islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 2, 2018

Day

Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: • Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш; • ҳадисшунослик мактаби шаклланиши ва ривожланиши, унинг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва унинг натижалари асосида ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимизга, айниқса, ёш авлодга етказиш. Мактабда ўқиш муддати беш йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Шунингдек, “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 2018–2019 ўқув йили учун қабул квотаси жами 10 та ўрин этиб белгиланган ва унга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари саралаб олинади. Мактаб битирувчиси таълимни ўз ихтисослигига кўра Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистратурасида давом эттириши, таянч докторантура ва докторантура босқичларида таҳсил олиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ҳадис илми мактаби президентнинг 2018 йил 16 апрелдаги фармони билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги олий диний таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Манба:kun.uz 985

Фарзандингизга Қуръон ўргатинг

Аллоҳ тоало Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат қилиб туширдик”. Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари, Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади. Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради. Қуръон ўқийдиган одам руҳан ва жисмонан соғлом бўлади. Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир. Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади, хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради, инсоннинг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунё қарашини кенгайтиради. Инсоннинг ўзига ишончини орттиради, тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради. Дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди. Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади. Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади. Қироат бош оғриғини самарали даволайди… дейилади “Қуръон – қалблар шифоси” китобида. Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажр-у мукофотларга албатта эришамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Қуръон карим инсониятни жаҳолат зулматидан нурга, куфрдан ҳидоятга, торликдан кенгликка, қувончга олиб чиққан муқаддас Каломдир. У ўзига амал қилган, маъноларини тушуниб ҳаётига тадбиқ қилган жамики инсониятга ҳар икки дунёда ҳам жаннат томон йўл кўрсатувчи маёқ бўлиб келмоқда. Қуръони карим илм биносининг аввалги дарвозасидир. Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Сизларга равшан нур (Қуръон)ни нозил этдик”, деб марҳамат қилади. Дарҳақиқат, Қуръон нурдир. Ким унга эргашса, Қуръон унинг йўлини ёритиб боради. Шундай ёритадики, унинг зиёсидан кўзлар қамашади, инсонлар ҳавас билан назар солишади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадиси шарифларида: “Қуръон – бу дунёда мўминга нур ва қиёмат кунида савобга муҳтож бўладиган пайтда захира бўлади, дея марҳамат қилганлар. Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни мен: “Ё Расулуллоҳ, менга насиҳат қилинг?”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга тақво қилгин, чунки у барча ишларингнинг бошидир”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ, яна зиёда қилинг”, дедим. Шунда у зот: “Сен Қуръон тиловатини ўзинга лозим тутгин. Зеро у сен учун ерда нур ва осмонда захира бўлади”, дедилар. Аллоҳнинг каломи Қуръон Карим муборак китобдир. Унинг фазли, қадр-қиммати ғоятда беқиёсдир. Қуръон қиёмат кунида ўз эгасини шафоат қилади. Уни ўқувчи ҳар бир инсонга Аллоҳ таола ҳар бир ҳарфи учун ажр мукофот беради. Саҳобалар Қуръони каримнинг барча оятларини қалбларига шундай муҳрлаб олишган эдики, уни ҳеч бир нарса билан ўчириб ташлашнинг иложи йўқ эди. Қандай қилиб бу даражага эришишган дейсизми? Ҳа, бу жуда ўринли савол. Улар Қуръони карим оятларининг ҳар бирини бутун вужудлари билан ўқишар ва ҳаётларини у билан мунаввар этишарди. Шу боисдан улар шундай улкан мартабаларга эришишган. Саҳобаи киромлар бу илоҳий китобни авлоддан авлодга узилмай етиб бориши учун жуда улкан ҳаракатлар қилишган. Айниқса, ёш авлоднинг Қуръони каримни ёд олишларига алоҳида эътибор қаратганлар. Уларнинг бу эътиборлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ўргатишга бўлган буйруқларига тўлақонли жавоб тариқасида бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ўғлига Қуръонга қараб ўқишни ўргатса гуноҳлари кечирилади. Ким ёддан ўқишни таълим берса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло уни кечадаги тўлин ой каби (нурли қилиб) қайта тирилтиради. Ўғлига: “Ўқи!”, дейилади. Ҳар оятни ўқиганида Аллоҳ таоло отасининг даражасини кўтаради. Қуръондан билганича ўқийди”, дедилар. Юқорида Қуръони каримни ёд олган қорига бериладиган ажр савоблар ҳақида мухтасар қилиб баён қилишга ҳаракат қилдик. Ҳадисдан маълум бўладики, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло Қуръон ҳофизининг отасининг ҳам даражаси янада юксалиши...

Қуръони каримни қалбга жо айлаб…

Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун энг улуғ ва энг шарафли китобдир. Шунга кўра уни ўқиб, ёдлаб амал қила олган бандалар умматнинг энг шарафлиси ва энг улуғи ҳисобланар экан. Хусусан, Қуръони карим зийнати билан безанган инсонлар Аллоҳ таолонинг ер юзидаги аҳли ва хос бандалари бўлиш шарафига эришадилар. Тошкент ислом институтида октябрь “Қуръон қироати ва тажвид фан ойлиги” муносабати билан АТТБ ходимаси Д.Каримова томонидан талаба қизлар ўртасида “Қуръони каримни қалбга жо айлаб” мавзусида иншо ва мақолалар танлови эълон қилинган эди. Жорий йилнинг 2 ноябрь куни мазкур танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Муборак жума маърузаси билан бошланган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муҳтарама Улуғова ва институтнинг аёл устоз-ходималари ҳамда талаба қизлар иштирок этди. Танлов иштирокчиларининг ижодий ишларини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари текшириб баҳоладилар. Танлов натижасига кўра: 1-ўринни 2-курс талабаси Раҳмонова Мадина “Фарзандингизга Қуръон ўргатинг”, 2-ўринни 2-курс талабаси Парпиева Маҳлиё “Қуръони каримни инсон ҳаётидаги ўрни” 3-ўринни 2-курс талабаси Мираҳмедова Хуснора “Қуръонни қалбга жо айлаб…” каби мақола ва иншолари билан қўлга киритдилар. Ғолиблар ва барча иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида Устоз-ходималар дуо-и хайрлар қилди. Тадбир файзли ва манфаатларга бой бўлди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова 117

Барча ниятлар жо бўлган маскан

Қалблар қўлида бўлиб бизларга Исломдек улуғ неъмат берган ва қалбларимизни Ўзининг динида собит қилган Аллоҳга ҳамд-у сано. Қалб ниятларнинг маскани эканлигида ва уни доимо пок сақлаш лозимлигини айтиб, суннати санияларида қалбга доимо озуқа беришлик ила, поклаш лозимлигини намуна қилиб ҳидоятга чорлаб ўтган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саломлар. Инсоннинг илми, маънавияти, маданияти-ю дунё қараши қалбга бориб тақалади. Чунки қалб жасаднинг бошқарувчисидир. Қалбнинг буйруғисиз, розилигисиз, истак-хоҳишисиз бошқа аъзоларимиз ҳаракатга келмайди. Қалбда инсоннинг хулқи ҳам – у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, дунёқараши ҳам, умуман, инсоннинг борлиғи аслида қалбда жойлашган. Қалб бу – Аллоҳнинг инсонга берган энг катта неъмати, мўъжизасидир. Қалб инсон танасининг энг муҳим бўлаги, ҳамда подшоҳидир. Шу сабабдан тана аъзолари унинг буйруғига мувофиқ иш юритади. Буни ҳам жисмонан, ҳам маънан тушуниш мумкин. Жисмоний жиҳатдан биламизки, юрак тананинг маркази бўлиб, усиз инсон ҳаётини тасаввур этиб бўлмайди. Юрак барча аъзоларимиз учун энг муҳим бўлган қонни етказиб бериб туради. Маънавий жиҳатдан, қалб инсон руҳиятини бошқаради, маънавиятининг ўрнидир. Агар қалб тоза, яхши бўлса, тана шунга мувофиқ иш қилади. Бу ҳақида Жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай деб марҳамат қиладилар: “Жасадда бир парча гўшт бор, агар у яхши бўлса жасаднинг ҳаммаси яхшидур, агар у ёмон бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузилур”. Қалб гўзаллиги, поклиги инсон учун қанчалар муҳим? Қалбнинг маънавиятли эканлиги нимада акс этади? Биз баъзи инсонларни қаттиқ яхши кўрамиз, баъзиларни ёмон кўрамиз, баъзида эса бирор киши ҳақида минг ҳаёлларга бориб юрамиз. Хуллас ичимиздан нималар ўтаётгани ёлғиз Роббимизга аён. Келинг, бироз тафаккур қиламиз. Биз нега қалб ҳақида тўхталиб, шунча гапни гапирдик. Ахир қалбимиз ҳақида бошқалар билан баҳслашишга, у ҳақида бошқаларга ҳисобот беришга мажбур эмасмиз-ку. Аммо! Қанча яширмайлик, қалбимиздаги барча сир-асрорларимиздан хабардор зот Роббимиз Аллоҳ таоло бизни доим кузатиб туради. Роббимиздан ҳеч нимани яшира олмаймиз!? Ҳа, азизлар! Бизни шундай фитрат узра яратган, фақат ўзигагина муҳтож қилиб қўйган Зотга ҳамдлар бўлсин! Аллоҳ таоло ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилади: “(Эй, инсонлар) сизлар сўзларингизни яширинглар ёки ошкора қилинглар, (барибир) У қалблардаги сирларни ҳам билувчидир”. Мулк сураси, 13. Биз киммиз ўзи? Нима қиляпмиз? Кейин нима қилмоқчимиз? Қаерга қараб кетяпмиз? Нима учун яратилдик? Бу дунёда бирор камчилик бормидики, биз уни тўлдирган бўлсак? Ушбу саволларни ўзимизга берайлик. Ва жавобимизга қараб ҳаракат қилайлик! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ суратларингизга ва мол-у дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади”. Қалб ҳис-туйғулар макони, инсон ҳис-туйғулари ўта нозик бўлгани учун қалб тез ўзгариб туради. Уни ўзгаришлардан сақлаш учун эса кучли маънавият, эътиқод керак бўлади. Маънавиятнинг макони ҳам қалбдир. Шундай экан, биз қалбга энг яхши, энг соф, эзгуликка олиб борадиган маънавиятни, хулқни, маърифатни солиб, уни тўлдиришимиз зарур, шундагина у қалб эгаси иродали, кучли ва мустақил фикрга эга бўлади. Шуни бошқачароқ қилиб айтсак, қалбга маънавиятни солиш керак. Маънавият инсоннинг бутун умри давомида унинг кучига куч қўшишга, ақл, идрок ва заковатини кенгайтириб, мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маънавият ва маънавий бойликлар, қадриятлар, давлат, миллат, шахснинг бебаҳо хазинаси ва тараққиёт манбаидир. Маънавиятни маъносига қарайлик, маъно-мазмундир, унинг аҳамияти нима? Демак, маънавиятли инсоннинг ҳаёти маъно-мазмунли бўлади, у ўзининг ҳаёти фақат ейиш-ичиш, фаровон яшаш эмас, балки ҳаётнинг асл мазмун-моҳияти имтиҳон дунё эканлигини билади. Қалбаки, кўзбўямачи, сохта эмас, аксинча, ҳақиқий бир мазмунга, моҳиятга эга бўлган ишларни амалга оширишга ундаб, Ватанга, келажак авлодга фойдали ишлар қилиб, ўзидан яхши ном, из қолдиришга ва шу йўл билан керак бўлса, кейинги дунёсини ҳам обод қилишга чорловчи ғоя...