islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2018

Month

Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт

29 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, мустақиллигимиз меъмори Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва унинг илмий меросини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 1-курс талабалари учун “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент ислом университети тарих фанлари кафедраси профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Аҳаджон Ҳасанов ўз маърузаси билан қатнашди. Мазкур тадбирда буюк давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Буюк йўлбошчимиз тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Тадбир давомида Ислом Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган тақдимот намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда.  Ў.Собиров, Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи 432

Институтимиз ўқитувчиси коллеж раҳбарияти томонидан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич  Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилмоқда. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчилари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, 29 январь куни ўқувчи-ёшларда Ватанга бўлган муҳаббат ҳиссини янада юксалтириш, уларни келажакка бўлган ишончини кучайтириш ҳамда инсонпарварлик ва юксак ахлоқий руҳда тарбиялаш мақсадида Сергели политехника касб-ҳунар коллежида “Ислом Каримов Ўзбекистон тараққиётининг бош асосчиси” мавзусида ўтказилган тадбирда Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ўз маъзураси билан иштирок этди. Тадбирда И.Каримовнинг Ўзбекистон  мустақиллиги асосчиси экани  ҳамда жамиятимиз тинчлиги, юртимизи фаровонлиги ва мамлакатимизда амалга оширилган кўплаб ислолҳатларнинг бош сабабчиси экани таъкидланди. Тадбир сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди ва коллеж директори томонидан А.Абдуллаевнинг тадбирдаги муносиб иштироки учун институт номига ташаккурнома тақдим этилди. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси Ш.Чўлпонов 517

БУЮК КАРВОНГА – МУНОСИБ САРБОН

27 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш, хотирасини,  абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси  мажлислар залида Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти 2-3 курс талабалари ҳамда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов, Тошкент Ислом институти ректори У.Ғафуров, ТИИ маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев иштирокида “Буюк карвонга – муносиб сарбон” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир бошида Қуръон тиловоти қилиниб, савоби марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳаққига бағишланди. Тадбирда сўз олган Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов Биринчи Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар, шу жумладан дин соҳасида эришилган ютуқларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтди. Тарихдан маълумки, ҳалқнинг ёдида абадий муҳрланиб қолган ҳақиқий ҳалқпарвар, юрт ўғлонлари яшаб ўтган. Ислом Каримов ҳам ана шундай буюк шахслардан эди дейди – Убайдулла Уватов. Тадбирнинг “Буюк карвонга – муносиб сарбон” дея номланишида ҳам чуқур маъно мужассам. Мустабид тузумининг оғири юкидан элимизни халос қилиб, ёруғ манзиллар сари бошлаган, ўзлигимизни англашга ундаган Ислом Каримовнинг ўтган 25 йил давомида олиб борган кенг миқёсли ва изчил ислоҳотлари тадбирда яна бир карра ёдга олинди. Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан устоз ва улуғ инсонларга муносабат масаласида барчамизга ибрат бўлаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди. Йиғилишда “Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ барча маросим ва тадбирларни Биринчи Президентимизнинг Ватанимиз олдидаги унутилмас хизматларига ҳар томонлама муносиб ҳолда ўтказиш бизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир”, деб таъкидлаган эди – давлатимиз раҳбари. Тадбир давомида намойиш этилган И.Каримовнинг бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлаган ҳужжатли фильм иштирокчиларнинг таассуротларни янада бойишига ҳисса қўшди. Эслатиб ўтамиз ушбу тадбир, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан 2018 йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш борасидаги йиғилиш топшириғига асосан бўлиб ўтмоқда. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров   460

Мониторинг ва ички назорат бўлими

Бўлим Тошкент ислом институтида ижро интизомини назорат ва таҳлил қилиш мақсадида ташкил этилган. Ўз фаолиятини «Таълим тўғрисида»ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва фармойиш­лари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруқлари, Тошкент ислом институти Илмий Кенгаши қарорлари, Ректор Кенгаши қарорлари, институт буйруқларига мувофиқ амалга оширади. Институт таркибий тармоқларидан  юқори ташкилотларга юбориладиган ҳисоботларни бажарилишини назорат қилади, маълумотларни тўплайди, умумлаштиради, институт раҳбарияти тасдиғидан ўтказади ва юқори ташкилотларга юборилишини таъминлайди. Кадрлар тайёрлаш сифати, уларга бўлган эҳтиёж, меҳнат бозорини ривожлантириш ва олий ўқув юртлари бўйича режалаштирилган барча тадбирларни ҳамда ўқув юрти моддий-техника базасининг мониторингини олиб боради. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини таҳлил қилади. Институтда ўқув жараёнининг бориши, жумладан Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг дарсларга иштирокини, талабаларнинг билим савиясини, дарслар сифатини таҳлил қилади, улар юзасидан хулоса ва таклифлар ишлаб чиқади. 1 613

Ғийбат ҳақида Қуръон ва ҳадисда нималар дейилган?

Ғийбат қилиш тил офатларининг энг ёмонларидан экан, хўш, у ҳақда Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда нималар дейилган? Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 148-оятида шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ ёмон гапни ошкор қилишни хуш кўрмайди. Магар, мазлумдан бўлса, майли. Аллоҳ эшитувчи ва билувчи Зотдир». Қалбида тақвоси, виждонида ҳассослик бўлмаган одам ҳар қандай ёмон сўзни осонгина ошкора қилади, атрофга ёяди. Ёмон гапни ошкор қилиш икки одамнинг бир-бирини сўкишидан, ёмонлашидан ва ғийбат-бўҳтон қилишидан бошланади. Сўнгра, аста-секин катталашиб, жамиятни ҳалокат жари ёқасига олиб келади. Ҳужурот сурасининг 12-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳимлидир».Демак, ғийбат қилиш биродарининг гўштини ейиш билан баробар экан. Ким биродарининг гўштини ейишни истайди, ахир?! Ҳумаза сурасининг аввалги оятида: “Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин. Одамларнинг обрўсини ғийбат йўллари билан кўп тўкувчи одам «ҳумаза» дейилади. Уларнинг айб ва камчиликларини имо-ишора ила масхара қилувчи «лумаза» дейилади.«Вайл» жаҳаннамдаги бир водий ёки «ҳолига вой» , «ҳалок бўлсин» деган маънода. Ушбу икки сифатга эга бўлганларнинг барчаси дўзахга тушади ва уларнинг аҳволига вой бўлади, дейди Аллоҳ таоло. Чунки мўмин кишининг қонини тўкиш қанчалик гуноҳ бўлса,обрўсини тўкиш ҳам шунчалик гуноҳ. Одам ўлдириб, қон тўкиб гуноҳ қилганлар жаҳаннамга тушганидек, ғийбат қилиб, обрў тўкиб кишиларни хафа қилганлар ҳам жаҳаннамга тушади. Қоф сурасининг 18-оятида: «У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир». Али ибн Абу Толҳа Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, у киши бу оят ҳақида: «Ҳар бир яхши-ёмон гапи ёзиб борилади», деганлар. Қилган ғийбатлари ҳам, обрў тўкиш учун айтган гаплари ҳам. Сўнгра Қиёмат кунида ҳаммасидан сўроқ-савол қилинади. Исро сурасининг 36-оятида эса: «Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар», деб марҳамат қилинган. Ғийбатнинг катта гуноҳ экани кўплаб ҳадисларда ҳам ворид бўлган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан сўрадилар: «Ғийбат нима эканини биласизларми?». Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У ёқтирмайдиган нарса билан биродаринингизни зикр қилишингиз дедилар», дедилар. “Гапирган нарсамиз ўша биродаримизда бор эканини кўрган бўлсак ҳамми?’, дейишди. «Агар гапирган нарсангиз унда бўлса, ғийбат қилибсиз. Агар бўлмаса, туҳмат қилибсиз», дедилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Меърожга чиққанимда бир қавмнинг олдидан ўтдим.Уларнинг тирноқлари мисдан эди ва у билан юзлари ва кўксиларини тирнар эдилар. «Булар ким ё Жаброил?», деб сўрадим. Жаброил алайҳиссалом: «Улар инсонларнинг обрў-эътиборларини тўкиб, уларга туҳмат қилиб, гўштларини ер эдилар», деди”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга хиёнат қилмайди, алдамайди, уни ёрдамсиз қолдирмайди. Ҳар бир мусулмонга мусулмон биродарининг шаъни,моли ва қони ҳаромдир. Мана шу тақводир. Мусулмон биродарини таҳқирлаш кишининг ёмон эканига кифоя қилади”. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, оламдан ўтган мусулмонни ғийбат қилиш тирик, яшаб юрган мусулмонни ғийбат қилишдан кўра каттароқ ва оғирроқ гуноҳдир. Чунки тирик юрган одам уни ғийбат қилган кишини кечириши мумкин. Аммо вафот этган одам бундай қила олмайди. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бир...
1 2 3 4 15