҳамённи эгасига топширдим. У хурсанд бўлиб менга ўттиз тилло санаб берди. Ўттиз тиллони чўнтакка уриб мисгарлар бозорини айланиб юрган эдим, бир араб қулнинг бир тиллога сотилишини эшитиб қолдим ва шартта уни сотиб олдим. Орадан қанчадир вақт ўтиб, қулимнинг ёнида бир тўда араблар пайдо бўлди ва улар сирли равишда шивирлаша бошлади. Ажабланиб қулимдан нимани гаплашганларини сўрадим. У яшириб ўтирмасдан тўғрисини айтди-қўйди: – Мен мағриб султонининг ўғлиман. Отам ҳабаш султони билан жанг қилиб мағлуб бўлди. Душманлар мени ҳам асирга олиб бу ерларга олиб келиб сотдилар. Отам бу одамларга эллик минг тилло бериб юбормишларки, мени сотиб олиб борсинлар.  Сен менга кўп яхшилик қилдинг, ўз фарзандингдек меҳрибон бўлдинг. Мен сендан жуда ҳам мамнунман. Улар мени сотиб олмоқчи бўладилар; ҳеч ҳам камига рози бўлма, эллик минг тиллога сот мени. Унинг айтганидек бўлди. Қулимни эллик минг тиллога сотдим. Шу қадар катта пулга хийла мол олиб Бағдодга бордим. У ерда бир дўкон очдим-да, молларимни сота бошладим. Кунларнинг бирида бир танишим келиб, у ёқ, бу ёқдан гаплашиб ўтирди-да, “Машҳур бир тужжор бор эди, вафот этди. Ой каби гўзал қизи етим қолди. Юр сенга ўша қизни сўраб борамиз”, деб қолди....

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар (Оптика)

Ибн ал-Хайсамнинг кашфиётидан бурун, 1000 йилларда одамлар кўз нурни қайтаради, ана шу сабабдан одамлар кўра олади деб ҳисоблар эди. Тасвирнинг кўзгуда ҳосил бўлиши назарияси билан милоддан аввалги III асрда Аристотель, Платон, Евклид шуғулланган. XI асрда араб олими Ибн ал-Хайсам (Альгазен) ҳақиқатни юзага чиқарган: кўз аслида бошқа предметлар ва юқоридан таралган ёруғликни қабул қилишини кашф қилган. Унинг таълимотини 1620 йилларда голланд олими В.Снеллиус ва Р.Декарт ривожлантириб, Хайсамнинг назарияси тўғри эканини исботлаган. Робия ЖЎРАҚУЛОВА (muslim.uz)