islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Sentabr 19, 2019

Day

Саҳобаи киромлардан бирини сўкиш ҳақоратлаш ҳукми

(розияллоҳу анҳум ажмаъин) Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бирини ҳақорат қилиш ёки сўкиш оғир, кабира гуноҳлардан ҳисобланади. Аҳли суннат ва жамоат эътиқо-дига кўра, саҳобалар қандай ишлар қилган бўлсаларда, биз уларни муҳокама қилмаймиз. Хато қилди, гуноҳ қилди, айб ёки беадаблик қилди деб ҳукм қилмаймиз. Балки, уларда биз – Аллоҳ ва унинг Расулини розилигини, охират роҳатларини истаган одамлар учун кўп ибрат ва насиҳатлар бордир. Муқаддас Қуръони каримда Аллоҳ таоло فَسَيَكْفِيكَهُمُ اللَّهُ: البقرة/137 …Сизни улардан (ҳимоя этишга) Аллоҳнинг ўзи кифоя қилур[1]… Бас сизга озор бераётганларга нисбатан Аллоҳ таолонинг Ўзи тез фурсатларда кифоя бўлади, деб, яъни Аллоҳнинг Ўзи уларни жазолашини ваъда қилган. Ҳудди шу каби асҳоби киромлар ҳам муҳофазага олингандирлар. Жумладан, икки Саҳиҳ китобларда жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги ҳадислар ворид бўлган: قال صلى الله عليه و سلم : من عادى لي وليا فقد آذنته بالحرب “Ким менинг дўстим билан ўзаро душманлик қилса, у билан мен жанг қилишга киришаман. Яъни, мени дўстимга душман бўлса, уни ёмон кўрса, унга озор беришга ҳаракат қилса, аслида у мен билан урушга киришади”,- деб Аллоҳ таоло Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам тилидан огоҳлантирмоқда. و قال صلى الله عليه و سلم : لا تسبوا أصحابي فوالذي نفسي بيده لو أنفق أحدكم مثل أحد ذهبا ما بلغ مد أحدهم و لا نصيفه Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Менинг асҳобимни (дўстларимни) сўкманглар, ҳақорат қилманглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, биронтангиз Уҳуд тоғи миқдоричалик нафақа қилсангиз ҳам уларнинг мисқолча ёки унинг ярмичалик қилган нафақаларини савобига ета олмайсиз”. Ушбу муборак ҳадисда саҳоби киромларнинг қадрлари ва даражалари нақадар баланд эканини баён қилиняпти. Улардан бошқа кишилар Аллоҳ таолонинг йўлида Уҳуд тоғидек келадиган қимматбаҳо нарсаларни сарф қилсалар ҳам, саҳобаларнинг арзимаган бир мисқол ёки ярим мисқол келадиган сарф-харажатларининг савобига ета олмасликлари қайд этиляпти. Мазкур ҳадисларни имом Бухорий ва Муслимлар ривоят қилганлар. و قال صلى الله عليه و سلم : [ الله الله في أصحابي...

Модул тизимида таълим олаётган талабаларимиз Ҳазрати Имом мажмуасидаги қадамжоларни зиёрат қилдилар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида сентябрь – “Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан институтнинг Модуль тизимида таълим олаётган “501”, “502” гуруҳ талабалари учун пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуасига экскурсия ташкил этилди. Дастлаб, талабаларга Тошкент ислом институтининг асосий биноси билан яқиндан таништирилди. Сўнгра талабалар “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган Қаффол Шоший мақбарасини зиёрат қилди ва у ерда абадий қўним топган барча аждодларимиз тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, талабалар мажмуа таркибидаги “Мўйи Муборак” ва “Бароқхон” мадрасаларининг тарихи ҳамда мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги биноси ҳақида турли маълумотларга эга бўлдилар. Шарқ меъморчилигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган “Ҳазрати Имом” мажмуаси талабаларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, талабалар мажмуа таркибидаги “Мўйи Муборак” ва “Бароқхон” мадрасаларининг тарихи ҳамда мустақиллик йилларида ушбу масканда амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги биноси ҳақида турли маълумотларга эга бўлдилар. Шарқ меъморчилигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган “Ҳазрати Имом” мажмуаси талабаларда катта таассурот қолдирди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров