islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 2018

Month

“САЖДАИ САҲВГА ОИД МУҲИМ МАСАЛАЛАР” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 27 ноябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домланинг 201-гуруҳга фиқҳ фанидан “Саҳв саждаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчиси, Я.Раззақов, С. Жўраев, Ҳ. Низомиддинов, Сифат комиссияси раиси С. Арипов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М. Насриев, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё Бухорбоев қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домла очиқ дарсда янги мавзуни Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ҳидоя” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиб, дарсни самарали ташкил этди. Маълумки ибодатлар, хусусан мусулмон киши зиммасидаги энг буюк ибодат намознинг ҳам ўз фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаблари бор. Уларнинг барчасига амал қилган ҳолда намозни адо этиш намозхонга улкан ажрларни тақдим этади. Бироқ ушбу амаллардан биронтасини тарк қилиш ўз даражасига қараб турли ҳукмларни келтириб чиқаради. Масалан намознинг фарзларидан бири қасддан ёки унутиб тарк этилса, ушбу намозни қайта ўқиш фарз, суннат тарк этилганда намозни қайта ўқиш суннат ҳисобланади. Вожибни тарк қилиш эса бу иккисидан бироз фарқ қилади. Чунки вожиб қасддан тарк этилса, намозни қайта ўқиш вожибдир. Лекин намоздаги вожиб амаллардан бири унутиб қолдирилса ёки тарк этилса, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Қуйида ушбу сажда ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтилади. “Саҳв” сўзи луғатда “унутиш” маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам ислом енгиллик дини экани ҳамда Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибонлигининг ёрқин далили ҳисобланади. Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқиб ўтирмай икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан уни тўғрилаш ва тузатиш имкони бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз туриб намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб уни адаштира бошлайди, ҳаттоки у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингизда қачон шундай ҳолат рўй берса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин” дедилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари мана шу ривоятдаги “сажда қилиш”, деган амр эътиборидан саҳв саждасини қилиш вожиб деганлар. Уламоларимиз яна қўйидагиларни айтадилар: Саждаи саҳв лозим бўлганда уни қилмаган намозхон гуноҳкор бўлади. Аммо намози ботил бўлмайди. Саждаи саҳв имомга ҳам, ёлғиз намоз ўқиётган инсонга ҳам вожиб бўлади. Лекин имомга иқтидо қилиб намоз ўқиётган инсон хатога йўл қўйса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки у ўзича саждаи саҳв қилса, имом қилмаган ишни қилган ҳисобланади. Бу эса ўз имомига хилоф қилишдир. Агар имом саҳвга йўл қўйса, унга иқтидо қилган шахс ҳам ҳам, иқтидони қачон бошлаганидан қатъий назар, унга қўшилиб саждаи саҳв қилади. Агар ушбу ўринда имом саждаи саҳв қилмаса, муқтадий ҳам қилмайди. Мавзуга доир баъзи фиқҳий масалалар: 1. Хато билан саждаи саҳв вожиб бўлиши борасида фарз ва нафл, жума ва ҳайит намозлари баробардир. Бироқ катта жамоат йиғилган жамоатларда фитнани олдини олиш учун саждаи саҳв тарк қилинади. (“Дуррул Мухтор” ва “Раддул Муҳтор”). 2. Имом шакка тушган ўринларда қавмнинг ҳаракатларини кузатиб ҳолатни тўғрилаб олишда ҳеч шак йўқдир (“Раддул Муҳтор”). 3. Зам сура ўқимай рукуга кетса, рукудан қайтиб зам сура қилади ва рукуни қайтадан бажаради ҳамда охирида саждаи саҳв қилади. 4. Аввалги қаъдада ташаҳҳудга “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад” сўзини зиёда қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлади (“Фатавои ҳиндийя”). 5. Биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлади, иккинчи қаъдада эса йўқ (“Фатавои ҳиндия”). 6. Намоздаги турли тасбеҳ ва зикрларни, ҳатто ташаҳҳудни жаҳрий ўқиб қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди (“Раддул Муҳтор” ва “Фатавои ҳиндийя”). Саҳв...

Пайғамбаримизнинг болаларга бўлган севгилари

Ёшларимиз ва фарзандларимиз бизнинг келажагимиз, суянчиғимиз, кўз қорачиғимиз, зурриёдимиз ҳамда наслимиз давомчилари ҳисобланишади. Айниқса, фарзандларимизга бўлган эътибор келжагимизга бўлган эътибор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни яхши кўришимиз, кези келганда эркалатишимиз, таълим-тарбияси билан шуғулланишимиз бизнинг ота-оналик бурчимиз десак ўринли бўлади.  Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёш болаларга бўлган муносабатлари, намунали муомалалари билан бир оз танишиб чиқсак фойдадан холи бўлмайди, деган умиддамиз, зеро Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرً “(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқод ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир”, (Аҳзоб, 21-оят) деб марҳамат қилмоқда. Ояти карима бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишимизни  тавсия қилмоқда. Бу хусусда пайғамбарларнинг охиргиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти ҳар жабҳада бизга намуна бўлганидек болаларни яхши кўриш, эркалатиш борасида ҳам бизга намуна бўлдилар. Ҳаммамизга маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз набиралари бўлган Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳума)ларни орқаларига кўтариб эркалатганлар. Улар У зотнинг бошларига ҳам чиққанларида тегмасликка буюрганлар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз набираси Ҳасан розияллоҳу анҳуни қучоқлаб, эркалатиб турганларида ёнида Акра ибн Ҳабис бор эди. У киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули менинг ўнта болам бор, лекин уларнинг биттасини ҳам эркалатиб ўпмадим”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайрат билан унга қараб: “Раҳм-шафқат килмаганга раҳм-шафқат қилинмайди”, деб фарзандларга раҳм-шафқат ва севгидан узоқ бўлган болалар инсоний марҳаматдан узоқ бўлишини айтдилар. (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир жамоа У зотдан: “Сизлар фарзандларингизга раҳм-шафқат қилиб, эркалатиб ўпасизларми”, деб сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа” деб жавоб бердилар. Улар: “Аллоҳга қасамки, биз фарзандларимизга раҳм-шафқат ва уларни эркалатиб ўпмаймиз”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сизнинг қалбингиздан раҳм-шафқат туйғусини чиқариб ташлаган бўлса, мен нима қила оламан”, дедилар. (Имом Муслим ривояти) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғига олган фарзанди Усома бин Зайд айтадилар: “Аллоҳнинг элчиси мени бир тиззаларига, Ҳасан розияллоҳу анҳуни иккинчи тиззаларига чиқариб: “Аллоҳим буларга раҳмат ва бахт эҳсон қилгин, мен буларга яхшилик ва хурсандчилик тилайман”, дер эдилар. Пайғамбаримизнинг болалар билан боладек ўйнаганликларини Абу Ҳурайра шундай ривоят қилади: Икки қулоғим эшитди, икки кўзим кўрди, Аллоҳнинг элчиси Ҳасан ва Хусайнни икки қўлидан ушлаганди. Унинг оёғи ўзларининг оёғини устида эди. Чиқ чиқ деб айтарди, бола оёқларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларигача кўтариб борди. Кейин болани ўпиб, “Эй Аллоҳим буни яхши кўр, мен ҳам яхши кўрдим” дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Бундан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга меҳр мурувватли эдилар, ҳаётларида намуна сифатида кўрсатиб бердилар. Юқоридаги ҳадислар инсон боласи ўз фарзандига меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлиши кераклигини англатмоқда. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда:  الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا “Мол мулк, бола чақа бу дунёнинг зийнатидир” (Қаҳф, 46-оят). Бошқа ояти каримада эса: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ  “Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг”, (Таҳрим, 6-оят) деб марҳамат қиларкан, гўё эй инсон боласи, сенга берилган неъматларни қадрини бил ва мажбуриятларингни бажар, деб айтмоқда. Фарзанд  бир неъматдир. Аввало, фарзандлар ота-она ва яқинларига Аллоҳ таоло томонидан  берилган омонатдирлар. Омонатга вафо қилиш эса фарзандни...

Саломлашиш одоби ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Бу ҳадиси шарифда саломлашишнинг улкан аҳамияти баён этилмоқда. Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда. Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган кишилар бир-бирларига муҳаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган кишилар эса мўмин бўладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган мўминлар эса жаннатга кирадилар. Шунинг ўзидан ҳам саломнинг қанчалар аҳамиятли нарса эканини билиб олсак бўлади. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: «Ассалому алайкум», деди. У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўнта», дедилар. Кейин бошқа бири келиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», деди. У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра у зот: «Йигирмата», дедилар. Кейин бошқа бири келиб: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деди. У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди. Сўнгра у зот: «Ўттизта», дедилар». Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликни тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олишлари келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб, тўлиқ салом берсин. “Ҳадис ва ҳаёт” китобидан Манба 321

Юртга садоқат ҳисси

Бу муқаддас Ватанни асраб-авайлаш, ҳар қандай ёт ғоя ва хуружлардан ҳимоя қилиш барча юртдошларимиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Негаки, Ватанни меҳрибон ва ғамхўр онага қиёслашади. Бу курраи заминда ўз волидасига маломат тоши отадиган, хиёнат қиладиган киши топилмаса керак, албатта. Биз шу юртда туғилдик, униб-ўсдик, вояга етдик, илму маърифат ўргандик ва асосийси – тинч-осуда умргузаронлик қилмоқдамиз. Бунинг учун аввало Яратганга шукрлар бўлсин. Ҳар биримиз ҳам фарзандларимизнинг ҳар томонлама етук, маънан баркамол, жисмонан бақувват ва соғлом бўлиб вояга етишини орзу қиламиз. Ардоқлаб вояга етказган, оқ ювиб, оқ тараб, меҳр тафтини берган, ғамхўрлик кўрсатган жонажон Ўзбекистонимиз ҳақида ёш авлодга кенг тушунча, чуқур билим бериш, Ватанга садоқат, унинг шаънини юксакка кўтариш, буюклар авлоди эканимиздан фахр-ифтихор ҳиссини туйиш, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялашга барчамиз бирдек масъулмиз. Юртимиз сарҳадларининг ҳар бир қаричини ардоқлайдиган, керак бўлса жонини қалқон қиладиган, миллий бойлиги, меҳнатсевар халқи ва қўлга киритаётган ютуқларидан фахрланадиган авлодларни тарбиялашимиз керак. Бугунги кунда юртимиз келажаги бўлмиш ёшларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, улар камоли учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Фарзандларимизнинг таълим ва тарбия олиши уларнинг эртанги кунда қандай бўлиши боғлиқ. Шундай экан, аввало илму маърифатга шайдо бўлайлик. Билим манбаи бўлмиш китобларга меҳр қўяйлик. Келажакнинг мустаҳкам пойдеворини қуришда, юртга садоқатли, жонкуяр кадрларни етиштиришда жон-жаҳдимиз ва бор имкониятимиз билан ҳаракат қилсак, кўзлаган мақсадимизга албатта етамиз. Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Эркин Қудратов 267

Аёллар ҳунар ўрганиши шартми?

Хотин-қизларнинг касб-ҳунар билан шуғулланишлари шариатда на ҳаром қилинган ва на ман этилган, балки ижозат берилган марғуб амаллардан бўлиб, динимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат–эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Ислом динигина аёлларнинг ҳаққини ўз ўрнига қўйди, поймол этилган ҳурматини тиклади, жамиятда муносиб ўрин ажратди, уларга нисбатан хушмуомала ва мулойим муносабатда бўлишга чақирди. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир қатор ҳадисларида аёлларни қадрлаш борасида умматга қимматли кўрсатмалар берилган. Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Зубайр менга уйланганида унинг моли ҳам, қули ҳам ёки бирор нарсаси ҳам йўқ эди. Фақатгина минадиган оти бор эди холос. Мен унинг отини боқардим, ем-хашак, сув берардим. Унга керакли бошқа ишларни ҳам қилардим. Шу билан бирга, тери ошлаб тикардим, хамир қорардим, нон ёпардим. Уч фарсахлик масофадан бошимда шох-шабба кўтариб келардим…» (Бухорий ривояти). Оиша бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг қўли узунингиз (вафотимдан кейин) менга тез етишадиганингиздир», – дедилар. Биз аёллар қўлларимизни ўлчай бошладик. (Кейин билсак,) у Зайнаб бинти Жаҳш экан (Чунки у ҳаммамиздан олдин вафот этди). У қўли билан меҳнат қилиб, хайр-эҳсон тарқатарди» (Муслим ривояти). Бу ерда қўлнинг узунлиги мажозий бўлиб, аслида кўп садақа ва хайр-эҳсон қилиш маъносидадир. Ҳаммамизга маълумки, Зайнаб онамиз тери ошлаб сотар ва ишлаб топган маблағидан маълум қисмини фақиру мискинларга, бева-бечораларга ва етим-есирларга улашиб чиқардилар. Фотима онамиз ёрғучоқда ун чиқаришда ҳазрати Алига ёрдам берганлар. Рисолат мактаби таълимини олган аёллар эркаклар қатори меҳнат қилиб, рўзғор ишларида уларга ёрдам беришган ва шу билан Аллоҳнинг розилигига ҳам эришишган. Улардан андоза олган момоларимиз ҳам урчуқ йигирган, гилам тўқиган, кийим-кечак тикиб сотган, доялик қилган. Уруш даврида фронт ортида хизмат этган, ярадорларни даволаган, мева-сабзавот етиштирган, завод ва фабрикаларда ишлаган, трактор ҳайдаган, ер чопган, мол боққан… Демоқчимизки, аёл зоти таълим олишга, меҳнат қилишга ҳақли. Баъзилар ўйлаганидек аёл киши чўри эмас, балки жамиятнинг барча жабҳасида эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлган она, жуфти ҳалол, опа-сингил, амма-ю хола ҳамда меҳрибон қизларимиздир. Тошкент ислом институти  Махсус сиртқи бўлим талабаси Эркин Қудратов 198
1 2 3 4 5 12