islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

“Қуръон тугамайди, тўхтамайди!” (“Мирза Ғолиб” масжидидаги хатмонадан ўйлар)

Орзиқиб кутганимиз Рамазоннинг ҳам ярми ўтиб бўлди… Аллоҳ таоло Ўзи азиз қилган ой… ундаги ҳар бир яхшиликлар, ибодатлар, тасбеҳу зикрларнинг қанчалар бизларга фойда келтиришини биз бандалар тасаввур ҳам қила олмаймиз. Шу боис Сарвари олам солаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар умматларим Рамазон фазилати ва ундаги бўладиган мукофатлар кўплигини билганларида эди, йил бўйи Рамазон бўлишини орзу қилишар эди”, дея марҳамат қилганлар. Рамазон ўтиб боряпти, унда бошланган хатми Қуръонлар ҳам аста-секин тугаб боряпти. Рамазоннинг таърифини гўзал эшитяпмизу, лекин аслида биз ундан қанчалик фойдаланиб қоляпмиз?  Рўзани қалбан тутган, қўлидан келганича саҳоват, яхшиликда фаол бўлган, кечалари Қуръони каримга муҳаббат билан таровиҳларда тик турган эътиқод соҳибларидан бўла оляпмизми? Масжидларда ҳавасли манзаралар… ҳеч бир нарсага қиёслаб бўлмас ва ҳеч қачон тарк этгинг келмас илоҳий раҳмат муҳити ҳукмрон. Бу жойда покиза қалб соҳиблари Роббилари билан суҳбат қурмоқдалар. Унга муножотлар қилиб, шашқатор ёшлар ила хатолари, гуноҳларига истиғфорлар айтмоқдалар… Бандаликнинг, инсонийликнинг юксак мақоми, покиза фитратнинг шамойилидир бу ҳолат… Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган “Мирза Ғолиб” жоме масжидида ҳам куни кеча Қуръони карим хатмонаси бўлиб ўтди. Бу масжидда уч йилдан буён хатми Қуръон ўтказиб бераётган ҳофизи каломуллоҳ Тошкент ислом институти талабаси Аълохон қори Нуриддинов бу йил ҳам тартил билан, гўзал савт билан ҳар куни икки жуздан ўқиб Қуръони каримни ниҳоя қилиб берди. Масжид имом-хатиби Муҳаммад домла Султонхонов Қуръони карим якуни билан жамоатни муборакбод этди. Аллоҳ таолодан хатмоналарни қабул этишини сўраб дуолар қилинди. Бу улуғ кечада яна кўплаб дуолар қилинди: юртимиз тинчлиги, халқимизнинг фаровонлиги, бутун мусулмон олами тинчлиги, бирдамлиги, иймонимиз, қалбимиз саломатлиги, икки дунё саодатини тилаб ва албатта хатми Қуръон қилиб берган қори ҳаққларига чин ихлос ила дуолар қилинди. Бу кеча энг юқори даражада турган юзлари мунаввар қорига бутун жамоат ҳавас қилдилар, бизнинг зурриётларимиздан ҳам ана шундай ҳофизи Каломуллоҳлар чиқсин дея қалбдан илтижолар қилдилар. Ёшгина мухлис болалар энди йил бўйи Қуръонни ўрганишни ўқишни, ёдлашни мақсад қилдилар. Бу эса Рамазоннинг ҳикмати эди: “Қуръон тугамайди, тўхтамайди!” Ҳа, Рамазон бизда, бизнинг ўлкада шундай ўтмоқда! Бу дамлар учун Ўзингга беҳисоб шукурлар бўлсин Буюк Тангримиз! Азиз диндошим, хатми Қуръонлар бошқа масжидларимизда давом этмоқда. Агар ҳали таровиҳга бора олмаган бўлсангиз, албатта боринг, фурсат бор. Ғанимат рамазон кечаларининг шукуҳини, раҳмат онларини ҳис этмай, роҳат топмасдан Рамазонни тугатиб қўйманг. Зоиржон Содиқов Манба: Vakillik.uz 629

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига қабул бошланди

2018 йил 10 июндан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Қуръони карим ва тажвид” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлади. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади. Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади. Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: — ректор номига ариза; — соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл); — паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); — 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); — яшаш жойидан маълумотнома; Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди. Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-42-37, +99871 240-03-58 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Ахборот-ресурс маркази мудири Камолиддин Маҳкамов 603

Аллоҳ афв қилмас гуноҳ

Ширк тушунчаси ҳақидаги шаръий манбалардаги эътиқодий нуқтаи назарда ёритилган таърифларига, маъноларига ўтишдан олдин унинг илмий эътиборда шаклланган таърифини келтириб ўтсак. Шарқшунос олимлар наздида ширк – арабча شرك сўзидан тўғридан-тўғри, таржима қилинмасдан олинган истилоҳ бўлиб, ислом динидаги политеизм консепсиясидир. Монотеизмни уқтирувчи тавҳид тушунчасига тескари маънодадир. Ширк — Аллоҳнинг шериги бор деб билиш, кўпхудолилик. Исломга кўра, Аллоҳдан бошқа “илоҳ”ларга, шунингдек, бутлар ва одамларга сиғиниш катта гуноҳ, куфр ҳисобланади. Аллоҳдан ўзгага топинувчилар мушрикдирлар. Қуръонга кўра, ширк кечирилмайдиган гуноҳ ҳисобланади. Истеъмолда кофирни мушрик, мушрикни кофир, деб аташ ҳолатлари ҳам мавжуд. Берилган мазкур таъриф луғавий жиҳатдан тўғри бўлса ҳам, ширкнинг ҳақиқатини тўла очиб бера олмайди. Шунинг учун ҳам шаръий манбаларда келган ширк таърифларини келтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Умумий маънода ширкнинг ҳақиқати, инсон Аллоҳ Ўзининг Олий Зотига хос қилган ҳамда бандаликка вазифа қилган сифат ва амалларни бошқа махлуқни рози қилиш учун, унга нисбат беришдир. Мисол учун, ўша махлуққа сажда қилиши, унга атаб жонлиқ сўйиши, назр қилиши, шиддатга тушганда ёки мусибатда ёрдам сўраши ва уни ҳар жойда хозиру нозир, деб эътиқод қилиши ҳамда тасарруф қудрати бор, деб ўйлашдир. Буларнинг ҳаммаси ширкдир. Имом Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ ширкнинг ҳақиқати – Инсоннинг баъзи улуғлаштирилган одамлардан содир бўлган ажойиб ишларини унинг камолот сифатларига эга бўлгани учун содир бўлди. Чунки бу нарса башар жинсидан содир бўлиши мумкин эмас эди. Балки Аллоҳга хос эди. Бу хусусият Аллоҳдан бошқада йўқ бўлиб, У бошқа эса ўз зотида фано бўлур, фақат Аллоҳнинггина зоти қолур”, деб эътиқод қилишидир, дейди. Яъни, қайсидир бир одамда ёки ҳайвон, дарахт каби махлуқотларда қандайдир ғайриоддий ишнинг содир бўлганини кўриб, бу Худодир, чунки Худодан бошқа нарса бундай ғайриоддий ишни амалга ошира олмайди, демак бу (одам ёки ҳайвон, дарахт каби махлуқ) Худо дейишлик ширк дея таъриф берилган. Бошқа манбалардаги ширк таърифларининг умумий қисми “Ширк Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага собит қилишдир” деган фикрда жамланади. Мисоли, оламда “Бўл!” дейиш билан бўладиган ирода ила тасарруф қилиш, ҳис қилиш аъзолари билан касб қилинмаган зотий илмга эга бўлиш, ақл, ваҳий, илҳом ва шунга ўхшашлар. Ёки беморга шифо бериш, бировни лаънатлаш, ундан рози бўлмаса бемор, фақир, бадбахт бўлиб қолишини, бировга раҳматини кўрсатса ўша раҳмат туфайли бой, соғ, бахтиёр бўлиб қолишини эътиқод қилишдир. Зеро, мушриклар Аллоҳга жисмларни яратишда ва катта ишларни қилишда бировни шерик қилишмас эдилар. Балки, розиликни, бахтга эришишни ёки соғайиб кетишни қандайдир тош, дарахт, ҳайвон ёки инсондан содир бўлади деб билиш дея ишонишар эди. Лекин, ширк тўғрисидаги юқоридаги келтирилган мулоҳазалар ҳам унинг ҳақиқий шаръий таърифи ва баёни эмас. Балки, улар, ширкка келтирилган мисоллардир. Чунки, ширк фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифат ва ишларидагина бўлмайди. Балки, Аллоҳ таолонинг зотида ҳам бўлади. Гоҳида сифатларида, гоҳида исмларида, гоҳида ишларида, гоҳида ҳукмларида бўлади. Бунга тавҳиднинг таърифида ишора бор: “Инсон Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг барча кўринишларидан ўзини сақлаб, Аллоҳ таолони Зотида ҳам, сифатларида ҳам, феълларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, яккаю ёлғиз эканлигига эътиқод қилиши тавҳид деб аталади”. Демак, шунга кўра ширкнинг шаръий тушунчаси – Махлуқни Роббил оламийнга беш ишдан бирида тенглаштиришдир. Яъни, Аллоҳнинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шерига бор, деб эътиқод қилишдир. Аллоҳ таборака ва таоло “Шуаро” сурасида мушрикларнинг қиёмат куни қиладиган эътирофлари ҳақида ҳикоя қилиб, шундай дейди: “Аллоҳга қасамки, биз очиқ-ойдин залолатда бўлган эканмиз. Чунки, сизларни Роббил оламийнга тенглаштирар эдик”. Демак, умумий хулоса сифатида айтиш мумкин, мазкур беш ишдан қай бирида бўлса ҳам, бошқани Роббил оламийнга тенглаштириш, шерик килиш “ширк”дир. Ширк эса, Аллоҳ таоло томонидан кечирилмас гуноҳ эканлиги манбаларда собитдир. Шундай экан ширкдан сақланиш, ҳар бир ишимизда ниятимизни тўғрилаб, ширкнинг ҳар қандай кўринишларидан сақланган ҳолатда эътиқодда бўлишимиз лозим ва шартдир. Аллоҳ таоло фақат Ўзига ибодат қилишдек мақомда бардавом қилсин! Омин! Тошкент Ислом институти талабаси Низаматдинов Есенгелди 528

Туғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш

Бугунги кунга келиб илм-фан юқорилаб бормоқда. Бир аср олдин инсонлар ҳатто тасаввур этиб бўлмайдиган нарсалар ҳозирда оддий нарсаларга айланмоқда. Тиббиёт соҳаси ҳам шулар жумласидандир. Жарроҳлик йўли билан касалларни даволаш тиббиёт соҳаларидан ҳисобланади. Мусулмон кишига зарар бераётган касаллигини жарроҳлик йўли билан кетказиш жоиз. Далил: “Шунинг учун ҳам Бани Исроилга: “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади” , деб ёздик….”(Моида сураси, 32) Яъни Аллоҳ таоло инсонларга ҳаёт бахш этган ҳамда ҳалокатдан қутқариб қолганларни мақтади. “Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъбга табибни юбордилар Бас, табиб ундан суякни кесдилар. Сўнгра уни куйдирди”,- дедилар.” Лекин, тиббий жарроҳлик усулининг мубоҳлиги мутлақо мубоҳ дегани эмас. Бунинг ўзига яраша шартлари ҳамда қайдлари бор. Булар фиқҳ ва усул уламолари томонидан жорий қилинган. Улар саккизта бўлиб, қуйидагилар: 1. Жарроҳлик йўли ислом динида жорий қилинган бўлиши; 2. Бемор бу усулга муҳтож бўлганлиги; 3. Беморнинг ўзи бунга рози бўлиши; 4. Жарроҳ ва ёрдамчилари ўз маъсулиятларини тўла билиб англаши; 5. Жарроҳ жарроҳлик йўли муваффақиятли тугашига ишончи комил бўлиши; 6. Касаллик ўрнига бошқа енгилроқ зарар келиб чиқмаслиги; 7. Жарроҳлик учун беморни тайёрлаб бориши; 8. Жарроҳлик амалиётидан кейин беморнинг ҳолати олдинги ҳолатидан ҳам ёмонроқ бўлиб кетмаслиги. Биринчи шарт юқоридаги ҳадисда келганидек Ислом динининг аввалида жорий бўлган бўлиши керак. Иккинчиси ва учинчи шарт беморга, тўртинчи ва бешинчилари табибга. Қолган учтаси эса касалликга тегишли бўлади. Ҳозирда мусулмонлар орасида ҳам чиройли бўлиш учун жарроҳлик йўли (пластик операциялар) урфга айланди. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, пластик операциялар икки қисмга бўлинади. Улар қуйидагилар: – Зарурий пластик операциялар. Майиб-мажруҳликни даволашда қилинадиган. – Гўзаллашиш учун пластик операциялар. Бунда зарурат ҳам ҳожат ҳам бўлмай, фақатгина, тўғирлаш ва янада чиройли бўлиш учунгина қилинади. Тиббиёт олимлари жарроҳликни (пластик операция)ни икки турга тақсимлашган: – Зарурий. Инсоннинг ташқи кўринишидаги, ёки юзидаги нуқсонларни даволаш учун қилинади. Масалан: Урушлардаги ҳодисадан сўнг нуқсонлар. Бу фуқаҳолар наздида ислом аввалида жорий бўлган турга мансуб. Оқибати муваффақиятли бўлиши кафолатланмайди. Бунда тажрибали жарроҳлар уни бу фикридан қайтариб, оқибати доимо яхши бўлмаслигини тушунтиради. Операция қилиниши зарур бўлган нуқсонларни тиббиётчилар қуйидагича тақсимлаган: 1. Туғма ёки бирор касалликдан кейин орттириб олинган. 2. Кейинчалик пайдо бўлган ё бўлмаса, бахтсиз ҳодисалардан кейинги нуқсонлар .Бу операция қилинишини тақозо қилган турдир, яъни жоиз бўлади. Агарчи яхшиланиш ва чиройликлашиш учун бўлса ҳам. Сабаблари қуйидагилар: – Бу айблар ҳиссий ва маънавий зарарни қамраб олгани учун. – Бу операциялар қуйидаги ишлар бўлгани учун Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга кирмайди: 1) Ўзгартиришни тақозо қиладиган зарурат борлиги. Бу эса Қуръонда келган ҳаром қилинганлар сафига кирмайди. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ : “Агарда тишни айбини даволаш учун Уни ўзгартиришга эҳтиёж туғилса, бунинг зарари йўқ (Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга кирмайди)” , -деганлар. Ҳаром қилингани эса янада ҳуснга зиёдалик қилишдир. 2) Бу ишлар Аллоҳнинг яратганини қасддан ўзгартириш бўлмаган операциялардандир. Зероки, мақсади зарарни йўқотишдир. Бунинг орқасидан яхшиланиш ҳамда чиройли бўлса ҳам. 3) Бу Аллоҳнинг яратганини ўзгартирмайдиган операциялардан. Балки, Аллоҳнинг яратгани қайтариш бўлади. Туғма ортиқча аъзоларни жарроҳлик йўли орқали олиб ташлаш жоизлиги тўғрисида ўтган ва ҳозирги фақиҳ уламолар ўртасида ихтилофлар бор. Мулоҳаза қилиб кўрилса, кўпчиликларининг сўзи ортиқча бармоқ ҳақидадир. Кўпчилик ҳанафийлар: “Киши ортиқча бармоғини олиб ташламоқчи бўлса, бунинг натижасида соғлигига зарар етиб, ўладиган бўлса, бу ишга рухсат берилмайди. Агарда охири муваффақиятли тугашига табиблар кафолат берса, бу ишнинг зарари йўқ”,- деганлар. Қози Иёз эса: “Ортиқча аъзоларни кесиш, суғириш жоиз...

“Энг намунали хатиб” мусобақаси ўтказилди

Жорий йилнинг 31-май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида “Май ойи – хатоба, нутқ маданияти ва воизлик санъати фан ойлиги” муносабати билан “ЭНГ НАМУНАЛИ ХАТИБ” мавзуида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов, Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, устоз мураббийлари ва талабалари иштирок этдилар. Мусобақа анъанага кўра Қуръони карим тиловати билан бошлангандан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва Кадрлар тайёрлаш бўлими мудири Ж.Нуриддинов тадбирни очиб бериб, иштирокчиларга омад ва муваффақият тиладилар. Мусобақани олиб борувчи “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов домла талабалар хатоба-воизлик сирларини пухта ўзлаштириши уларнинг келажакда халққа диний илмларни етказишларида нақадар муҳим эканини қуйидагича таъкидлаб ўтди: “Имом-хатиб бевосита халқ мураббийси бўлгани учун унинг доимий аудиторияси халқ бўлади. Воиз қавмига етказмоқчи бўлган мақсадини ифода этишда уни ўзини тутиши, воизликнинг одобларига риоя этиши ҳамда халқ тилида содда тарзда нутқ қилиши тингловчилар эътиборини жалб қила олишда асосий омил эканини таъкидлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Албатта, баён (сўзни тўғри ва гўзал ифода этиш)да сеҳр-жозиба бордир[1]”, деган ҳадиси шарифларини ҳаммага эслатиб ўтдилар. Мусобақа қуйидаги шартлар асосида бўлиб ўтди: Хатоба фанига оид назарий савол; Жума ёки ийд намози хутбасини ёддан ўқиб бериш; Таровеҳ намозлари тасбеҳларни ёддан ўқиб бериш. Мусобақада иштирок этган талабаларнинг юқоридаги шартлар бўйича чиқишларини қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб бордилар: Сайдалиев Мўминжон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси; Рустамов Собиржон домла – “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси; Неъматов Жаҳонгир домла–“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири; Жангиров Муҳаммаджон домла–“Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси. Юқорида зикр қилинган шартлар бўйича: 3- босқич талабаси Халилов Шавкат 83 балл билан биринчи ўринни 2- босқич талабаси Мансуров Мусохон 79 балл билан иккинчи ўринни 1- босқич талабаси Ғаффоров Умарали 69 балл билан учинчи ўринни эгалладилар. Мусобақа сўнгида институт ректори У.Ғафуров ташкил этилган мусобақа борасидаги ўзининг ижобий фикрларини билдириб, келгусида ташкил қилинажак мусобақалар бундан-да кўтаринки кайфиятда ўтишини тилаб қолди. Ғолиб гуруҳлар институт раҳбарияти томонидан тайёрланган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. _____ [1] Ҳадисни Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ривоят қилган. “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Б.Азамов   642
1 1 390 1 391 1 392 1 393 1 394 1 516