Куни кеча, 15 март куни юртимизда коронавирус бўйича илк ҳолат қайд этилгани муносабати билан одамларда ваҳима, қўрқув бошланди. Кўпчилик озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш дардида бозор, дўкон, супермаркетларга югурди. Гўё дўкон ва бозорлардаги озиқ-овқатлар тугаб қоладию, ҳамма очликдан ўладигандек. Кишилар беш-олти қоплаб картошка, сабзи, пиёз ва ҳоказоларни, ун-ёғ каби маҳсулотларга навбат туриб сотиб оляптилар. Ахир биз тақдирга иймон келтирганмиз-ку! Ризқ Аллоҳ таолодан эканига иймонимиз бор-ку! Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: وَمَا مِن دَآبَّةٍ فِي الأَرْضِ إِلاَّ عَلَى اللّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир” (Ҳуд сураси, 6-оят). Нега синов пайтида ана шу иймонимиз талаб қилганидек иш тутмаймиз?! Нега ушбу оятга биноан “Ризқимни Аллоҳ беради” деб ҳаракатланмаймиз?! Одамларнинг бозор ва дўконларга югуришини кўрганда “Бу кимсалар вирусдан эмас, очкўзликдан, ҳаддан ортиқ тўйишдан, бўкишдан ўлса керак” деб ўйлаб қоласан киши. Ахир ўлим вирусга боғланган эмас-ку! Қачон ажалимиз етса, ўшанда ўламиз. Биз олган маҳсулотлар бизга насиб этмаслиги ҳам мумкин-ку! Биз вирус кенг тарқалиб, бозор ва дўконларда ҳеч нарса қолмай, оч қолишимиздан кўра ўлиб қолиб, олиб келган нарсаларимиз бизга насиб этмаслик эҳтимоли анча юқоридир. Олганда ҳам бир-икки кунликка етадиган эмас, бир неча ойга етадиган қилиб оляпмиз. Бизнинг бир неча ой яшашимизга ким кафолат берди?! Қолаверса, бутун дўконни кўчириб кетиб, бошқа мусулмонларга ҳеч нарса қолдирмаслик мусулмончиликка тўғри келадими?! Сиздаку пул бор экан, керагидан ортиқ оляпсиз, аммо ён қўшнингизда бир неча ойлик у ёқда турсин, икки кунликка етадиган бозорлик қилишга моддий имконияти бўлмасачи?! Қўшнимиз оч қолиб, биз тўқ яшай оламизми?! Мана бу ҳадисдан хабаримиз борми ўзи: Абдуллоҳ ибн Мусовирдан ривоят қилинади: «Ибн Аббоснинг Ибн Зубайрга шундай деяётганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ўзи тўқ бўлиб, қўшниси оч қолган одам мўмин эмас», деганларини эшитдим». Ҳадисда айтилаётган гап жуда оғир гап. Ҳар биримиз қўшнимиз, яқинимизга нисбатан эътиборли бўлишимиз керак. Одамлар бозору дўконларга ўзларини урганларини кўрган кўплаб сотувчилар “Даврим келди. Энди пулни босиб оламан” деб, пулни кўпайтириш кайфиятига ўтдилар. Кечаги ҳолатни ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, дўкон ва бозорларда бир килоси 2 ярим минг – 3 минг сўм атрофида сотилаётган картошка айрим сотувчилар қўлида 8000-10000 сўмга чиқиб кетди. Бир боғи 20 минг сўм сотилаётган исириқ 60 минг сўм нархда сотиляпти. Бу нима деган гап?! Нархларни сунъий равишда кўтариб сотаётган сотувчиларда инсоф борми ўзи?! Бу мусулмонларни алдаш, уларни чув тушириш, бошларига тушган оғир вазиятдан, қўрқувларидан фойдаланиб қолиш эмасми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дон сотаётган одамнинг ёнидан ўтиб қолибдилар. Унинг дони орасига қўл тиқиб кўрсалар, намланиб қолган экан. “Бу нимаси?”, деб сўрадилар. Сотувчи: “Эй Расулуллоҳ, унга ёмғир тегибди”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Уни устига чиқариб қўймайсанми, одамлар кўрар эди”, дедилар ва “Ким бизни алдаса, у биздан эмас”,дедилар (Имом Ҳоким ривояти) Сиз 3 минг сўмлик картошкани 8 минг сўм сотяпсизми, демак, одамларни алдаяпсиз. Баъзи сотувчилар “Фалон маҳсулот тугади” деб, дўконни беркитиб, кейинчалик қимматроққа сотиш илинжида юрибдилар. Бу иҳтикор деб аталиб, гуноҳ ишлардандир. Иҳтикор сўзи луғатда “озиқ-овқат ва ҳоказони нарх қимматлашини кутиб, бозорга чиқармай, сақлаб қўйиш” маъносини англатади. Имом Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳ “Наводирул усул фи маърифати аҳодисур Расул” асарида: Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан...
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат қарори билан жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб юртимиздаги барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинди. Табиийки, талабалар ўз уйларига – турли вилоятларга жўнайдилар. Вилоятларга қатновчи такси ҳайдовчилари ҳам инсоф билан нархларни меъёрида ушлаб туришлари чин мусулмонлик ва инсонийликдир. Афсуски, вилоятларга қатновчи кўплаб такси ҳайдовчилари фурсатдан фойдаланиб қолиш илинжида 50-60 минг сўмлик йўл кира ҳақини 200 минг сўмга чиқариб олганлари юзсизлик ва ноинсофликдан бошқа нарса эмас. Бу бошқаларнинг жароҳатлари устида рақсга тушиш, бировнинг ўлгани устига тепган қилишдан бошқа нарса эмас. Одамларнинг оғриниб, норозилик ва ноиложлик билан берган пуллари ўша инсофсизларга ас қотармикин?! Улар ўша пулга нон олиб, болаларига қандай едираркинлар?! Таътил тугаб, талабалар ўз ўқишларига қайтаётганларида ўша ҳайдовчилар уларга қайси юз билан қараркинлар?! Мазкур ҳайдовчилар ўша талабалар ўрнида ўз ўғиларини тасаввур қилиб кўришлари ҳам мумкин эди-ку! Ўғилларига ўшандай ҳолатни раво кўрармидилар?! Менимча, раво кўрмайдилар. Демак, ўзларига, ўз фарзандларига раво кўрмайдиган ишни бошқаларга, бошқаларнинг фарзандларига раво кўрадиларми?! Ахир бу иш ҳадиси шарифга мувофиқ иймони комил бўлмаганлик аломати-ку! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Ҳадиси шарифдаги “мўмин бўла олмайди” дегани “комил мўмин бўла олмайди” деганидир. Ўзига раво кўрмайдиган нарсани бошқаларга раво кўриш мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Маҳсулотларнинг нархини кўтариб сотаётган сотувчилар, йўл кира ҳақини оширган ҳайдовчилар, уйига икки-уч ойлик озиқ-овқат сотиб олиб, бошқаларни ўйламаётган, дўкону супермаркет расталарини шип-шийдам қилиб кетаётган харидорларнинг бу ишлари мусулмончиликка қанчалик тўғри келади?! Биз вирус тегиб ўлиб қолишдан шунчалик қўрқяпмиз-у, аммо ўлгандан сўнг бўладиган ҳисоб-китоб, сўроқ-саволлар ҳақида ҳам ўйлаб кўряпмизми?! Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор. Агар вирус тегиб ўлмасангиз ҳам, қачондир ўласиз. Ҳатто ҳамма томони берк хона ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизга етади. Ундан қочиб қутулолмайсиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ المَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ “Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам” (Нисо сураси 78-оят). Сотиб олинган маҳсулотлар ортиб қолиши, эскириши, яроқсиз ҳолга келиб, ташлаб юборилиш эҳтимоли йўқ эмас. Бу эса исроф бўлиб, кабира гуноҳлардандир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган: يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ “Эй Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас” (Аъроф сураси, 31-оят). Мўмин-мусулмон одам бундай пайтларда диндошлари билан елкадош бўлиб, озиқ-овқатни етарли миқдорда олиши, бошқаларни ҳам ўйлаши, нарх-наво ва йўл ҳақини ҳам инсоф билан белгилаши, ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб кўриши, бундай кезларда “пул ишлаб олиш вақти келди” деб эмас, “инсоф, саховат, яхшиликни бошқаларга ҳам раво кўриш, одамгарчилик, мусулмонлик ахлоқини кўрсатиш, бу борадаги синовдан яхши ўтиб олиш фурсати келди” деб ҳаракат қилиши, ўзининг саховати, қўли очиқлиги, инсонпарварлиги, чинакам мусулмонлиги билан барчага намуна бўлиши керак. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларидан бирида шундай деганлар: “Мўминлар ўзаро раҳму мурувватда, меҳру муҳаббатда бир жасад кабидирлар, агар унинг бир аъзоси оғриб қолса, қолган аъзолари ҳам бу оғриқни иситма ва бедорлик билан қарши олади” (Имом Муслим ривояти). Юқорида зикр қилинган сотувчи, харидор ва ҳайдовчилар...
15 март куни ҳукумат раҳбари Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтиб, 16 март кунидан бошлаб юртимизда карантин жорий қилинди. Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди. Бугун 16 март куни юқоридаги чора-тадбирларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилиб фатво қабул қилинди. Фатвода динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим эканлигини ҳисобга олиб, зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини енгиллатиши асос қилиб олинди. Мўътабар фиқҳий китобларимизда: درء المفاسد مقدم على جلب المصالح яъни: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”. المشقة تجلب التيسير яъни “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилиб, касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқишини маълум қилди. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси бўйича чиқарган фатвосига кўра Тошкент ислом институтида қуйидагилар амалга оширилади: 1. Институт талабаларига таътил эълон қилинди ва таълим муассасаси тўлиқ карантинга олинди. 2. Узоқ вилоятлардан келган талабаларни уйларига кетиш жадвали ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда уларга имтиёзли йўл чипталари харид килиш ва уйларига кузатиш ишлари йўлга қўйилди. 3. Талабаларни таътилга кузатишдан олдин санитария-гигиена қоидалари ҳамда йўл ҳаракати ва ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. 4. Институтда коронавирус тарқалишини олдини олиш ишлари кучайтирилиб, педагог-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилишлари тушунтирилди, таълим муассасасининг ўқув ва ёрдамчи бинолари коронавирус инфекциясига қарши даврий дезинфекция қилиш белгиланди. 5. Институтнинг тиббиёт хонасини зарурий тиббиёт асбоб-ускуналар, зарарсизлантирувчи воситалар ва дори-дармонлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. 6. Таътил вақтида талабалар имкон қадар касалликни тарқалишининг олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшиши ва ўз устиларида ишлаб, илмларини ошришга ҳаракат қилишлари тавсия этилди. 7. Бундай вазиятларда озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарур воситаларни нархини ошириш, сунъий равишда тақчилликни юзага келтириш ҳамда аҳоли ўртасида турли ваҳимали хабарларни тарқатиш шаръан ҳаром эканлиги тўғрисида институт устозлари томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилади. 8. Ёш болали аёл ўқитувчи ва ходимларга қисқа муддатли иш соатлари жорий қилинди. 9. Ҳар бир мусулмон ибодатлар ва дуоларда Аллоҳ таолодан ушбу касалликни даф қилишини сўраб, ихлос билан илтижо қилишлари лозимлиги таъкидланди. Ҳадиси шарифда вабо чиққан жойга кирмаслик, агар ўша ерда бўлса, у ердан чиқиб кетмаслик буюрилган. Бу касалликнинг олдини олиш учун энг яхши чорадир. Бунинг устига жамоат жойлари ва бошқа катта тадбирларда бу вируснинг тарқалиш эҳтимоли катта бўлади. وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят). Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган. Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «لا ضرر ولا ضرار» (رواه ابن ماجة والدارقطني )...
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди. Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Ушбу касалликни кенг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Хусусан, турли оммавий тадбирлар, сайллар, ўйинлар бекор қилинди. Шунингдек, Ҳукуматимиз томонидан барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича тавсия этилди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши шошилинч йиғилишини ўтказди. Йирик исломий ташкилотлар ва уламоларнинг фатво ва хулосалари ўрганилди. Қуйидаги фатво қабул қилинди. بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ اَلْحَمْدُ لله رَبِّ الْعَالَمِينَ وَالْعَاقِبَةُ لِلْمُتَّقِينَ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِ الله محمد وَ عَلَى آلِهِ وَ أَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ أَمَّا بَعْدُ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус(COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ФАТВОСИ Динимизда инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим асослардан биридир. Мана шу жиҳатларга зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз кўрсатмаларини инсониятга енгиллатади. Маълумки, бугунги кунда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус – COVID-19 ни пандемия деб эълон қилди. Ушбу касаллик асосан, ҳаво-томчи, қўл бериб сўрашиш каби ҳолатларда юқади. Шундай экан, жамоа бўлиб тўпланиш ҳолатлари ушбу хатарли вируснинг тарқалишига сабаб бўлмоқда. Бундай вазиятда қуйидаги оят, ҳадис ва шаръий қоидаларда кўрсатилган тавсияларга амал қилишга буюрилади: Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай баён қилади: وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ وَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир” (Бақара сураси, 195-оят). Бу оятда ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тўхташга буюрилган. Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «لا ضرر ولا ضرار» (رواه ابن ماجة والدارقطني ) яъни: “ Зарар бериш ҳам ва зарар кўриш ҳам йўқ” деганлар (Имом Можа, Имом Дорақутний ривоятлари). Демак, ҳадиси шарифда инсон ўзига ёки ўзгаларга зарар келтирадиган сабаблардан узоқ бўлишга буюрилган. Мўътабар фиқҳий китобларимизда: درء المفاسد مقدم على جلب المصالح яъни: “Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади”. المشقة تجلب التيسير яъни “Машаққат енгиллатишни талаб этади” каби фиқҳий қоидалар келтирилган. Шулардан келиб чиқиб, шариат инсонга зарар етиш эҳтимоли кучайган пайтда ўз кўрсатмаларини енгил тарзда бажаришга рухсат беради. Шариатимиз кўрсатмаларига кўра, фавқулодда вазиятлар юз берганда, масалан, қаттиқ шамол, изғирин совуқ бўлганда масжид жамоатига чиқмаслик узр ҳисобланади. Бунга қуйидаги ҳадис далил бўлади: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الحَارِثِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبَّاسٍ، أَنَّهُ قَالَ لِمُؤَذِّنِهِ فِي يَوْمٍ مَطِيرٍ: «إِذَا قُلْتَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، فَلَا تَقُلْ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، قُلْ: صَلُّوا فِي بُيُوتِكُمْ»، قَالَ: فَكَأَنَّ النَّاسَ اسْتَنْكَرُوا ذَاكَ، فَقَالَ: «أَتَعْجَبُونَ مِنْ ذَا؟!، قَدْ فَعَلَ ذَا مَنْ هُوَ خَيْرٌ مِنِّي، إِنَّ الْجُمُعَةَ عَزْمَةٌ، وَإِنِّي كَرِهْتُ أَنْ أُحْرِجَكُمْ، فَتَمْشُوا فِي الطِّينِ وَالدَّحْضِ « (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم) яъни: Абдуллоҳ Ибн Ҳорис разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу қаттиқ ёмғир ёққан кунда муаззинларига шундай дедилар: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ”, “Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ”ни айтганингиздан кейин “Ҳаййа ъалас солаҳ”ни айтманг, балки уйингизда намоз ўқинглар деб айтинг”. Шунда баъзи одамлар бундан норози бўлишди. У зот: Бу гапимдан ажабландингизми? Ваҳоланки, бу нарсани мендан кўра яхшироқ Зот (яъни, Расулуллоҳ) қилганлар. Албатта жамоат намози қатъий ҳукмдир, лекин мен сизларни уйларингиздан чиқиб, лой ва балчиқларни босиб юришингизни хуш кўрмайман”, дедилар (Имом Бухорий ва...