Узоқ қишлоқдаги ёшларнинг ҳам мутолаага бўлган муҳаббатини зиёда қилиш, уларга бунинг учун шароит яратиш мақсадида куни кеча Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги Варганза қишлоғида кутубхона ташкил этилди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Кутубхона ташкилотчилари Китоб туманидаги “Ваҳдат” масжиди имоми Неъматуллоҳ Мухторов ва унинг акаси Раҳматуллоҳ Мухторовлар ҳисобланади. Ушбу кутубхона замонавий ахборот воситалари ва интернет тармоғига уланганлиги билан эътиборга моликдир. 308
Дунёдаги етакчи мамлакатларнинг сўнгги йиллардаги юксалиш хусусиятлари иқтисодий, маданий, илмий соҳалардаги тараққиёт Осиёга — Шарқ заминига кўчаётганини кўрсатяпти. Жаҳон геосиёсий саҳнасида ҳам бу минтақа мамлакатларининг таъсири тобора орт¬моқда. Шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги глобаллашув жараёни Шарқ ва Ғарб маданиятини бир-бирига қарама-қарши қўйиш эмас, балки улар ўртасида қадимдан мавжуд бўлган ўзаро таъсир, ҳамкорлик ва маънавий-маданий бойиш имкониятларидан оқилона фойдаланиш, ушбу икки минтақадаги давлатлар ва уларнинг тилини пухта ўрганишни талаб этмоқда. Тарихан Буюк Ипак йўлининг гавжум чорраҳаларидан бирида жойлашган юртимиз бир вақтнинг ўзида кўплаб маданиятлар билан ўзаро таъсир ва алоқада бўлган. Заминимизда серқирра ҳамкорлик, маънавий-маданий бойиш, энг муҳими, ўзаро тушуниш, эътибор ва ҳурмат сингари қадриятлар қарор топган. Бағрикенглик халқимиз менталитетининг бош фазилатларидан бири бўлиб келган. Шу боис қадимдан юртимизда чет тиллардан, асосан, анаткак (санскрит), табғач (хитой), тўхри (ўрта форс тили) тиллари ўргатилган бўлса, ўрта асрларга келиб, кўпроқ араб ва форс тилларини ўқитиш эҳтиёжи юзага келди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб эса, рус тили ва маданиятини ўрганиш кун тартибига чиқди. Ўша кезлар буюк маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракати етакчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий “Ойина” журналида “Икки эмас, тўрт тил лозим” мақоласи билан “Биз туркис¬тонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур” деган ғояни илгари сурди. Собиқ шўролар даврида чет тили сифатида, асосан, инглиз, немис, француз тилларини ўқитиш билан бирга пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда йирик шаҳарларда Шарқ тилларига ихтисослаштирилган мактаблар ҳам фаолият олиб борган. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда хорижий тилларни ўқитиш ва соҳа мутахассисларини тайёрлаш ҳақида гап кетганда, асосан, Ғарб тиллари, биринчи навбатда, инглиз тили назарда тутилди. Аслида, ўқитилаётган барча тилларга, шу жумладан, Шарқ тилларини ўргатишга ҳам бирдек шароит яратиш лозим эди. Амалда бундай бўлмади. Ўтган асрнинг 90-йилларидан Шарқ тиллари ўқитиладиган мактабларга муносабат ўзгарди. Айниқса, араб, форс тиллари диний оқимларнинг кириб келиши, ислом динининг кенг тарқалиши орқали ёшларда радикал қарашлар шаклланишига олиб келади, деган фараз илгари сурилди. Шарқ тилларини ўқитишдан кўра илғор Ғарб тилларини ўргатишга асосий эътибор қаратиш зарур деган ақида ҳукмрон бўла бошлади. Бирин-кетин Тошкент, Фарғона, Наманган, Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва бошқа вилоятлардаги Шарқ тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган бор-йўғи 2-3 тадан иборат умумтаълим муассасалари оддий мактабларга айлантирилди. Вазиятнинг бундай тус олиши ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик орасида тушунмовчилик келтириб чиқара бошлади. Бироқ ҳеч ким очиқ-ошкора эътироз билдира олмади. Натижада Шарқ тиллари, хусусан, араб тилини ўрганишга рағбати юқори ўқувчилар мақсади номаълум бўлган хусусий ўқув масканларида ўқишга мажбур бўлди. Бу эса, ўз навбатида, турли диний йўналишдаги рухсат этилмаган, лицензиясиз ўқув гуруҳларининг ташкил топишига йўл очди. Ўша кезлари машҳур шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов, академиклар Азизхон Қаюмов, Алибек Рустамов ва бошқа кўплаб шарқшунослар бундай ҳолатдан ҳайрон бўлиб, эътироз билдирганига гувоҳ бўлганмиз. Чунки бўлғуси иқтидорли шарқшунослар етишиб чиқишига катта ҳисса қўшган, республика бўйича бор-йўғи 30 тага ҳам етмайдиган хитой, ҳинд, араб, форс, урду тилларига ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг йўналиши ўзгартирилиб, фақат Ғарб тиллари, хусусан, инглиз тили ўқитила бошланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги шарқ тилларига йўналтирилган 24-, 22-,119-,272-мактаблар бошқа фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига айлантирилди. Шарқ тиллари бўйича иқтидорли ўқувчилар танлаб олинадиган фан олимпиадаси ҳам бекор қилинди. Ваҳоланки, юртимизда Шарқ тилларини чет тили сифатида ўқитишга йўналтирилган мактаблар кўп бўлмаса-да, номи дунёга таралган, хорижий мамлакатлардан келган делегациялар, олий мартабали меҳмонлар айнан шу мактабларга ташриф буюрар эди. Биргина Ҳиндистоннинг йирик давлат...
Маълум бир муддат Лазгин домладан араб тилидан сабоқ олган эдим. Бу тахминан 1975 йил апрель ойидан 1976 йил май ойигача давом этди. Лазгин домланинг берган сабоқлари менинг ёдимдан ҳеч қачон чиқмайди. Сабаби Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек: Ҳақ йўлида ким санга, Бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак осон эмас, Ҳаққин адо юз ганж ила. Лазгин домла ҳаётидан баъзи бир лавҳаларни келтириб ўтамиз*: «Уларнинг тўлиқ исми шарифлари Сирожиддин ибн Исо Али (Сирожиддин Доғистоний) бўлиб, 1896 йил Доғистон ўлкасининг Хуна масканида таваллуд топганлар. Уларнинг оталари нақшбандия тариқати пешволаридан ҳисобланганлар. Лазгин домла олти ёшга тўлгач, тоғалари Исмоил мударрис қўлида савод чиқариб, сўнг тоғаси қурдирган Кумух мадрасасида таълим оладилар. Ўша пайтларда Кумух мадрасаси Кавказнинг маданий ва илмий маркази эди. Бу ерда Лазгин домла Абдулҳамид Кумухийдан тафсир ва ҳадисдан дарс оладидар. Ўн икки ёшга тўлгач, «Қофия», «Шарҳи Мулла Жомий» китобларини ёд олганлар, сарф ва наҳвда уламолар мунозарада қатнаша оладиган даражага етганлар. Шундан сўнг, устозлари уни Доғистонлик савдогар ҳомийлигида Мисрга юборадилар. Бу пайтда Лазгин домла ўн олти ёшда бўлганлар. Савдогарнинг Искандариялик дўкондор таниши домлани машҳур мударрисга олиб боради. Таътил вақти бўлгани сабабли мударрис Лазгин домлага китоб тутқазиб, бир ой мухлат беради. Бир ойдан сўнг эса мударрис Лазгин домлани имтиҳондан ўтказиб, Қоҳирага, ўз устози ҳузурига юборади. Шу тариқа Лазгин домла Қоҳирада етти йил қоладилар. Ўз юртларига қайтгач, мадрасада мударрислик лавозимида ўн йил ишладилар. Қатағон авжига чиққач, 30-йиллар охирида Лазгин домла Доғистонни тарк этиб, 1937 йили Ўзбекистонга келадилар ва умрбод шу ерда қолдилар. Улар Ўзбекистонда Лазгин домла номи билан машҳур бўлганлар. Жиззах ва Самарқандда уларни Қарачай домла дейишган. Лазгин домла бу тўғрида шундай деганлар: «Мен Ўзбекистонга келганимдан хурсандман, бунинг учун Аллоҳга шукрлар қиламан. Ўзбекистонда мен ғариб бўлмадим, дўстлар даврасида яшадим». Лазгин домла юртимиз уламолари ҳақида: «Мен Ўзбекистон уламолари орасидаги иттифоқдан шодман, бу иттифоқ давом этар экан, улар олий мартабаларга эришадилар», – деган эдилар. Ўша маҳал Лазгин домла ҳали Тошкентда муқим ўрнашмаган ва маълум муддат Бишкекда яшаганлар. Бишкекдан қайтгач, дўстлари кўмагида Бешёғоч бозорида мисгарлик дўкони очадилар. Кичкина бу устахона токчаларига обдаста, самовар, примус каби тузатилиши лозим бўлган ашёлар териб қўйилган. Устахонанинг бир дарчаси бўлиб, ташқарига таёқча билан очиб қўйилган. Ана шу дарчанинг ости ўзига хос «мадраса» эди. Лазгин домла болаларни шу пештахта остида яширинча ўқитганлар. Ўзлари устачилик билан банд кезлари болалар пештахта остида дарс ўқишган. II жаҳон уруши йилларида шу устахонада истиқомат қилганлар. Урушдан сўнг Лазгин домла Тошкент шаҳар Самарқанд дарвоза маҳалласи «Ромашка» кўчасида кичик бир ҳовлига кўчиб яшаганлар. Уларнинг ҳузурига турли институт ўқитувчилари, аспирантлар, илмий ходимлар ҳам сабоқ олгани келиб туришган». Шу кўчада мен амаким Маъмуржон Қорабоев хонадонида беш йил талабалик давримда яшаганман. Сирожиддин Алилов (Лазгин домла) 1981 йил 27 май куни Тошкентда вафот этганлар. Жанозани Шайх Юсуфхонтўра Шокиров ўқиганлар, Тошкентдаги Захариқ қабристонига дафн этилганлар. Домланинг вафотлари муносабати билан Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари қуйидаги марсияни ёзганлар: Во дариғо, кетдилар дорулбақога домламиз, Ташлабон илму адаб толиблариға домламиз. Чекдилар қанди ҳаёт даврида озору жафо, Сабр айлаб, ҳеч кима қилмай шикоят домламиз. Бу табаррук зотни қадрини билолмай қолибон, Эндиликда ёд этиб иззатга лойиқ домламиз. Дин сирожи эрди, аммо ўзини лазгин тутиб, Ҳарна билган илмини зоҳир этган домламиз. Ҳотифий қилди...
Зеҳн (ёки хотира) – инсонга Аллоҳ таолодан берилган буюк неъмат саналади. Шахснинг бирор нарсани эсда олиб қолиши, уни сақлаши ва қайта эсга тушириш қобилиятига зеҳн ёки хотира дейилади. Шаръий илмларни ўзлаштиришда зеҳннинг ўрни катта. Чунки бу соҳадаги аксар илмлар китоб таълиф этишдан кўра нақл (оғзаки) йўл билан етиб келган. Айнан шу боис бўлса керак, мутафаккир уламолар зеҳннинг ўткир ва кучли бўлишига катта эътибор берганлар. Зеҳнни кучайтирувчи воситаларга яқин бўлиб, уни сусайтирувчи омиллардан йироқ бўлишга ҳаракат қилганлар, шу билан бирга толиби илмларга ҳам буларни тавсия қилганлар. Аллоҳ таоло Шуро сурасининг 23-оятида шундай марҳамат қилади: «Ким яхшилик қилса, ўша ишида яхшиликни зиёда қилурмиз». Шундай экан, зеҳн кучли бўлиши учун солиҳ амалларни кўпайтиришнинг аҳамияти ҳам катта. Хусусан тақвони кучайтириш – илм эшиги очилишига сабаб бўлади. Бу ҳақида Бақара сурасида шундай дейилган: «Ва Аллоҳдан қўрқинг, (шунда) Аллоҳ сизга ўргатади». Имом Шофеъий кучли зеҳн эгаси эдилар. Ўқиган нарсаларини бир кўришда ёд олиш қобилияти бўлган. Бир куни зеҳнларида сустлик сезиб, устозлари Ваки’ роҳматуллоҳи алайҳи ҳузурларига шикоят қилиб келадилар. Шунда устозлари Шофеъийга гуноҳ ва маъсиятлардан йироқ бўлишни буюрадилар. Чунки ҳифз Аллоҳнинг фазли бўлиб, осий Аллоҳнинг фазли билан ҳидоятлана олмайди. Шофеъий уларнинг айтганларига амал қиладилар ва қувваи ҳофизалари янада кучли бўлади. Зеҳнни кучайтириш учун қуйидагиларга амал қилиш тавсия этилади: Аллоҳ таолога ихлос ила дуо қилиш; Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловатни кўпайтириш; Қуръон қироати, айтиладики: Қуръони Каримни қараб ўқишдек ҳифзни зиёда қилувчи нарса йўқ. Қараб ўқиш афзал, негаки Шаддод ибн Ҳаким дўстларидан бирини вафотидан сўнг тушида кўрди ва унга: «Қайси нарсани ўзинг учун манфаатли эканини билдинг (вафотингдан кейин)?», деди. У: «Қуръонга назар солиб қироат қилиш», деди. Жидду-жаҳд; Давомийлик; Таомни озайтириш; Тунги намоз; Мисвокдан фойдаланиш; Асал тановул қилиш. Имом Зуҳрий айтадилар: «Асални канда қилма. Албатта у ҳифзни яхшилайди». Уни қора седана ёғи билан қўшиб ейиш овозни чиройли қилади ва балғамни кетказади. Чой ўрнига ялпиз қайнатиб, сўнг қора седана ёғидан бир неча томчи томизиб, катта қошиқда асалга қўшиб ейиш зеҳнга мусаффолик, жисмга тетиклик бағишлаб, танадаги қанд миқдорини камайтради; Шакар билан босвеллияни тановул қилиш. Босвеллия – христианларнинг диний маросимларида тутатиладиган исириқсимон ўсимлик; Ҳар куни эрталаб оч қоринга 21 дона қизил майиз тановул қилиш – бу зеҳнни кучайтириш билан бирга кўплаб касалликларга даво бўлади; Сут ичиш. Бир киши Али (розияллоҳу анҳу)нинг олдига тез унутиб қўяётганидан шикоят қилиб келганида: «Сигир сутини ичиб тур! У юракни ғайратлантириб, паришонхотирликни кетказади», деганлар. Замзам ичиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Замзам нимага ичилган бўлса, ўшангадир», деганлар; Пиширилган балиқ; Ловия. Шофеъий шундай марҳамат қилган: «Ловия мияни қувватлайди, мия эса ақлнинг бир бўлагидир»; Цирка тановул қилиш. Чунки унинг балғамга қарши кучи ва шаҳватни кесиши собит бўлган. Пайғамбар (алайҳиссалом): «Цирка қандоқ ҳам яхши нонхўракдир», деганлар; Зеҳн намозини ўқиш. Жума куни кечанинг охирги учдан бир қисмида тўрт ракат намоз ўқилиб, зам сурага биринчи ракатда Ясин, иккинчи ракатда Духон, учинчи ракатда Сажда, тўртинчи ракатда Мулк сураси тиловат қилинади. Ташаҳҳуддан кейин саловатни айтиб, намоздаги ҳолатида Қуръон ёдлаш дуосини айтади: «Ё Аллоҳ тирик эканман, менга маъсиятларни доимо тарк этишим ила, ўзимга бефойда бўлган нарсага уринмаслик ила раҳм қилгин. Сени рози қиладиган нарсага мени муваффақ қилгин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй улуғлик, икром...
Хожа Аҳрор Валий (1404-1490). Маънбаларда ёзилишича, Хожа Убайдулло – Хожа Аҳрор 1404 йил март ойида (ҳижрий 906 йил рамазон) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига қарашли Боғистон қишлоғида таваллуд топган. Хожа Убайдулло Хожа Аҳрорнинг насабномасида (шажара) у ота томонидан чоҳорёрларнинг биринчиси Абу Бакр Сиддиққа (632-634), она тарафдан чоҳорёрларнинг иккинчиси Умар ибн ал-Ҳаттобга (634-644) бориб туташади дейилган. Хожа Убайдулло Аҳрорнинг отаси Хожа Маҳмуддир, Хожа Маҳмуд Хожа Шаҳобиддиннинг ўғли бўлиб, хожа Шаҳобиддин уч ё тўрт авлод билан Хожа Номийга туташади. Ривоят қилинишича, Хожа Муҳаммад Номий асли Боғдодлик бўлиб тошкентлик аллома Ҳазрат Шайх Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффоли Шошийнинг муриди бўлган. Ҳазратнинг мулозамати туфайли Тошкентга (Шош) келиб, бу ерда турғун бўлиб қолган. Хожа Аҳрорнинг оналари Хожа Довуднинг қизи бўлиб, Хожа Довуд эса Ҳазрат Шайх Хованд Тоҳурнинг ўғилларидир. Хожа Убайдуллоҳнинг болалик ва ёшлик даври Тошкентда ўтади. У мактабда ўқиб сабоқ олган ва турли китобларни мутолаа қилган. У тошкентлик марҳум алломалардан Абу Бакр Қаффол Шоший, Шайх Ҳаванди Тоҳур ва Шайх Зайниддиннинг ҳаёти ва фаолияти билан қизиқиб, уларнинг марқадларини зиёрат қилиб турган. У туғилиб ўсиб вояга етган оила аъзолари ўз замонасининг ўқимишли, маърифатли, кишиларидан бўлган. Хожа Аҳрорнинг тоғаси Хожа Иброҳим кенг маълумотли киши бўлиб, у жияни Хожа Убайдуллонинг ҳам ўқишини давом эттиришини истарди. Ниҳоят, 1427 йили Хожа Иброҳим жияни Хожа Убайдуллони Тошкентдан Самарқандга олиб келиб, мавлоно Қутбиддин мадрасасига жойлаштиради. XV асрнинг иккинчи яримига келиб Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётда Хожа Аҳрор юксак мавқега эга бўлади ва ниҳоятда мўътабар сиймолардан бирига айланади. Абу Тоҳир Хожа ўзининг “Самария” асарида ёзишича, Хожа Аҳрор илм аҳлини эъзозлар, анжумани ҳамиша олимлар билан тўла бўлган. Бинобарин, у илм аҳли учун Самарқандда бир мадраса қурдирди. Бу мадраса “Мадрасаи сафед (оқ)” номи билан машҳурдир. Бундан ташқари Тошкент ва Қобулда ҳам мадрасалар қурдирган. Бул зотнинг асл исмлари Убайдулло бўлиб, Аҳрор ибораси ҳур, олижаноб маъносидаги лақабдир. Мусулмон дунёси тарихида ўтган 356 нафар авлиёлардан фақат учтасигина “қутб ул-ақтоб” сифатида эътироф этилган. Мазкур уч авлиёнинг бири – Хожа Аҳрор бўлган экан. Тарихдан маълумки, Хожа Аҳрорни бир неча фахрли номлар билан аташган. Зотан, Ҳазрат Алишер Навоий бу зотни “Қутби тариқат” деб, эътироф этган бўлса, Абдураҳмон Жомий “Каъбаи мақсуд” – деб билган. Заҳриддин Муҳаммад Бобур эса, “Ҳазрат Хожа Убайдулло” – деб, ҳурмат билан тилга олган. Бундан маълум бўладики, улар ўртасида яқинлик ва ўзаро ҳамфикрлик ҳам бўлган. Хожа Аҳрор узоқ ва мазмунли умр кўради. У киши 1490 йил 20 февраль, шанба куни тонгда Самарқанднинг Камонгарон даҳасида оламдан ўтадилар. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир СОБИРОВ 355