islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофаг ускуналари алмаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 115-сонли “Усмон Мусҳафини талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида”ги Қарорига ва 2019 йил 25 июндаги 01-07/44-7-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлиси”нинг Баённомасида кўрсатилган 1-2-бандларининг ижроси юзасидан “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагнинг ҳавони тозалаб, намликни бир меъёрда таъминлаб турувчи ускунасининг хизмат қилиш муддати тугагани туфайли 2019 йилнинг 5-6 август кунлари ушбу ускуна янгисига алмаштирилди. Алмаштириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси Толибов Маъмур, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институти биология фанлари номзоди Махсумхонов Аҳмаджон, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими етакчи мутахассиси Масаитов Саиджамол, Германия Федератив Республикасидан келган мутахассис Маер Себастиан (Maier Sebastian), Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхона мудири Маҳкамов Камолиддин ва етакчи мутахассиси Икрамов Саидраҳматлар иштирок этдилар. Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Мўйи Муборак” музейида сақланаётган “Усмон Мусҳафи” ва унинг ватанимиз тарихи ва келажагида тутган муҳим аҳамияти ҳақида гапириб ўтдилар. “Усмон Мусҳафи” сақланаётган cаркофагга ўрнатиш учун олинган RK-2/5 русумли ускунани Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Германиянинг GLASBAU HAHN фирмаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, германиялик мутахассис Майер Себастиан ўзи билан олиб келиб, жорий йилнинг 5 август куни юқорида номлари зикр қилинганлар иштирокида ўрнатди. Мутахассис Майер Себастиан 6 август куни янги ўрнатилган RK-2/5 русумли ускунани ишлаш жараёнини назорат қилди. Ускуна талаб даражасида ишлаётганига амин бўлганидан сўнг, Мусҳафнинг сақланишида масъул бўлган кишиларга ускуна ишлаш жараёнидаги талабларни тушунтириб, уларга ускунани ишлатиш йўриқномасини топширди. Германиялик мутахассис GLASBAU HAHN фирмаси талабига мувофиқ саркофагнинг хизмат қилиш муддати тугаган эски RK-2 русумли ускунасини ўзи билан олиб кетди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 754

БАРБОД БЎЛГАН ЎҒРИЛИК

Ёвуз ниятлилар ҳамма даврда бўлган. Улар қора ниятларини амалга ошириш учун ҳар қандай разилликдан тап тортишмаган ва мақсадларига эришиш йўлида нима қилиш лозим бўлса уни қилишган. Мана шундай бадниятларнинг ишларидан бири тарихда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини Андалусга ўғирлаб олиб кетмоқчи бўлган испан роҳибларининг уринишидир. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ «Ал Бидоя ван Ниҳоя»да ёзилишларича ўн чоғли кишидан таркиб топган испан роҳиблари мусулмонларнинг Пайғамбари жасадини Европага олиб кетиб, шу йўл билан улар орасига шубҳа ва фитна солиш, умматни боши берк кўчага киритишга уриниш бўлган. Салб юришларида майдондаги жангавор мужодала орқали эриша олмаган муваффақиятларига номардларча мана шу хиёнат йўллари билан эришишга уриниб кўришган. Бугунги кунда ҳам Исломга душман тоифа олиб бораётган фаолиятларига этибор қаратилса айни провакатив ҳатти-ҳаракатлар янгича усулларда давом этаётганини кўрамиз. Масаланинг аслига келсак: – ХII асрда нима бўлган эди?! – Икки ғайридин Ислом либоси ва шиорлари билан Андалусдан Мадинага келди. Мақсадалари пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадини ўғирлаш. Улар бамисоли ҳажга келган мусулмон қиёфасига кириб, Мадинага кирдилар. Масжидун Набавийнинг қибла тарафидан Равзайи шарифга яқин жойда бир уйга жойлашишди. Намозларини масжидда ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини «зиёрат» қилишар, ҳар тонгда Бақиъ қабристонига, шанба кунлари эса Қубо масжидига боришарди. Юриш-туришлари ва фақирларга қилган ёрдамлари билан халқнинг ишончига кириб олган бу кишилар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўғирлаш ниятида кечалари, ўзлари турган уйдан қабри шариф томон яширин ерости йўли қазий бошладилар. У ердан чиққан тупроқларни ҳалталарга тўлдириб, қабрларни зиёрат қилиш баҳонасида Жаннатул Бақиъ қабристонига олиб бориб тўкишар эди. Уларнинг бу ишидан мусулмонлар бехабар эди. Шундай кунларнинг бирида адолатли ҳукмдорлардан бири Салжуқли амирлардан бўлган Нуриддин Маҳмуд Зангий Оқсунгур (1146-1174) таҳажжуд намозини ўқигач ухлайди ва тушида Пайғамбаримизни кўради. Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бегона инсонни кўрсатиб: «Эй Нуриддин мени булардан қутқар!» дейдилар. Ҳукмдор бу тушининг таъсиридан бақирган ҳолда, чўчиб уйғонади. Таҳорат олиб, намоз ўқиб яна уйқуга кетади ва айни тушни яна кўради. Кетма- кет уч марта шу тушни кўргач, ўрнидан туриб, солиҳ инсонлардан бўлган вазири Жамолиддин Мувсилийни ёнига чақирди. Унга кўрган туши ҳақида хабар берди. Ўзаро маслаҳатлашиб Мадинага боришга қарор қиладилар. Ҳеч кимга хабар бермасдан ҳукмдор, вазири ва йигирмата отлиқ билан бир қанча нарсани олиб Шомдан Мадинага қараб йўлга тушадилар. Кеча-кундуз йўл юриб ўн олти кунда Мадинага етиб келишади. Ҳукмдор таҳорат олиб, Масжиди Набавийга кириб, икки ракаат намоз ўқийди ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини зиёрат қилади. Мадина аҳли ҳукмдорнинг ёнига тўпланишади. Шунда вазир: «Ҳукмдоримиз , Пайғамбаримизни зиёрат қилиш мақсадида келдилар. Ўзлари билан Мадина аҳлига ҳадялар келтирдилар. Ҳар бир Мадиналикнинг исмларини ёзиб рўйҳат тузинг» дейди. Ҳамманинг исми ёзилади. Шунга кўра ҳамма бирма-бир келиб, ўз ҳадясини ола бошлайди. Бундан мақсад ҳукмдорнинг тушидаги икки кишини аниқлаш эди. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ҳадясини хукмдорнинг ҳузурига ўзи келиб олади. Ҳукмдор ҳар бир келган одамга диққат билан эътибор берарди. Исмлар рўйхати тугаб, ҳамма ҳадясини олиб бўлган лекин ҳукмдор тушида Пайғамбаримиз ишора қилган икки кишини кўринмаганди. «Ҳадя олмаган бирор киши қолдими?» деб сўради ҳукмдор. «Ҳеч ким қолмади, фақат Андалусдан келган икки «тақводор» киши бор. Улар ҳеч кимдан нарса олишмайди, муҳтожларга садақа беришади» дейишди. Шунда ҳукмдор уларни ҳам чақиришни буюрди. Нуриддин уларни кўргач айнан ўшалар тушида ишора қилинган кишилар эканини...

«Эрталаб, пешинда, кечқурун хабар чиқсин» – Арипов ахборот хизматларига бир ҳафтада бажарилиши керак бўлган топшириқ берди

Вазирлик ва давлат бошқарув идораларининг ОАВ билан алоқалари бўйича селектор ўтказган Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов йиғилиш сўнгида қатнашчиларга топшириқ берди. «Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари. Президентимизнинг мазкур қарорлари ижросини таъминлаш учун қуйидаги дастурларни амалга ошириш зарур бўлади. Биринчидан, вазирликлар, қўмиталар, республика даражасидаги ташкилотлар ва маҳаллий ҳокимлик органлари бир ҳафта муддат ичида Молия вазирлиги билан ҳамкорликда ахборот хизматларини тўлиқ ташкил қилиши керак. Иккинчидан, ҳар бир ташкилотларнинг веб-сайт, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги саҳифаларида ҳар куни камида уч марта — эрталаб, пешинда, кечқурун муҳим хабар берилиши шарт. Чунки ахборот ҳар дақиқада эскиряпти. Учинчидан, ташкилотлар веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар орқали матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-турлар ўтказилиши борасидаги ойлик, чораклик, йиллик медиа режалари бўлиши шарт. Тўртинчидан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вазирлик, ҳокимликлар билан ҳамкорликда ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказишни ташкиллаштириш. Бешинчидан, ҳар бир ташкилотнинг ўз ижобий имижини шакллантириш учун сўровномалар ёрдамида доимий жамоатчилик фикрини ўрганиб бориши шарт. Бунга кўра журналист ва блогерларга ахборот етказиб бериш ва қабул қилинадиган норматив ҳужжатларида жамоатчилик фикрини инобатга олиш талаб қилинади», — дея Ариповнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири. Арипов ташкилотларга хорижий нашрлар учун ҳам ахборотлар етказиб бериш талабини қўйди ва бу учун веб-сайтларнинг чет тилларидаги версиясини ривожлантиришни талаб қилди. Шунингдек мамлакатдаги хорижий элчихоналар билан ҳам алоқа ўрнатиш ҳукумат раҳбари томонидан талаб этиб қўйилди, деб хабар беради kun.uz сайти. 723

“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 4-давра тингловчиларидан Ташаккурнома

Биз “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 4-давра тингловчилари 3 ой мобайнида “Қуръонни қалбимизга жо айлаб” уни ўқий олиш бахтига муяссар бўлдик, бунинг учун Аллоҳимга беҳисоб ҳамд ва санолар бўлсин. Илм олишимиз учун бизга барча шарт шароитлар яратиб берган институт раҳбарияти, ўқув услубий бўлим услубчиси Усмонхон Баходирхоновга ўз миннатдoрчилигимизни билдирамиз. Устозимиз Исматуллаев Абдуманнон қори аканинг илм ўргатиш услуби, сабр-тоқати, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашиши, олий даражадаги одоб-аҳлоқи, юксак инсоний фазилатлари, чуқур билимлари билан муқаддас Қуръони каримга бўлган меҳримизни зиёда қилди. Устозимизга ўзимизнинг юксак миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шундай устозлар борлигидан фахрланамиз. Бизларни “Толиби илм”, деб номланган карвонга кўшган даргоҳни файзини янада юксалишини, устозларга келажак авлодни  тарбиялашдек қийин ишларида сабр-тоқат тилаб ҳамиша Аллоҳнинг ҳифзи ҳимоясида бўлишларини тилаймиз. Ҳурмат ва эҳтиром ила 4-давра тингловчиси Таджибаева Офтобхон. 1 451

Ҳаж ва унинг маърифати

Каъбатуллоҳ зиёрати – ҳар бир мусулмоннинг орзуси. Таассуфлар бўлсинки, миллатимизнинг не-не фозил фарзандлари учун бу орзу армонга айланган замонлар ҳам бўлди. Яратганнинг буюк инъоми – мустақиллик йилларида ушбу ибодат учун ҳам муайян шароитлар яратила бошланди. Кейинги икки йилда эса бошқа барча соҳаларда бўлгани сингари ҳаж ибодати учун мамлакатимизда ҳар қачонгидан ҳам кенг имкониятлар яратилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг алоҳида эътибори туфайли юртдошларимизга ҳаж сафари мобайнида кўрсатиладиган хизматлар сифати янада оширилди, сарф-харажатлар арзонлаштирилди. 2016 йилда 5200 нафар ватандошимиз ҳаж амалларини адо этиб келган бўлса, 2017 йилдан бундай шарафга эришганлар сони яна икки минг кишига кўпайиб, 7200 нафарга етди. Бу неъмат учун ҳар қанча шукрлар айтилса оз. Тан олиш керак, оддий одам билан мутафаккир ижодкорнинг ҳаж ибодати бир-биридан кескин фарқ қилади. Ижодкор бошқалардан фарқли ўлароқ бажараётган амалларининг моҳиятини чуқур англайди, ҳаж маърифатини теран ҳис этади. Бу билан ҳам чекланмай, туйғуларини гўзал бадиий шаклда қоғозга муҳрлайди. ЗокиржонХолмуҳаммад ўғли Фурқатнинг “Ҳажнома” асари бунинг ёрқин исботидир. 1891 йил сентябрь ойининг охирида Истанбулга борган Фурқат мазкур шаҳардаги “Миллат боғи”да сабога хитобан ёзилган машҳур шеърий мактубида ўзининг бундан кейинги саёҳат режаси, хусусан, ҳажга бориш нияти ҳақида ҳам маълум қилган эди. Жумладан, тошкентлик дўс­ти Авлиёхўжага салом йўллар экан, шоир мана бундай ёзган: Қулоғиға дегил оҳиста онинг: “Ўшал Фурқат деган аҳбоби жонинг. Дилида бор экан бир муддаоси, Муяссар ўлғай ўлса Ҳақ ризоси. Яқин фурсатда мақсудиға етгай, Насиб ўлса, Мадина сори кетгай”. Фурқатшуносликка оид шўролар даврида яратилган тадқиқотларда шоирнинг Араб мамлакатларига боргани қайд этилган бўлса-да, унинг ҳаж арконларини адо этгани, диний-маърифий мавзуда кўплаб асарлар ёзгани, ҳаж таассуротлари акс этган “Ҳажнома”си хусусида мулоҳаза юритилган эмас. Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи Фурқат фондида 5 ашёвий рақами билан сақланаётган ҳужжатда шоирнинг ҳаж арконларини адо этганига доир қуйидаги маълумот берилган: “Қўқонлик машҳур шоирларимиздан Фурқат, исмлари Зокиржонҳожим, бирмунча вақт Хўқандда туруб, шеърлар айтиб, охири Маккаи аъзамға бориб, дастлаб боби ислом дарвозаларидин қараб, Байтуллоҳни ўз кўзи билан кўруб туруб… айтган шеърларидур. Байтуллоҳга қараб айтқонлар…”. Муаллифи номаълум ушбу ҳужжатда шундан кейин шоирнинг “Қаройғон дилга бергилнури покингдин зиё, ё Раб” мисраси билан бошланувчи ғазали берилган. Фурқат ҳаёти ва ижоди бўйича олиб борилган изланишлар шоирнинг шах­сий муҳрида ҳам ҳожи унвони акс этганига оид далилларни аниқлаш имконини берди. Жумладан, шоирнинг Ўзбекистон Марказий Давлат архивида сақланаётган Ёркентдан 1896 йил август ойида ва сана қўймасдан йўллаган дастхат мактубларида “Зокиржон ҳожи” унвони билан, шунингдек, 1905 йил 10 июлда юборган мактубида “Ҳаким Зокиржонҳожи” деган битик билан муҳр босилгани ушбу фикрни тасдиқлайди. Фурқатнинг Жидда-Макка йўлидан ёзган дастхат мактубидаги “…йигирма бешинчи моҳи ражабда Жиддаи муборакка дохил бўлуб, уч-тўрт кун туруб, Маккаи мукаррамага чиқиб кетдим” деган сўзларига қараганда, шоир 1892 йил 24 февралида Жиддага борган ва февралнинг охирида Маккаи мукаррамага жўнаган. Шоир мактубда бундан кейинги режалари ҳақида ҳам маълумот беради: “Эмди хоҳлайманки, ҳаж қилғондин кейин Бўмбайға ўтуб, Калкуттағача боруб ва ғайри Ҳиндустон мамлакатларини саёҳат қилиб, андин сўнгра Тошканд­ға борсам деб”. Бўмбайдан йўллаган мактубидаги: “муҳаррам ойида Жиддадин ҳаракат айлаб, бандаримаъмураи Бўмбайға келгани”га доир хабари шоирнинг Араб мамлакатларида қанча муддат бўлганини аниқлаш имконини беради. Агар Фурқатнинг 1892 йил февраль ойининг охирида Маккаи мукаррамага боргани, шоир Бўмбайга келган муҳаррам ойи 1892 йил августига тўғри келиши ҳисобга олинса, у Араб мамлакатларида олти ойдан кўпроқ бўлган, деб ҳисоблаш мумкин. Бу муддат давомида Фурқат қизғин ижодий фаолият билан шуғулланди. 216 мисрадан иборат “Ҳажнома”си, мусаббаъ жанридаги фалсафий шеъри, диний-маърифий мавзудаги ғазаллари шоирнинг Араб мамлакатларидаги ижод­и самарали бўлганини кўрсатади. Шоир “Ҳажнома”си – адабиётимиз тарихида ушбу мавзуда ёзилган асарларнинг энг мукаммал намунаси. Асар ҳажм жиҳатидан салмоқли, моҳиятан теран, бадиият нуқтаи назаридан юксак экани билан алоҳида ажралиб туради. Ўша даврда тузилган кўплаб қўлёзма ва тошбосма...
1 491 492 493 494 495 730