islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 26, 2018

Day

Тарихий таҳлил: қози (судья) лавозими

Жамият ривожланишининг турли босқичларида унинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиёти тарихини ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлар ортиб борган. Бугунги кунда тарих, ҳуқуқшунослик соҳаларида амалга оширилган тадқиқотлар тарихимизни ўрганишда кенг кўламли қўшимча изланишлар олиб борилиши кераклигини кўрсатмоқда. Жумладан, шарқ тилларидаги маҳаллий ёзма манбалар асосида ислом ҳуқуқшунослигининг мазмун ва моҳияти, унинг шаклланиши босқичлари, шунингдек, шариат қонунларини амалга оширишда бевосита алоқадор бўлган қозилик институти тарихини ёритиш долзарб масалалардан бири саналади. Маълумки, қози лавозими ислом ҳуқуқшунослигидаги ўзига хос мансаблардан бири саналган. Қози сўзи араб тилидаги “қазо”дан олинган бўлиб, луғавий маъноси “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм қилиш” маъноларини англатади. Ҳанафий уламоларининг таърифига кўра ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни кесиш “қазо” деб юритилган. Замонавий тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама, яъни “суд” муассасаси тушунилади[1]. Ислом тарихига доир манбаларга асосан тўрт халифа давридан бошлаб шариат асосида иш юритишни жорий этишга эҳтиёж пайдо бўлган[2]. Дастлаб қозилик вазифасини волийлар[3] амалга оширган. Кейинчалик, халифа Умар ибн Хаттоб ҳукмронлигидан бошлаб, ислом қонунчилиги асосида ажрим чиқариш волий вазифаси бўлмаган, балки у масъулиятли ва маърифатли бошқа бир кишига алоҳида лавозим сифатида юклатилган. Тарихдан маълумки, илк бор Мадина шаҳрида қози этиб Абу Дардо тайинланган эди[4]. Қози лавозимига тайинлаш учун жамият ичидан “уламолар табақаси”га мансуб бўлган киши танлаб олинган. Улар ислом манбалари Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифларни мукаммал билганлар ва амалий татбиқ этаолганлар. Шунингдек, мазкур табақа вакиллари ислом дини доирасида ақида илмининг етук  мутахассислари бўлиши билан бир вақтда, фиқхшунос олим ва шариат қонунларини татбиқ қилувчи шахслар саналган[5]. Одатда қозилар ўз фаолиятини олиб бориш учун қулай деб билган жойларни ихтиёрий равишда танлаб олган. Аксарият ҳолларда улар масжид, мадраса ёки ўз уйларида иш олиб борган. Кейинчалик қозилик вазифасининг кенгайиб бориши ва лавозим мавқеини юксалиши натижасида давлат томонидан алоҳида бинолар қурилиб, махсус қозихоналар ва маҳкамалар ташкил этилган. Аббосийлар халифаси бўлган Ҳорун ар-Рашид халифалиги даврида суд ишларини олиб бориш учун “қози ал-қузот” лавозими жорий этилиб, уни халифанинг ўзи тайинлаган. Унинг фаолияти бошқа қозилардан деярли фарқ қилмаган[6]. Фотимийлар халифалиги маркази Қоҳирада биттагина қози фаолият олиб борган. Қозининг вазифаларига намоз масалалари, тангаларни зарб этиш ишларини назорат қилиш ҳам юклатилган. 1264-1265 йиллардан бошлаб, қозилар тўртта мазҳабларга бўлиниб фаолият олиб борган. Юқорида қайд этилган “қози ал-қузот” мансаби форслардан олинган бўлиб[7], кейинчалик Усмонийлар салтанати ҳам бу мансабни жорий этган. Усмонийлар давлатида қозилар асосан турклардан тайинланиб, улардан ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган қози ҳаммадан устун бўлган. “Қози ал-қузот” Шом вилояти маркази Дамашқда фаолият юритиб, қозилар кенгаши(ҳайъат)нинг раиси бўлган. Унинг маҳкамаси “Маҳкаматул-боб” деб номланган. Бу туркларнинг “боб ал-афанди” деган иборасидан олинган ва “афанди” сўзи лақаб бўлиб, уни қозига нисбатан ишлатишган. Шунингдек, қозини “қози дамашқ”, “мулло”  ва  “мунло” ушбу лақаблар билан ҳам чақиришган. Охирги икки “мулло” ва “мунло” лафзлари арабча “мавло” лафзидан олинган бўлиб, “саййид” маъносида ишлатилган[8]. Қози ва волийлар давлат бошқарувида бир хил мавқега эга бўлган. Уларнинг бири лавозимидан олинса иккинчиси унинг ишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлган. Қози мақеининг ошиши ва қозилик ишларининг кенгайиб кетиши натижасида қозихоналарда ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириб, уларга имзо қўйиб, муҳр босувчи доимий гувоҳлар ҳам ишга олинган. Шунингдек, қози ишларини мунтазам равишда тартибга солиб, қози ва аҳоли ўртасидаги боғловчи вазифасини бажарган ҳамда қози олиб борган мажлисларни доимий равишда қайд этган, зарур пайтда қози...
1 2