Бағрикенгликка динимизда “мурувват” дейилиб, бу тушунча кенг маънода чиркин нарсалар ва воқеалар қаршисида гўзалликни устун қўйиб, меҳрибонлик қилиш ҳамда ҳар бир воқеликка гўзаллик нуқтаи назаридан ёндошиш, эътиқод, маданият, анъаналарга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш, демакдир.
Ахборот воситаларида нохуш хабарларни Ислом шиорлари билан боғлаб – “масжидда бундай бўлди”, “имом бундай қилди” деб ёритиш кўпаймоқда. Булардан мақсад нима?