islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Карантинда бепул ва сифатли таълим: энг яхши онлайн платформа ва кутубхоналар

​​​​​​​Жаҳон миқёсида карантин туфайли таълим масканлари талабасиз, ўқитувчисиз. Аммо XXI асрда пандемия таълим олишга тўсиқ бўла олмайди. Режадан ташқари таътил ― онлайн таълим билан шуғулланиш учун қулай фурсат. Қуйида жаҳоннинг нуфузли таълим муассасаларига тегишли маъруза ва дарсликлар, ўқув дастурлари фойдаланиш учун бепул ва очиқ шаклда жамланган манбаларни келтириб ўтамиз. Интернет, тил билиш кўникмаси ва озгина қунт – қарабсизки, таътилдан максимал фойда олиш мумкин. Ҳарвард университети курслари Нафақат АҚШ, балки бутун дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири ҳисобланган Ҳарвард университети 100дан ортиқ бепул онлайн курсларни тақдим этади. Махсус порталдан веб-дастурлаш, молия, диншунослик, компьютер технологиялари, маданият, тарих, сиёсатшунослик ҳамда бошқа соҳаларга оид маърузаларни топишингиз мумкин. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш кифоя. Алоҳида мавзулар бўйича категориялаштирилган платформа хизматингизга тайёр. Манзил: www.online-learning.harvard.edu Хан академияси Ҳарвард бизнес мактаби битирувчиси Салмон Хон томонидан нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган Хан академияси (Khan academy) ҳар кимга ҳар ерда юқори сифатли таълим имкониятини тақдим этишни мақсад қилади. Академия математика, тарих, тиббиёт, молия, физика, кимё, биология, астрономия, коинотшунослик, маданият бўйича 4200дан зиёд микромаърузаларни жамлайди. Мавзулар содда тилда тушунтирилган. Бундан ташқари, ўрганилган мавзу бўйича билимларни текшириш учун вазифалар жамланмаси ҳам тақдим этилади. Ушбу платформа масофавий таълимнинг энг яхши шаклларидан бири дея эътироф этилади. Маърузалар базаси дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Хан академияси базаси бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан ўзбек тилига ҳам таржима қилинмоқда. Манзил: www.khanacademy.org   ―  www.xanakademiyasi.uz    edX ― дунёнинг энг кучли университетларини бирлаштирувчи платформа edX платформаси дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари − Ҳарвард университети, Стенфорд университети, Бостон универитети, Массачусетс технологиялар институти, Сорбонна университети кабиларнинг онлайн маълумотлар базасини ягона манзилда жамлайди. Бу ерда аниқ, гуманитар, табиий фанлар, компьютер технологиялари бўйича видеодарсларни топиш мумкин. Шунингдек, платформада дунёнинг энг кўп сўзлашувчига эга тиллари бўйича ҳам дарслар бор. Бундан ташқари, фойдаланувчилар дарслар юзасидан ўзаро фикр алмашиш, мунозарага киришишлари учун онлайн форум ҳам ишлайди. Дарслар бепул, курс якунлангандан кейин тўлов асосида сертификат олиш ҳам мумкин. Манзил: www.edx.org Барча онлайн курcларни жамловчи гигант платформа Class Central деб номланувчи платформада турли йўналишдаги онлайн курсларни топиш мумкин. Платформа интернетга жойлаштириб бориладиган курсларни оммабоплиги, фойдаланишдаги қулайлиги ва сифатига кўра саралаб, рейтингга киритиб боради. Платформа энг нуфузли таълим масканларининг сифатли онлайн курсларини жамлайди. Шунингдек, бу ерда расмий масофавий таълим олиш мумкин бўлган дастурлар хусусида ҳам маълумотлар мавжуд. Манзил: www.classcentral.com Ҳам тил, ҳам фан ўрганиш имконияти Coursera платформаси 36 млн.дан зиёд фойдаланувчига эга, 3000дан зиёд курсларни жамлайди. Унда гуманитар, аниқ ва табиий фанлар бўйича билим олиш мумкин. Ҳар бир мавзу 15 дақиқали видеомаъруза, ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш учун тест ва топшириқлардан таркиб топган. Ҳар бир курс якунида имтиҳон бор, ундан муваффақиятли ўтган фойдаланувчига электрон шаклда сертификат ҳам тақдим этилади. Мазкур платформанинг афзаллиги шундаки, видеомаърузаларни ўзингизга керакли тилдаги субтитр билан танлаш мумкин. Бу фанни ўрганиш билан бир қаторда, керакли тил бўйича кўникмаларни ҳам мустаҳкамлаш имконини беради. Манзил: www.coursera.org Кембриж дастури билан таҳсил олинг Буюк Британиянинг нуфузли ва энг қадимги олийгоҳларидан ҳисобланган Кембриж университети айнан пандемия туфайли онлайн таълимни ривожлантиришга эътибор қаратди: 18000та китоб ва илмий мақола жамланган архивини барча учун очиқ фойдаланиш шаклига ўтказди. Муҳими, бепул! Манзил: www.cambridge.org Лекториум Лекториум рус тилидаги энг катта видеокурслар базаси ҳисобланади. Ушбу платформада турли йўналишдаги 4000дан зиёд видеомаърузани очиқ шаклда топиш мумкин. Манзил: www.lektorium.tv Россиянинг етакчи олийгоҳлари маърузалари ягона...

Имом-хатиблар ва халқимиз томонидан 400 га яқин жонлиқ сўйилди, юзлаб хатми Қуръон қилинди, миллионлаб саловоти шариф айтилди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан каронавирус юқумли хасталигини тез орада инсоният бошидан аритиш мақсадида динимиз кўрсатмаларига мувофиқ, бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди. Бугунги фазилатли жума айёмида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакилликлари жами 21 бош қора мол, туман-шаҳарлар марказий масжид имом-хатиблари ташаббуси билан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда, 386 бош қўй сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонлар ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилинди. Диний соҳа ходимлари 6 543 та нажот сўраш намозини адо этдилар. 1 466 301 та “Солатун ножия”, 1 277 537 та “Солатун нория”, 234 055 та “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби улуғ саловоти шариф ва дуо, 207 390 марта “Фотиҳа” ва “Ихлос” суралари ўқилди. Ушбу хатми Қуръонлар, салавотлар ва хайрия ишларининг якуний дуолари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчиликларида Тошкент шаҳридаги «Сузук ота» мажмуасида юртимиздаги энг табаррук уламолар томонидан амалга оширилди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу хайрли ишларга ҳисса қўшиш мақсадида халқимиз томонидан катта ташаббус кўрсатилди. Жумладан, ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган юртдошларимиз ўз уйларида, оила аъзолари билан хатми Қуръон ва “Солатун ножия”, “Солатун нория” каби улуғ дуоларни ўқишга киришдилар. Қийинчилик, мусибат даврида жипслашолишимиз, бир тану бир жонга айлана олишимизни кўрсатди. Бугун эрта тонгдан бошлаб Диний идорага аҳолимиздан қўнғироқлар тинмади. Уларда ихлоси баланд азизларимиз: “Биз шунча хатмона қилдик, бунча саловоти шарифлар ўқидик, бизни ҳам ёзиб қўйинг”, дея хабар бердилар. Бугун соат 12-00 гадар Диний идорага келиб тушган маълумотларга кўра, юртдошларимиз томонидан 17 та қўй сўйилиб, ҳақдорларга эҳсон қилишган. 213 маротаба хатми Қуръон қилишган, 271 690 киши нажот сўраш намозини адо этишган. 656 864 та “Солатун ножия”, 612 053 та “Солатун нория”, 199 343 та “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби улуғ саловоти шариф ва дуоларни, 350 466 марта “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқишган. Бундан ташқари, қанчадан-қанча юртдошларимиз айтишга ботинмаган ёки хуфёна тарзда ибодат ва тасбеҳу дуоларда бўлишган. Халқимиз орасида Аллоҳ таолонинг валий бандалари, дуолари мустажоб чин дўстлари бор. Уларнинг биргина дуолари балоларни аритиши, енгиллик ва кушойишлар келтириши мумкин. Ана шундай азизларимиз ҳам дуоларда бўлдилар, иншоаллоҳ. Синовли дамларда бутун халқимиз чин ният ва ихлос билан қилган хайрия, эҳсон ва қурбонликлар, кўплаб хатми Қуръон, дуои саловотлар шарофатидан юртимиз, қолаверса, бутун дунёда каронавирус юқумли касаллиги тез орада чекинсин, берморларга комил шифо берсин, масжидларимиз ҳам яқин вақтлар ичида очилиб, мўмин-мусулмон халқимиз билан обод бўлсин! Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 924

UZTELECOM ҳам бир қатор таълим ва ОАВ сайтларидан бепул фойдаланишни йўлга қўйди

Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида «Ўзбектелеком» АК ўзининг симли интернети ва мобил алоқаси («ЎзМобайл» филиали) абонентлари учун карантин даврида қатор оммавий ахборот воситалари сайтлари ҳамда таълим манбаларидан бепул фойдаланишни йўлга қўйди. Шунингдек, мобил алоқа абонентлари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ягона «1003» қисқа рақамли ишонч телефонига бепул қўнғироқларни амалга ошириш ҳамда «ZiyoNET» тармоғидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этади*. Тўлиқ ва ишончли маълумот ҳамда масофавий таълим олиш учун 2020 йил 20 мартдан 1 майгача UZTELECOM абонентлари чекловсиз ва интернет трафик сарф этмаган ҳолда қуйидаги манбалардан фойдаланишлари мумкин: Онлайн ОАВ: http://daryo.uz http://gazeta.uz http://kun.uz http://podrobno.uz http://repost.uz http://spot.uz http://uzreport.news http://uznews.uz http://xabar.uz Таълим бўйича веб-манбалар: http://edumarket.uz http://eduportal.uz http://emis.uzedu.uz http://itschool.uz http://itsm.uz http://kitob.uz http://kundalik.com http://online-maktab.uz http://stat.uzedu.uz http://talim.uzedu.uz http://uzedu.uz http://utube.uz Коронавирус тарқалишининг интерактив харитаси: http://coronovirus.uz «1003» қисқа рақами орқали кечаю кундуз фаолият юритадиган ишонч телефонига қўнғироқлар ҳам мобил алоқа абонентлари учун доимий тарзда бепул бўлади. Ахборот марказига коронавирус инфекцияси билан боғлиқ саволлар, кишининг ва унинг яқинлари саломатлиги ҳолати бўйича мурожаат қилиш мумкин. Бундан ташқари, «1003» рақами орқали мутахассислардан «тиббиёт нуқтаи назаридан асосли жавоблар ва тавсиялар» олиш мумкин. «ZiyoNET» тармоғи —ўсиб келаётган авлодга таълимга оид манбаалардан фойдаланишни ташкиллаштириш имкони беради. «ZiyoNET» ахборот ресурслари ягона реестри билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин. * Эслатма! Бепул фойдаланиш қуйидаги шартларда тақдим этилади: абонент ҳолати фаол бўлиши керак; бепул кириш таъминланган манбаларнинг IP-манзиллари ўзгартирилганда, шунингдек кўрсатилган сайтлар ва иловаларга кирмайдиган трафик учун (учинчи томон хизматлари ва иловаларни ишлатишда пайдо бўладиган смартфон операцион тизимидаги трафик) ўзгартирилганда, абонент тариф режасига биноан ёки асосий балансдан ушбу манбаларга кириш учун тўлов олинади. Прокси-сервер (шу жумладан VPN) орқали ишлайдиган сайтлар ва дастурларга киришда бепул кириш таъминланмайди. «ZiyoNET» хизматдан бепул фоийдаланиш фақатгина GSM стандартидаги мобил алоқа абонентларига тақдим этилади. Манба: xabar.uz 1 176

Институтимиз устоз ва талабалари «Хатми Қуръон» ва «Хатми Бухорий» қилишиб Аллоҳдан хасталикни кетказишини сўрайдилар

  Айни пайтда тарқалаётган касалликдан инсонларни халос бўлишини Аллоҳ таолодан сўраган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бир қатор хайрия ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жонлиқлар сўйилиб, гўштлари кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар, дуоси мустажоб инсонларга ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилиш ишлари бошланди. Имом-хатиблар ва имом ноиблари томонидан 20 март куни “Нажот сўраш” намозини адо этиб, ибодатлардан сўнг “Солатун ножия”, “Солатун нория”, “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” каби дуолар, илтижолар қилинади. “Солатун ножия (тунажжино)” дуоси اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلاَةً تُنَجِّينَا بِهَا مِنْ جَمِيعِ الأَهْوَالِ وَالآفَاتِ وَتَقْضِي لَنَا بِهَا جَمِيعَ الْحَاجَاتِ وَتْطَهِّرُنَا بِهَا مِنْ جَمِيعِ السَّيِّئاتِ وَتَرْفَعُنَا بِهَا عِنْدَكَ أَعْلَى الدَّرَجَاتِ وَتُبَلِّغُنَا بِهَا أَقْصَى الْغَايَاتِ مِنْ جَمِيعِ الْخَيْرَاتِ فِي الْحَيَاةِ وَبَعْدَ الْمَمَاتِ “Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммадин солатан тунажжина биҳа мин жамиъил-аҳваали вал аафаати ва тақзий ланаа биҳа жамийъал ҳажаати ва тутоҳҳируна биҳа мин жамийъис-саййиаати ва тарфауна биҳа иъндака аълад-дарожаати ва тубаллиғунаа биҳа ақсол-ғояти мин жамийъил-хойроти фил ҳаяти ва баъдал мамаати.” Ушбу дуони ўқиш орқали Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш илтижоларнинг ижобат бўлиши, мушкулларнинг кушойиш этилишига сабаб экани ҳақида ривоятлар келган. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмас экансан, қилган дуойинг ер ва осмон ўртасида тўхтаб туради, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Машҳур олим Зайниддин Ироқий: “Ушбу ривоят гарчи Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бўлса-да, одатда бу каби хабарлар кишининг фикридан келиб чиқиб айтилмаслиги жиҳатидан марфуъ – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлари ҳукмидадир”, деган. Ҳиббон ибн Мунқиз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: «Бир киши “Эй Аллоҳнинг расули, дуойимни учдан бирини сизга салавот айтиш учун ажратайинми?” деди. У зот: “Агар хоҳласанг, майли”, дедилар. “Учдан иккисини ажратсамчи?” деди. “Майли”, дедилар. “Ҳаммасини ажратсамчи?” деди. “Унда дунё ва охиратингдаги ғам-ташвишингга Аллоҳ кифоя қилади”, дедилар» (Имом Табароний ривояти). “Солатун нория” дуоси اَللّٰهُمَّ صَلِّ صَلَاةً كَامِلَةً وَسَلِّمْ سَلَامًا تَامًّا عَلٰى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِى تَنْحَلُّ بِهِ الْعُقَدُ، وَتَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ، وَتُقْضٰى بِهِ الْحَوَآئِجُ، وَتُنَالُ بِهِ الرَّغَائِبُ، وَحُسْنُ الْخَوَاتِمِ، وَيُسْتَسْقَى الْغَمَامُ بِوَجْهِهِ الْكَرِيْمِ، وَعَلٰى اٰلِهِ وَ صَحْبِهِ فِي كُلِّ لَمْحَةٍ وَنَفَسٍ بِعَدَدِ كُلِّ مَعْلُوْمٍ لَّكَ “Аллоҳумма солли солатан каамилатан ва саллим саламан таамман аъла саййидина Муҳаммадинил-лазий танҳаллу биҳил уқад ва танфарижу биҳил кураб, ва туқзо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-рағооиб ва ҳуснул-ҳаватим. Ва юстасқол ғамам би-важҳиҳил-карим ва ала аалиҳи ва соҳбиҳи фи кулли ламҳатин ва нафасин би-аъдади кулли маълуммил-лак”. “Солатун нория” дуоси тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий қуддиса сирруҳудан нақл қилинган бўлиб, у зотнинг тавсиялари асосида баъзи ихлосмандлар томонидан ҳозирга қадар ўқиб келинади. Айниқса, бу дуо 4444 марта ўқилиши натижасида Аллоҳ таолонинг инояти ила ҳожатларнинг бароридан келиши, дуолар ижобат бўлиши кўпчилик томонидан эътироф этилган. Шунингдек, замонамиз алломаси, фақиҳи, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ бундай пайтларда 3 мартадан “Фотиҳа”, “Ихлос” суралари ва حَسْبُنَا اللهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ – “Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил” дуоларини ўқишни тавсия этдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари, жумладан Тошкент ислом институти устоз ва талабалари ўз уйларида Қуръони каримни 70 марта хатм қилишга киришдилар. Шу билан бирга, Имом Бухорийнинг “Ал-Жоме Ас-Саҳиҳ” асарини ҳам ўқишяпти. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло:...
1 1 091 1 092 1 093 1 094 1 095 1 552