islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Болгариялик профессор Исломни қабул қилди

София университетининг профессори Светан Теофанов мусулмон бўлди. Бунга Қуръон маъноларининг болгар тилига таржимасини тайёрлагани сабаб бўлди. – Мен давлат буюртмаси билан Қуръонни таржима қила бошладим. Бундан мақсад мусулмонларга ёрдам бериш эмас, балки мусулмон давлатларига нисбатан сиёсат юритиш эди. Таржима бошлангандан сўнг бир муддат ўтиб давлат нашриёти ўз фаолиятини тўхтатди. Аммо мен таржимани ўз уйимда давом эттирдим. Аста-секин ушбу буюк китобни яхшироқ тушуна бошладим ва қалбим очилди”, – деди Светан Теофанов. Олимнинг таъкидлашича, Аллоҳнинг инояти билан талабалигидан бошлаб араб тилига қизиқиб қолган. Бу унга нафақат илмий мартаба берди, балки ҳақиқатга йўл очган. Бу ҳақда олим бундай дейди: “Талабалигимда араб ҳарфи ва матнлари тартиби ёқиб қолганди. Бу муҳаббат умр бўйи давом этади, иншоаллоҳ. Бу тақдир. Ислом ҳаётимни бутунлай ўзгартирди. Ҳозир диним кўрсатмаларига амал қиляпман. Мусулмон камтар ва доно бўлиши керак. Буни менга Ислом ўргатди”. Islamisemya.com хабар беришича, ҳозирда академик Светан Теофанов София университетида классик араб адабиёти, Қуръон ва ҳадисшунослик фанларидан дарс бериш билан бирга, тадқиқот ва таржимонлик фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 710

Китоб-қалб гавҳари

Президентнинг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори имзоланган эди. Шу муносбат билан жорий йилнинг 13 март куни ТИИ да  «Ахборот ресурсмаркази» ташкилотчилигида «Янги аср авлоди» нашриёт матбааси томонидан китоб савдо ярмаркаси бўлиб ўтди. ТИИ матбуот хизмати 768

Саҳобалар ҳаётидаги чин дўстлик

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу баъзи кечаларда ёр-дўстларидан бирортасини эслаб, хотирларди ва ўзига-ўзи: “Бунча узун бўлмаса бу тун?!” дер эди. Тонг отгач, бомдод намозини ўқиши билан ўша дўстининг олдига кетар, учрашишганда эса уни бағрига босиб кўришарди. Ушбу хабарни имом Аҳмад ва Ибн Абид-дунё роҳимаҳумаллоҳлар ривоят қилишган. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг нуқул битта кийимни ҳадеб киявериши одамларни ажаблантирди ва у кишига бу ҳақда гапиришди. Шунда У зот: “Менга буни халилим ва сафиййим (чин дўстим) Умар ибн Хаттоб кийғазганди”, дедилар. Алий розияллоҳу анҳу ўғли Ҳасанга: “Эй ўғлим, ҳақиқий ғариб бу – дўсти йўқ кишидир”, дер эдилар. Муҳаммад бин Холид ҳикоя қилади: “Бир куни Абу Сулаймон Доронийга: “Бир одам Африкада яна бириси Самарқандда яшайди. Яна улар бир-бирларига дўст бўлишади (шу мумкинми)?!”, дедим. “Ҳа, албатта, (мумкин)!”, деди у. “Қандай қилиб?” дедим мен. “Уларнинг ҳар бирининг нияти агар дўстим билан кўришиш насиб қилса, албатта унинг кўнглини оламан (дўстлик қиламан), деган нарса бўлади. Модомики, нияти шундай экан, албатта у унинг дўстидир”, деб жавоб берди”. “Ҳасан Басрий айтадилар: “Дўстларимиз бизларга оила аҳлимиздан-да маҳбуброқдирлар. Зеро, улар бизга охиратни эслатишади, оила аҳлимиз эса дунёни эслатишади. Саид ибн Мусайяб дедилар: “Чин дўстларни лозим тутки, уларнинг соясида яшайсан. Улар фароғатда зийнат, мусибатда эса қувватдирлар”. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дўстлари билан учрашиб қолсалар: “Сизлар маҳзунлигим давосидирсиз!”, дер эдилар. Бир киши Муҳаммад ибн Восеъга: “Мен сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!”, деди. Шунда у киши: “Мени ким учун яхши кўрган бўлсанг, У зот ҳам сени яхши кўрсин!” дедилар. Сўнгра юзларини буриб: “Эй бори Худоё, Сен мени ёмон кўрганинг ҳолда биров мени Сен учун яхши кўришидан паноҳ беришингни сўрайман” дея, оҳиста Аллоҳга дуо қилдилар. Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: “Беш хил кишини дўст тутма: 1. Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади. 2. Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди. 3. Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади. 4. Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади. 5. Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади”. Шу ўринда у кишидан: “Ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!” деб сўрашди. “Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тама ва илинждир”, дедилар Жаъфари Содиқ розияллоҳу анҳу. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўстлиги сенга манфаат келтирмаган кишининг душманлиги ҳам зарар бермайди”. Исо алайҳиссалом ҳаворийларга юзланиб, шундай дедилар: “Дўстингиз уйқудалигида унинг либосини шамол очиб юборган бўлса, нима қиласизлар?!”. “Устини ёпиб қўямиз”, дейишди. “Йўқ, ундай қилмайсиз, балки, авратини янада очиб ташлайсизлар!” дедилар Исо алайҳиссалом. Ҳаворийлар: “Субҳаналлоҳ! Ким ҳам шундай қиларкин?!” дея ҳайратланишди. Шунда Исо алайҳиссалом уларга: “Ахир, бирортангиз ўз дўсти ҳақида бирор ёмон гап эшитса, уни бўрттириб, ундан ҳам баттарроқ шаклда тарқатадику!”, дедилар… Зуннун мисрий айтадилар: “Сени фақат (хато-камчиликлардан) маъсум ҳолатда кўришни истайдиган кимсанинг дўстлигида хайр йўқ”. “Кимки, дўстидан аччиқланган пайтда унинг сирини ёядиган бўлса у кимса пасткашдир. Зеро, бировдан рози бўлиб турган...

Қозилар қозиси бўлган муфассир…

“Қозиюл-қузот” тахаллусини олган машҳур қози, аллома, муфассир Имом Байзовийнинг тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Абулқосим Умар ибн Муҳаммад Алий Байзовий Шерозий Шофеъийдир. Куняси Абулхайр бўлган. Баъзи уламолар Абу Саъийд деб ҳам айтишган. Носируддин тахаллуси билан машҳур бўлган. У зот Шероз яқинидаги Байзо шаҳрида таваллуд топганлар. Имомнинг нисбатлари ҳам ўша шаҳарга берилган. Олимнинг таваллуд топган санаси тўғрисида аниқ маълумотлар келтирилмаган. Имом Байзовийнинг туғилган йиллари борасида айтилган таҳминларнинг аксари ҳижрий еттинчи асрнинг бошларини тақозо қилади. Имом Байзовий кўплаб улуғ устозлар қўлида илм таҳсил қилганлар. Лекин Имом Байзовийнинг таржимаи ҳолларида асосан қуйидаги уламолар зикр қилинади: Дастлаб ўз оталари Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Алининг қўлида сабоқ олган. Отаси кўпгина илмлар ва тақво соҳиби бўлган. Жумладан ҳадисга боғлиқ илмлар билимдони бўлиб, мударрислик ҳам қилганлар. Шофеъий мазҳабининг етук уламолардан бўлиб, ўз замонасида шофеъий мазҳаби бўйича усул, фиқҳ илмларида пешволиги билан танилган. Шу сабабдан ҳам Шероз шаҳрига қози этиб таъйинланган. Отасидан бошланғич илмлар ҳамда шофеъий мазҳабига оид фиқҳ илмини ўрганди. Отасидан жуда ҳам кўп манфаат олганлиги боис ўз қаламига мансуб китобларнинг кўр жойларида отасининг сўзларига ишора қилиб ўтган. Имом Байзовий Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Каҳтоий Суфий роҳимаҳуллоҳга ҳам шогирд тушиб, у зот қўлида руҳий тарбия топган, унинг сулукларида бўлган. Имом Байзовий Шайх Шарафиддин Умар Бушконий Аз-закий (ҳижрий 680 йилда вафот этган)нинг қўлида узоқ вақт илм таҳсил қилиб, хос шогирдларидан бўлганлар. Шайх Шарафиддин зоҳид ва тақводорлиги, илмига амали билан танилган, дин илмларининг барча соҳаларида етук илм соҳибларидан бўлган. Имом Байзовий ҳам айнан шу устозига нисбатан алоҳида муҳаббат ва эҳтиромда бўлган. Шайх Шарафиддин вафот этганларида унга атаб узун марсия битганлар. Кейинчалик ўша марсия шайхнинг мақбарасига битиб қўйилган. Байзовий улуғ устозлардан таълим олиб дин илмларида пешқадам уламолардан бирига айланган. Шу сабабли ҳам у ҳақида ёзилган таржимаи ҳолларда у зотни олим, зукко, фозил, солиҳ обид, кўзга кўринган мусанниф, усул ва фиқҳ илмлари билимдони, муҳаддис, муфассир, фасиҳ адиб, тилшунос, муфтий, Шероз ва Озарбайжон олами қозиларининг қозиси каби сифатлар васф этишган. Имом Байзовий Шерозда узоқ йиллар қозилик қилиб, дарс бериш билан машғул бўлганлар. Кўплаб инсонлар унинг илмий салоҳиятидан асарларидан манфаат олганлар. Ёзган асарлари ҳам уламолар эътирофларига сазовор бўлган. Кейинчалик Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етиб, Табриз шаҳрига кўчиб ўтади. Тожиддин Субкий ўз “Тобақот”ларида шундай ҳикоя қилади: Имом Байзовий Шероз қозилигини тарк етгач Табризга кўчиб ўтдилар. Шаҳарга кириб боргач бир мударриснинг дарс ҳалқасига келиб қолди. Дарс мажлисига кириб, ҳеч ким билмайдиган даражада ҳалқаларнинг охирроғига бориб ўтирди. Кейин мударрис бир нозик масалани дарсда йиғилганлар эътиборига ҳавола қилди. Масалани ҳеч ким тушунмади деб ўйлади ва ўша ерда йиғилганлардан бунинг ечимини баён қилишни ва қайтаришини сўради. Агар бунга қодир бўлмаса жавобнинг ўзини, унга ҳам қодир бўлмаса масалани қайтариб айтишини сўради. Шундан сўнг Имом Байзовий жавоб беришга киришдилар. Мударрис унга жавобан: “сизнинг тушунганингизни билгунимга қадар эшитмайман”, деди. Имом Байзовий агар хоҳласа масалани сўзма-сўз ўзини, хоҳласа унинг маъносини айтиб беришини ошкор қилди. Мударрис мот бўлиб қолди. Кейин “Сўзма-сўз қайтар”, деди. Имом Байзовий масалани сўзма-сўз баён қилиб, сўнгра унинг жавони ҳам тушунтириб берди. Мударрис тартибда адашиб кетган ўрнини ҳам баён қилиб, уни ҳам тўғирлаб қўйди. Шу ўринда ўша масалага ўхшаган бошқа масалани ҳам солиштириш учун ўртага ташлади. Мударрис уни ҳам...

Ўзбекистонлик имомлар “Ал Азҳар”да малака оширмоқдалар

Маълумки 2019 йилда Ўзбекистон делегациясининг Миср давлатига сафари чоғида Ал-Азҳар мажмуаси билан имзоланган “Йўл харитаси”га мувофиқ ҳар йили ўзбекистонлик имом-хатиблар Мисрда икки ойлик малака ошириш курсларида таҳсил олиши белгиланган эди. Жорий йилнинг март ойи аввалида мазкур дастур доирасида имом-хатибларимизнинг илк гуруҳи Мисрга йўл олдилар. Ҳозирда улар Ал-Азҳар халкаро ислом академияси қошидаги имомлар, даъватчилар ва фатво тадқиқотчилари малакасини ошириш институтида дарсларни бошлаб юбордилар. Тингловчиларга фиқҳ, мусталаҳул ҳадис, усулул фиқҳ, фуруъл фиқҳ, Қуръон илмлари, тафсир, тажвид, фиқҳий мазҳаблар, ислом ҳазораси, мулоқот ва мунозара одоблари каби фанлардан Ал-Азҳар мажмуасининг профессор, фан докторлари таълим бермоқдалар. “Бу жойдаги илмий муҳит юқори савияда. Турли мамлакатлардан имомлар, исломшунос ходимлар, келиб таҳсил оладилар. Бу ерда диний таълим замонавий муаммоларнинг ечими сифатида амалий малакалар билан бирга берилади. Таҳлилга кўпроқ эътибор берилади. Масалан, бугунги мусулмон олами дуч келаётган баъзи муаммолар қайси ҳудудга тааллуқли бўлмасин, айни воқеелик нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилинади. Ва шу асосда муаммонинг ечимига ёндашилади”, дейди “Тўра бува”  масжиди имом-хатиби Шавкат Ҳамдамов. Малака ошириш курслари икки ой давом этади. Якунда имомларга Қуръон қироати, тажвид, тафсир, ҳадис, ақида ва фиқҳ бўйича ижоза (махсус сертификат) олиши белгилаб қўйилган. Сўнгра навбатдаги бошқа гуруҳлар билан малака ошириш ўқув курси узвий давом эттирилиб борилади. Бундан ташқари Қоҳира шаҳридаги «Дорул ифто ал-мисрийя» (Миср фатво уйи) академиясига ҳам имом-хатибларимизнинг қисқа муддатли ўқувга боришлари бўйича саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Қадимдан ислом оламида машҳур бўлган, кўплаб алломаларни етиштирган ушбу мўътабар илм даргоҳларида имомларимизнинг таълим олиб, малакаларини  оширишлари халқимиз учун катта неъмат бўлди. Келгусида айнан улар орқали ислом тафаккури янада теран таралади. Сохада ўзаро тажриба ва билимлар алмашинади. Аллоҳ таоло икки халқ орасидаги дин ва маърифат йўлидаги хайрли ҳамкорликларни мустаҳкам қилсин. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 732
1 1 096 1 097 1 098 1 099 1 100 1 552