Ёдланмоқчи бўлган саҳифа юзидан тез суратда ўқилади; Оятларни ҳар бирини ёддан ўқиш (хатога йўл қўймасдан); Оятларни кетма-кет ёддан ўқиганда оятнинг илк калимасига ёки илк ҳарфларига назар ташлаб ўқиш (ҳар бир оятни пишиқ ёдламоқ); Оятларни кетма-кетликда қарамай ёддан айтиш; Баъзи оят ёки оятдаги калималарнинг бошқа бетларда ўхшашлиги туфайли маъноларига диққат қилиб, хотирага таниш бўлган тартибда ёдлаш. Маъноларига тушунмасдан ёдлаш қийин бир ишдир; Ёдлаш учун алоҳида бир мусҳаф танланади ва ёдланган бетни устозга топшираётганда ўша мусҳафдан текширилади, ёдловчи адашган жойларида қора қалам билан секин чизиб қўйилади, бу ёдлаётган шахснинг адашиб кетмаслиги ва кейинги сафар ўша бетни такрорлаётганда ўша жойга яхшилаб эътиборини тортиш учундир; Ёдлашни илк жузнинг бош ёки охирги саҳифасидан бошлаб, шу тарзда иккинчи, учинчи,…. ўттизинчи жузнинг бош ёки охирги бетларидан бошлаб ёдланади. Сўнгра яна биринчи жузга қайтиб шу тарзда ёдланган саҳифадан кейингиси ёки олдингиси ёдланади. Бу тарзда ёдланганда олдинги айланишдаги ёдланган бетлар қайта такрорланиб , янгиси билан қўшиб топширилади; Ёдлашни мутлақо ҳар кун давомли шаклда бўлиши, орада ҳеч узилиш бўлмаслиги шарт; Ёдлаш учун куннинг ичидан маълум бир вақтни тайин қилиниши. Бундан ташқари ҳамма вақт имкон бўлганда ёдлаш керак; Ёдлашни ҳар жойда қилиш мумкин, уйда, ишда, транспортда, намоз вақтларида, дарслар орасида (танаффус пайтида), йўлда ва мумкин бўлган бошқа жойларда ёдлаш мумкин, алоҳида бир жой қидириш шарт эмас, иложи борича кечиктирмаслик; Ёдланган бетларни намозларда зам сура сифатида ўқиш; Ёдлашдан олдин дуо қилиш. 852
Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга яхшилик қилсанг, фаҳм қилмас. Иккинчиси, хуш феъллик ва чиройли муомаладир. Бунинг тескариси шуки, ким ёмон хулқни тарк этмаса, вақти келиб ёмон одати, бадхулқлиги тутиб қолса, ҳақиқатни ва барча яхши хислатларни зое қилишдан уялмас. Учинчи хислат, салоҳдир. Гуноҳ ва маъсиятга рағбати бор одам Худои Таолодан қўрқмайди ва андиша қилмайди. Ким Худои Таолодан қўрқмаса, анга эътиқод қилиб бўлмас. Ҳазрат Жаъфар Содиқ (р.а) айтадилар: “Беш тоифа кишининг суҳбатидан йироқ бўлғил ва ҳазар қилғил: – ёлғончики, уни ёлғонига алданиб, мағрур бўлурсан; – аҳмоқки, сенга манфаат етказаман деб зиён етказур; – бахил киши сенга манфаат етар вақтда андан қочар; – тангдил (юраги тор) одам мухтожлик вақтида узоқлашар; – фосиқки, сени бир луқмага сотар”. Билгинки, бу хислатларнинг ҳаммаси бир кишида бўлмоғи камдур. Лекин бирон киши билан чин дўст, улфат бўлмоқни хохласанг, хушфеъл яъни, инсонга ёқимли, хуштабиат, хуш хулқ кишини танла. Дўстликка шундай кишини танлагинки, дин ишида уни сенга фойдаси тегсин ва сен унга фойда келтиргин. Суҳбат ва дўстлик ҳуқуқини билгинки, айтадиларки, икки дўстнинг мисоли, икки қўлга ўхшашдур, бир-бирини ювиб пок қилур. 4 635
Мактабдан болалар чиққанларида баъзилари оталарининг бағрига чопадилар, баъзилари оналарининг бағрига чопадилар, лекин ораларида шундай болалар борки, кимнинг бағрига чопишни билмайдилар. Шунда улар атрофга маюс боқадилар. Уларни чақирадиган, ўз бағрига оладиган ҳеч кимни топа олмайдилар. Ва ҳатто қайрилиб меҳр кўзи билан қарайдиган кўзни топа олмайдилар. Шу чоғ уларнинг кўзлари ва юраклари ғам-андуҳга тўлади. Қачонки қуёш ботиб, тун зулмати кириб келганида, улар ўзларини етимлигини, ёлғизлигини аччиқ дард-алам билан ҳис қиладилар. Уларни оналари йўқки, уларга тунда эртак айтадиган, оталари йўқки, уларга ишдан қайтаётганда ширинлик ва совға-салом олиб келадиган. Байрамлар келганида эса, ота-онаси бор болаларнинг юзида табассум бўлади ва ранг-баранг чиройли кийиниб олишган бўлиб, байрамни мана шундай хурсандчилик билан ўтказадилар. Лекин етимлар учун ҳамма нарса бегонадек ҳатто байрамлар ҳам татимайди. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, баён қиладиларки: ”Ўз етимини ёки бегонанинг етимини кафолатига олган киши мен билан жаннатда мана бундоқ туради” деб икки бармоқларини кўрсатганлари бизга собит бўлди“. Ҳадисда “ўз етимини” дейилишидан бева қолган онанинг отасиз қолган ўз етим боласини қарамоғига олиши назарда тутилган. Етимнинг риоясини қилиш, унга кафил бўлиш, боқиш, таъминлаш кишини жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишдек буюк бахтга муяссар қиладиган улуғ бир амаллардандир. Ким жаннатда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишни хоҳласа, етимларга меҳрибон бўлсинлар, уларга ширин сўз айтсинлар ва уларга меҳр тўла қалби билан кулиб қарасинлар, отаси ўрнига ота бўлсинлар, онаси ўрнига она бўлсинлар. Ва шу билан бирга унинг маюс кўзларидан оққан кўз ёшларини артиб қўйсинлар. Ва шунингдек бу ишлари билан ўзини дўзах ўтидан сақласинлар. Саҳобаларнинг бирлари айтиб бердилар: “Бир куни бир инсон Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилиб келдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга етимни бошини сила у билан сенинг молинг камайиб қолмайди, оғир меҳнат ҳам талаб қилмайди. Етимни бошини силасанг, қалбингдаги моғор босган қалин чангни қалбингдан тозалайсан. Сенинг қалбинг қадрлироқ ва қийматлироқ бўлиши учун етимни бошини сила ва ўзинг ҳам амин бўласанки, шу етимнинг беғубор кўзларидан кўра чиройлироқ нарсани кўрмайсан. Исломда етимпарварликка алоҳида эътибор берилганини ушбу саноқли ҳадислардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Мусулмон уммати ўз тарихи давомида етимлар риоясини қойил қилиб келгани ҳаммага маълум. Бунга жаҳон урушидан кейинги даврда халқимиз кўрсатган етимпарварликни мисол қилсак бўлади. Етимлар исломдаги каби ўзларига олижаноб муомалани кўрмаганлар. Ҳозирги кунларда ҳам Ислом оламининг турли тарафларида етимларнинг боши етарли даражада силаниб келмоқда. Ҳар бир мўмин-мусулмон кимса етимларнинг ҳаққини унутмаслиги лозим. Аста-секин бўлса ҳам, етимпарварликни аждодларимиз амалга оширганлари каби савияга олиб чиқишимиз керак. Етимни қарамоғига олиш учун, албатта, фарзандсиз бўлиш шарт эмас. Балки, ўз болалари бор кишилар етимларни оилага қабул қилсалар ва ўз фарзандлари қатори уларнинг бошини силасалар, уларга ҳам ўз фарзандлар каби меҳр кўрсатсалар жуда яхши бўлади. Тошкент Ислом институти битирувчиси Ахмаджонова Хамида 712
Ушбу ҳадис ислом динининг асоси бўлиб кўп ҳукмлар унга қараб амалга ошади. Буни уламолар фикридан ҳам билиб олиш мумкин. Абу Довуд шундай деганлар: “Бу ҳадис исломнинг ярмидир. Чунки диннинг ташқи кўриниши амал, ботини эса ниятдир”. Имом Аҳмад ва Шофеий: “Бу ҳадисга илмнинг учдан бири киради. Бунинг сабаби шуки, банданинг амали қалби, тили ва аъзолари билан бўлади. Ният эса уч қисмдан бири бўлган қалб билан бўлади”. Шунинг учун олимлар асарларини у билан бошлашни маъқул кўрадилар. Бухорий бу ҳадисни “Саҳиҳ”ларининг биринчиси қилдилар. Нававий ўзларининг уч китоблари: “Риёз ус-Солиҳийн”, “Ал-азкор”, “Арбаийн”ни у билан бошлаганлар. Бундай бошланишнинг фойдаси толиби илмга илм талаб қилиш ва хайрли амал қилмоқликда ниятни Аллоҳ таоло учун тўғрилашга танбеҳдир. Унинг муҳимлигининг сабаби: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни хитоб қилганлари, ҳудди Бухорийда ривоят қилинганидек, сўнгра уни Умар розияллоҳу анҳу хитоб қилганлари. Абу Убайд айтдилар: “Ҳадисларда бунданда жамловчироқ, бойроқ, фойдаси кўпроғи йўқдир”. Ҳадисдан олинадиган ҳукмлар: 1. Ниятнинг шартлиги. Уламолар мўмин мукаллафлар томонидан бажарилган амаллар ниятсиз шаръан эътиборли бўлмаслигига ва савоб берилмаслигига иттифоқ қилганлар. Намоз, рўза ва ҳаж каби фарз қилинган ибодатлар ниятсиз дуруст бўлмайди. Аммо ҳанафий мазҳабида ғусл, таҳорат каби амаллар тўлиқ бўлиши ва савоб ҳосил бўлиши учун ният шартдир. Шофеий ва бошқалар эса ниятсиз бу амаллар тўғри бўлмайди. 2. Ниятнинг вақти ва ўрни. Ниятнинг вақти ибодатнинг аввалидир. Худди намоздаги такбири таҳрима, ҳаждаги эҳром каби. Аммо рўзада бомдод вақтининг киришини кузатиш машаққатли бўлгани учун ниятни эртароқ қилиш кифоя қилади. Ниятнинг ўрни қалбдир. Уни талаффуз қилиш шарт эмас. Лекин тилнинг ҳам иштироки яхшидир. Ниятда мақсадни тайин қилиб, бошқаларидан ажратиш шартдир. Намозни ният қилиш етарли эмас, балки пешин ёки аср намози деб тайин қилиш керак. 3. Агар солиҳ амални ният қилган одамни вафот, касаллик ёки шунга ўхшаш нарса шу амални бажаришдан тўсса, у бу учун савоб олади. Байзавий айтадилар: “Амаллар ниятсиз тўлиқ бўлмайди. Чунки амалсиз ниятга савоб берилади, ниятсиз амал эса зоедир. Амалдаги ният ҳудди жасаддаги руҳ кабидир. Жасадга руҳсиз ҳаёт йўқ, руҳга эса жасадга боғланмасдан бу дунёда зоҳир бўлиш йўқ. 4. Ҳадис бизни токи охиратда савоб ва ажр, дунёда эса тавфиқ ва ютуқ ҳосил қилгунимизча ибодат ва амалдаги ихлосга бошлайди. 5. Ҳар бир фойдали ва хайрли амал ният, ихлос ҳамда Аллоҳнинг розилигини исташ билан ибодатга айланади. 771
Шогирднинг устоз олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат: Шогирд устоз ёнида керакли гапни гапириши; Шогирд устоз ҳузурига кирганда саломни хурмат билан бериши; Шогирд устоз сўрамаган ишларга доир гап очиб, мавзудан чалғитмаслиги; Толиб устозидан изн олмагунча савол сўрамаслиги ва гап ташламаслиги; Шогирд устоз ўртага қўйган масалада унинг жиғига тегиши учун: “Фалон киши бу масалада бошқа фикрда. Унинг фикри сизникидан устун ва уйғун кўриняпти”, деганга ўхшаш майда гаплар қилмасин; Шогирд тўғри ва эгрини ёлғон ва ҳақиқатни устозидан ҳам яхши биладигандай у устознинг қарашларига тескари “Ундай эмас, бундай қилиш керак” деган шаклда тадбирлар айтиб уни иршодга чорламаслиги; Устозлар хузунли ва сукутли дамларида ўринсиз саволарга тутиб, безовта қилмаслиги; Толиб устози айтмоқчи бўлган сўзни ёҳуд саволни ярмидан олиб, оғзидан олиб давомини айтишга одатланмаслиги лозим. Талабалар орасида энг кўп учрайдиган нарса ғийбат қилишликдир. Ғийбатни қатъиян ман қилиб, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди: “Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир! (Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар ва айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир”. (Ҳужурот, 12). 1 613