Дилбар Мухамедхановна Ғуломова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Манба: Ҳуқуқий ахборот расмий канали 648
Шайх Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Саҳиҳул Бухорий дарсининг бошланишида талабаларга шундай насиҳат қиладилар: Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ бу китобни шу тариқа ёзганларки, ҳар бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқирдилар ва истихора қилиб сўнг ҳадис ёзардилар. Аслини олганда биз ҳам ҳар ҳадисда икки ракат намоз ўқиб дуо қилайлик. Лекин бу бизнинг тоқатимизда йўқ. Агар қилмоқчи бўлсак ҳам Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ қилгандай шижоатни қайердан ҳам олайлик. Унинг энг паст даражаси шуки, ҳеч бўлмаса, ҳар дарсдан олдин икки ракат намоз ўқиб олайлик. Агар ҳар дарсда қилолмасак, ҳеч бӯлмаса ҳар куннинг бошида икки ракат намоз ўқиб Аллоҳ таолодан дуо қилиб сӯрайлик: «Эй Аллоҳим! Бу ҳадисларни ўқишликка биз лойиқ эмасмиз, ҳадис аҳли эмасмиз. Сен бизга аҳлият, фаҳм ва амалнинг тавфиқини бергин». Сўнг кўринг, Ин ша Аллоҳ Аллоҳ таоло ўз фазли карами билан ҳадиснинг анворларини ва баракотларини ато қилади. Аллоҳ таолонинг қанчалик улуғ неъматидир-ки, инсоннинг тун-у куни деярли барча вақти (ҳадис даврасидаги дарслар кечаси ҳам бӯлади) икки олам сарвари саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак зикрларида сарф бӯлса! Мажзуб ҳазратларининг таъбири билан айтганда: Ун ка зикр ун ки таманнаа ун ки ёд, Вақт китнаа қиймати ҳее оож кал. Унинг зикри, унинг орзуйи ва унинг ёди билан, Бу вақт қанчалик қийматлидир кеча-ю бугуни билан. “Инъомул Борий – Дуруси Бухорийи Шарийф “ китобидан. Урду тилидан 3- курс талабаси Одинаев Нодирбек таржимаси. 648
Қуръон – инсониятни икки дунё саодатига етакловчи илоҳий китобдир. Аллоҳнинг каломи бирор шоир ёки адиб тарафдан ёзилган ижод маҳсули эмас, балки, қадим ва азалий муқаддас китобдир. Аллоҳнинг каломи мусҳафларга ёзилади ва сақланади. Шунга кўра, Аллоҳнинг каломи ёзилган мусҳафларимиз ҳам ўзига хос эҳтиромга лойиқ бўлади. Мусулмонлар илоҳий дастурлари саналмиш Қуръони каримни улуғлаши, унга ҳурмат кўрсатиши, асраб-авайлашлари лозим бўлади. Йирик олим – Ватандошимиз Ҳаким ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ Қуръонга эҳтиром сифатида қуйидаги амалларни қатор санаб келтиради: Баъзи сураларнинг номларини зикр қилганда алоҳида эҳтиёткорлик ва эҳтиром билан тилга олмоқ; Масалан “Бақара сураси”ни “Сигир сураси” деб эмас, балки, “Сигир ҳақида сўз юритилган сура”, ёки “Намл сураси”ни “Чумоли сураси” деб эмас, балки, “Чумоли ҳақида сўз юритилган сура” деб. Оятларни мусҳафда белгиланган тартиб билан ўқимоқ; Ўнгдан чапга, тепадан пастга йўналишида. Чапдан ўнгга, пастдан тепа йўналишида ўқимоқ Қуръонга ҳурматсизлик бўлади. Атрофдагиларга оғир ботар даражада, ўзини қийнаб қичқириб ўқимаслик; Имом Заҳабий айтган экан: “Меҳробда имомнинг қичқириб қироат қилаётганини кўрсангиз, билингки, у намозни хушуъ билан ўқимаяпти. Унинг эътибори намозда эмас, балки, шуҳрат орттиришдадир!”. Жамола ал-Қурро. Саховий. Қуръонни лаҳн билан ўқимаслик; Лаҳн – қироъатни чиройли чиқариш мақсадида тажвид қоидаларини бузиб, куйга мослаб ўқимоқ. Имом Қуртубий айтади: Мисрда баъзи қорилар подшоҳларнинг олдида, жанозаларда лаҳн билан қироат қилишиб, бунинг эвазига келишилган ҳақ олишади. Бу уламолар иттифоқи билан ҳаромдир! Уларнинг амали бекор ва харакатлари залолатдир. Улар ўзларича Аллоҳнинг китобини ўзгартириб ўқишни ҳалол ҳисоблашяпти ва баданларида бирор туки жимирлаб қўймасдан Аллоҳга журъат қилишяпти. Салафларнинг одобига хилоф қилишяпти, Аллоҳнинг китоби билан ўйнашишяпти. Инна лиллаҳи ва иннна илайҳи рожиъун. Агар Қуръон оятларини ёзмоқчи бўлса, чиройли шаклда ёзмоқ; Абу Ҳукайма роҳимаҳулоҳ айтади: “Мен Куфада мусҳаф кўчираётган эдим. Олдимдан Али розияллоҳу анҳу ўтиб қолди. Ёзган хатимга қараб: Қаламингни тарашлаб олсанг хатинг янада чиройли чиқади”—деди. Мен қаламимни қаламтарошга солиб учини силлиқладим ва қайтадан ёза бошладим. Али розияллоҳу анҳу шунгача менинг хатимни назорат қилиб олдимдан кетмай турди ва “Аллоҳ бу китобни нурли қилиб қўйган, сен ҳам нурли қилиб чиройли ёз!”—деди. Абу Убайд. Фазоил ул-Қуръан. Икки ё ундан ортиқ киши жамланиб тиловат қилганда, бир-бирларига малол келар даражада овоз кўтармаслик; Қуръон қироъати худди кимўзарга ўқишдек бўлиб қолмаслиги керак. Қуръонга моҳир устозлардан нотаниш қироъат турини эшитса, дарҳол уни рад этиб инкор этмаслик; Чунки Қуръон бир неча хил қироъатда нозил бўлган. Ўзи билмаган ҳолда Аллоҳнинг каломини инкор этиб қўймаслик учун нотаниш қироъат турини рад этишда шошмаслик лозим. Давоми бор. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имом хатиби 751
Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4436-сон, 04.09.2019 й.). Қарорга мувофиқ жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича соҳа учун масъул органларнинг мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади. Дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, виждон эркинлиги кафолатлари бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан этиб белгиланди. Шунингдек, қарор билан Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланди. Қўмита виждон эркинлиги ва дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади. Қарорга кўра, суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхати Адлия вазирлиги ва Олий суд расмий веб-сайтларида ва бошқа ОАВларда эълон қилиб, янгилаб борилади. 624