islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 2018

Month

Қуръон соҳибининг сифатлари нималардан иборат?

Оиша розияллоҳу анҳодан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўрадилар, шунда улар: “У зотнинг хулқлари Қуръон эди”, деб жавоб бердилар. Шундай экан, Қуръони Каримдаги Аллоҳ таолонинг Қуръон қорисини ҳулклари ҳақида баён қилган сифатлари билан танишсак: Содиқлик: Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 119-оятида қуйидагича марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар”. Омонатдорлик: Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 58-оятида: “Албатта, Аллоҳ сизларга омонатларни ўз аҳлига етказишни амр қилди”. Тавозеълик: Аллоҳ таоло Шуаро сурасининг 215-оятида: “Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат”. Кечиримлилик: Аллоҳ таоло Моида сурасининг 13-оятида: “Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. Мулойимлик: Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг 43-44-оятларида: “Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга мулойим сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса”. Миннатдорлик: Аллоҳ таоло Иброҳим сурасининг 7-оятида: “Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукур қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг”. Сабрлилик: Аллоҳ таоло Оли-Имрон сурасининг 200-оятида: “Эй иймон келтирганлар, сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг”. Тўғрилик: Аллоҳ таоло Ҳуд сурасининг 112-оятида: “Бас, сен ва сен билан тавба қилганлар мустақим туринглар”. Меҳрибонлик: Аллоҳ таоло Исро сурасининг 24-оятида: “Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт”. Қалб саломатлиги: Аллоҳ таоло Ҳашр сурасининг 10-оятида: “Улардан кейин келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан” дерлар”. Ҳаё: Аллоҳ таоло Алақ сурасининг 14-оятида: “Албатта, Аллоҳ уни кўришини билмасми?!”. Қуръон соҳиби атрофдагилар фасодда бўлган вақтида у ўз динини эҳтиёт қилиб, емоғида, ичмоғида, кийинишида ва яшашида Аллоҳга ботиний ва зоҳирий томондан тақво қилиши лозимдир. Шунингдек, юрса илм билан юриши, ўтирса илм билан ўтириши, тилини сақламоғи, айтадиган сўзларини ажратиб олмоғи керак. Агар гапирса илм билан гапириши ва сукут қилиши тўғри бўлганда жим туриши керак. Тилидан душманидан қўрққани каби қўрқиб уни ҳибсда сақлагани каби тилини ҳам сақлаши керак. Оқибати ёмон бўлган нарса хусусида инсонлар кулганида, у кулишни камайтириши, ўйин қилиб мазах қилишни ёмон кўриши лозимдир. Ҳеч кимни тахқирламаслиги ва ҳеч кимни сўкмаслиги ва бир инсонга мусибат етганда уни устидан кулмаслиги ва ҳеч кимга ҳасад қилмаслиги ва бир инсон тўғрисида ёмон гумонга бормаслиги керак, магарам у бунга ҳақли бўлса бундан мустасно. У Қуръон ва суннат вожиб қилган нарсага эргашмоғи лозим. Шунингдек илм билан хафа бўлмоғи ва илм ила йиғламоғи ва илм ила сабр қилмоғи ва илм билан касб қилмоғи керак. Зеро, бу сифатлар хусусида кўплаб оятлар ва ҳадислар ворид бўлган. Манбалар асосида 1-курс талабаси Қудратова Муслима 274

Мубтадо ва хабар мавзусида очиқ дарс ўтказилди!

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 06 ноябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Акмал Мирҳамидовнинг 2- “Г” курс талабаларига “Араб тили” фанидан “Мубтадо ва хабар” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мавзуни талабаларга тушунтиришда устоз китоб, кўргазмали қуроллар, аудитория лавҳидан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Очиқ дарсда “Тиллар” кафедрасидан Шерзод Чулпонов, Козимхон Асроров, “Таҳфизул Қуръон” кафедрасидан Жаҳонгир, Неъматов, Зафар Маҳмудов ва Элёр Ахматқуловлар иштирок этиб, дарс жараёнини таҳлил қилдилар. “Тиллар” кафедраси кабинет мудири У. Ҳасанов 581

ИМОМ АБУ ДОВУД

Муҳаддис имом Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод ибн Амр ал-Аздий ас-Сижистоний 202 ҳижрий сана Басрада таваллуд топдилар. 221 ҳижрий санадан бошлаб ҳадис тўплаш ниятида саёҳатга чиқиб, Хуросон, Ироқ, Сурия, Миср, Ҳижоз каби юртларда бўлди. Имом Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Қутайба ибн Саид, Имом Термизий каби бир қанча улуғ муҳаддислар билан учрашиб, уларнинг илмларидан баҳраманд бўлган. Муҳаммад ибн Саъд Зуҳарий “обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок киши” деб таъриф берган Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ 50 минг ҳадис ёзиб олиб, шулардан 4800 тасини маълум бир шартлар асосида ажратиб, ҳадислар тўплами тузган. Бу тўплам “Сунан” номи ила машҳур бўлиб, саҳиҳлиги жиҳатидан имом Бухорий ва Муслимларнинг асарларидан кейинги ўринда туради. “Сунан” “Кутубус ситта” ҳадис тўпламларидан бири ҳисоблангани сабабли ҳам муаллиф кейинчалик Имом Абу Довуд номи билан танилди. Уламоларнинг гувоҳлик беришича, у ҳадисларни нақл қилиш ва уларнинг сабабларини кўрсатиш бўйича муҳаддисларнинг энг улуғларидан бири саналади. Имом Абу Довуднинг “Сунан”дан ташқари “Носих ул-Қуръон ва мансух” (“Қуръоннинг насх қилувчи ва қилинган оятлари”) ва “Далоил ан-нубувват” (“Пайғамбарлик далиллари”) асари ҳам бор. Имом умрининг сўнгги йилларини Бағдодда ўтказган ва ҳижратнинг 275 йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар. Манбалар асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади 225

Тошкент ислом институтида қабул бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018-2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади, дея хабар бермоқда ЎМИ Матбуот хизмати. Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади. Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади. Ҳадис мактабига қабул 2018 йилнинг 8 ноябридан 15 ноябригача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – Қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом билим юртини тугатганлиги ҳақида ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси; – 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома; – паспорт нусхаси (асли кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома; – ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли). Ҳужжатлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 18-берк кўчаси 47-уй. Мурожат учун телефон: (71) 227-42-37. 241

Ҳасад эгасини қалбини кўр қилади

Бугунги кунда жамиятимиздаги ёмон хулқлардан бири ҳасад. Инсонлар орасини бузилишига сабаб бўладиган ёмон бир иллатлардандир. Ҳасад тоат ибодатларга берилган савобларни кетказади. Ҳасад ҳасадчини гуноҳларга мойил қилиб қўяди. Натижада ғийбат, ёлғон каби ёмон ишларга берилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадис шарифларида:“Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар: ҳасад, бадгумонлик, иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтмаслиги. Гумон-у шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутмаслик. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг!”. (Абу Яъло ривояти). Ҳасад ҳасадчини жаҳаннамга олиб боради. Расулуллоҳ дўзахга тўғри равона бўладиган олти тоифа ичида ҳасадчини ҳам санаб ўтганлар; Ҳасад ҳасадчини зараркунанда қилиб қўяди. Шу туфайли Аллоҳ таоло Қуръони каримда ҳасадчининг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрилган; Ҳасад ҳасадчини ғамга, диққинафасликка дучор қилади. Бошқаларнинг ютуғини кўра олмай юраги сиқилади, беҳуда ғам ташвишга ботади; Ҳасад ҳасадчининг қалбини кўр қилади; Ҳасад ҳасадчини охир-оқибат хор қилади. Душманини енга олмай ўзи шарманда бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар. Инсоннинг қалби ҳам Аллоҳнинг уйи ҳисобланади. Кўз, қулоқ, бурун, оғиз ва мия унинг дарвозалари ҳисобланади. Қалб Аллоҳ таолонинг назаргоҳидир. Қалбни покиза сақламоқ лозим. Ҳадиси шарифда: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ لَا يَنْظُرُ إِلَى صُوَرِكُمْ وَأَمْوَالِكُمْ وَلَكِنْ يَنْظُرُ إِلَى قُلُوبِكُمْ وَأَعْمَالِكُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَابْنُ مَاجَهْ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва мол-у дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади”, дедилар. Муслим ва Ибн Можа ривоят ривоят қилганлар. Қалбимизни тоза тутишимиз нажотимизнинг асосидир. Замонамизнинг машойихларидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий хафизаҳуллоҳ: “Ҳозирги кунда бизнинг қалбларимиз ахлат қутисига айланиб қолди. Унга биз ҳамма нарсани ташлайверамиз, уни ичида номаҳрамларнинг сурати, кибр, адоват, ҳасад, мўминларга бўлган нафрат, Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга муҳаббат бор”, деганлар. Шайх Саъдий айтадилар: “Мен кечалари доим зикрда,ибодатда бўлар эдим. Кечалари ибодат қилмай ухлаб ётган одамларни кўриб, отамга эй отажон, булар ухлаб ётавермай ибодатда машғул бўлсалар яхши бўлар эди, дедим. Шунда отам, эй “отасининг жони“ болам сиз ҳам буларни ғийбат қилгандан ухлаганингиз яхши эди”, дедилар. Азизлар, Аллоҳ таолонинг Ўзи бандасини бандасига ҳасад қилишдан қайтаради. Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум қиладиган ва дуоларимиз ижобат бўлмаслигига сабаб бўлувчи ёмон иллатлардан сақланмоғимиз даркор. Ўзига ҳасадгўй деган ёмон номни ортирмоқликдан сақланмоқ лозим. Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси Азизжон Жамолов  151
1 8 9 10 11 12