islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 28, 2018

Day

Тошкент ислом институти талабалари “Илмга эътибор келажакка эътибор” хайрия акциясининг тақдирлаш тадбирида қатнашди

Тошкент ислом институти талабалари 2018 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Илмга эътибор келажакка эътибор” номли олий таълим муассасаларининг 145 нафар талабаларига жами 1 244 000 000 сўм тўлов-шартнома пулларини тўлаб бериш бўйича ўтказилган хайрия акциясининг тақдимот тадбирида иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиснинг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулализ Мансур, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Одил Абдурахмонов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Искандар Халилов, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳамда диний таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, уламолар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар қатнашди. Тақдимот тадбирида “Вақф” фонди раҳбари Искандар Халилов сўзга чиқиб, “Илмга эътибор – келажакка эътибор” номли хайрия акцияси ва унинг амалий аҳамияти борасида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди. Фонд томонидан ўтган давр мобайнида диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун 298.631.000 сўм, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 165.650.000 сўм, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун 1.243.200.782 сўм, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 1.170.867.159 сўм, “Мурувват карвони” хайрия тадбири доирасида 388.903.100 сўм, жами бўлиб 3.343.956.041 сўмдан зиёд маблағлар хайрия қилингани ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Эслатиб ўтамиз, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида ташкил этилган. Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш, фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларни қўлаб-қувватлаш, профессор ўқитувчилар, тадқиқотчилар, мутахассислар ва ўқувчи-талабаларни моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш ишларини амалга ошириш Фонднинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. “Вақф” фонди томонидан амалга оширилаётган муҳим тадбирлардан бири республикадаги олий таълим ва диний таълим муассасаларида таълим олаётган боқувчиси йўқ, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож талаба ёшларнинг моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирларини алоҳида қайд этиш зарур. Ўтган давр мобайнида ушбу Фонд томонидан диний таълим муассасалари, хусусан Тошкент ислом институтининг бир гуруҳ талабаларига моддий ёрдам кўрсатилди. Жумладан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойиларида Фонд томонидан “Илм йўлида кўмак берамиз” номли акцияси эълон қилинган  эди. Акциянинг биринчи босқичи якунлари кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги билим юртлари талабалари ва ўқитувчиларини рағбатлантириш, намунали ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контракт пуллари тўлаб бериш кўзда тутилган. Шунингдек, Қуръони каримни ёд олган ёки араб тилидаги бирор қўшимча китобни тамомлаган талабалар ҳам рағбатлантирилади. Шунга асосан, диний таълим муассасаларининг энг иқтидорли 39 нафар талабаларининг контракт пуллари тўлаб берилиб, ўзининг иқтидори ва қобилияти билан Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 15 нафар талаба энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан пул мукофотлари билан тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Тошкент ислом институтининг 9 нафар талабаси ҳамда Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва пул мукофотлари билан тақдирлан иқтидори талабалари ҳам жой олган. Вақф фондининг кенг кўламда олиб бораётган бу каби кўмаги ва қўллови учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими  бошлиғи Ў.Собиров 186

“САЖДАИ САҲВГА ОИД МУҲИМ МАСАЛАЛАР” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 27 ноябрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домланинг 201-гуруҳга фиқҳ фанидан “Саҳв саждаси” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчиси, Я.Раззақов, С. Жўраев, Ҳ. Низомиддинов, Сифат комиссияси раиси С. Арипов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири М. Насриев, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси А.Тошпўлатов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё Бухорбоев қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. Жўрабоев Ҳабибуллоҳ домла очиқ дарсда янги мавзуни Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ҳидоя” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир фиқҳий масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда педагогик усуллар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиб, дарсни самарали ташкил этди. Маълумки ибодатлар, хусусан мусулмон киши зиммасидаги энг буюк ибодат намознинг ҳам ўз фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаблари бор. Уларнинг барчасига амал қилган ҳолда намозни адо этиш намозхонга улкан ажрларни тақдим этади. Бироқ ушбу амаллардан биронтасини тарк қилиш ўз даражасига қараб турли ҳукмларни келтириб чиқаради. Масалан намознинг фарзларидан бири қасддан ёки унутиб тарк этилса, ушбу намозни қайта ўқиш фарз, суннат тарк этилганда намозни қайта ўқиш суннат ҳисобланади. Вожибни тарк қилиш эса бу иккисидан бироз фарқ қилади. Чунки вожиб қасддан тарк этилса, намозни қайта ўқиш вожибдир. Лекин намоздаги вожиб амаллардан бири унутиб қолдирилса ёки тарк этилса, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Қуйида ушбу сажда ҳақидаги баъзи маълумотларни келтириб ўтилади. “Саҳв” сўзи луғатда “унутиш” маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унутилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш имкони бор. Бу ҳам ислом енгиллик дини экани ҳамда Аллоҳ таоло мусулмонларга меҳрибонлигининг ёрқин далили ҳисобланади. Намозда хато қилган одам уни яна қайтариб ўқиб ўтирмай икки марта ортиқча сажда қилиб қўйиш билан уни тўғрилаш ва тузатиш имкони бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз туриб намоз ўқий бошласа, албатта, шайтон келиб уни адаштира бошлайди, ҳаттоки у қанча намоз ўқиганини билмай қолади. Бирингизда қачон шундай ҳолат рўй берса, ўтирган ҳолида икки марта сажда қилсин” дедилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари мана шу ривоятдаги “сажда қилиш”, деган амр эътиборидан саҳв саждасини қилиш вожиб деганлар. Уламоларимиз яна қўйидагиларни айтадилар: Саждаи саҳв лозим бўлганда уни қилмаган намозхон гуноҳкор бўлади. Аммо намози ботил бўлмайди. Саждаи саҳв имомга ҳам, ёлғиз намоз ўқиётган инсонга ҳам вожиб бўлади. Лекин имомга иқтидо қилиб намоз ўқиётган инсон хатога йўл қўйса, унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки у ўзича саждаи саҳв қилса, имом қилмаган ишни қилган ҳисобланади. Бу эса ўз имомига хилоф қилишдир. Агар имом саҳвга йўл қўйса, унга иқтидо қилган шахс ҳам ҳам, иқтидони қачон бошлаганидан қатъий назар, унга қўшилиб саждаи саҳв қилади. Агар ушбу ўринда имом саждаи саҳв қилмаса, муқтадий ҳам қилмайди. Мавзуга доир баъзи фиқҳий масалалар: 1. Хато билан саждаи саҳв вожиб бўлиши борасида фарз ва нафл, жума ва ҳайит намозлари баробардир. Бироқ катта жамоат йиғилган жамоатларда фитнани олдини олиш учун саждаи саҳв тарк қилинади. (“Дуррул Мухтор” ва “Раддул Муҳтор”). 2. Имом шакка тушган ўринларда қавмнинг ҳаракатларини кузатиб ҳолатни тўғрилаб олишда ҳеч шак йўқдир (“Раддул Муҳтор”). 3. Зам сура ўқимай рукуга кетса, рукудан қайтиб зам сура қилади ва рукуни қайтадан бажаради ҳамда охирида саждаи саҳв қилади. 4. Аввалги қаъдада ташаҳҳудга “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад” сўзини зиёда қилиш билан саждаи саҳв вожиб бўлади (“Фатавои ҳиндийя”). 5. Биринчи қаъдада ташаҳҳудни такрор ўқиш билан саждаи саҳв вожиб бўлади, иккинчи қаъдада эса йўқ (“Фатавои ҳиндия”). 6. Намоздаги турли тасбеҳ ва зикрларни, ҳатто ташаҳҳудни жаҳрий ўқиб қўйиш билан саждаи саҳв вожиб бўлмайди (“Раддул Муҳтор” ва “Фатавои ҳиндийя”). Саҳв...

Пайғамбаримизнинг болаларга бўлган севгилари

Ёшларимиз ва фарзандларимиз бизнинг келажагимиз, суянчиғимиз, кўз қорачиғимиз, зурриёдимиз ҳамда наслимиз давомчилари ҳисобланишади. Айниқса, фарзандларимизга бўлган эътибор келжагимизга бўлган эътибор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларни яхши кўришимиз, кези келганда эркалатишимиз, таълим-тарбияси билан шуғулланишимиз бизнинг ота-оналик бурчимиз десак ўринли бўлади.  Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёш болаларга бўлган муносабатлари, намунали муомалалари билан бир оз танишиб чиқсак фойдадан холи бўлмайди, деган умиддамиз, зеро Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرً “(Эй мўминлар), сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбари (иймон-эътиқод ва хулқи атвори)да гўзал намуна бордир”, (Аҳзоб, 21-оят) деб марҳамат қилмоқда. Ояти карима бизга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишимизни  тавсия қилмоқда. Бу хусусда пайғамбарларнинг охиргиси бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти ҳар жабҳада бизга намуна бўлганидек болаларни яхши кўриш, эркалатиш борасида ҳам бизга намуна бўлдилар. Ҳаммамизга маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз набиралари бўлган Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳума)ларни орқаларига кўтариб эркалатганлар. Улар У зотнинг бошларига ҳам чиққанларида тегмасликка буюрганлар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз набираси Ҳасан розияллоҳу анҳуни қучоқлаб, эркалатиб турганларида ёнида Акра ибн Ҳабис бор эди. У киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули менинг ўнта болам бор, лекин уларнинг биттасини ҳам эркалатиб ўпмадим”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайрат билан унга қараб: “Раҳм-шафқат килмаганга раҳм-шафқат қилинмайди”, деб фарзандларга раҳм-шафқат ва севгидан узоқ бўлган болалар инсоний марҳаматдан узоқ бўлишини айтдилар. (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир жамоа У зотдан: “Сизлар фарзандларингизга раҳм-шафқат қилиб, эркалатиб ўпасизларми”, деб сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа” деб жавоб бердилар. Улар: “Аллоҳга қасамки, биз фарзандларимизга раҳм-шафқат ва уларни эркалатиб ўпмаймиз”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сизнинг қалбингиздан раҳм-шафқат туйғусини чиқариб ташлаган бўлса, мен нима қила оламан”, дедилар. (Имом Муслим ривояти) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғига олган фарзанди Усома бин Зайд айтадилар: “Аллоҳнинг элчиси мени бир тиззаларига, Ҳасан розияллоҳу анҳуни иккинчи тиззаларига чиқариб: “Аллоҳим буларга раҳмат ва бахт эҳсон қилгин, мен буларга яхшилик ва хурсандчилик тилайман”, дер эдилар. Пайғамбаримизнинг болалар билан боладек ўйнаганликларини Абу Ҳурайра шундай ривоят қилади: Икки қулоғим эшитди, икки кўзим кўрди, Аллоҳнинг элчиси Ҳасан ва Хусайнни икки қўлидан ушлаганди. Унинг оёғи ўзларининг оёғини устида эди. Чиқ чиқ деб айтарди, бола оёқларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларигача кўтариб борди. Кейин болани ўпиб, “Эй Аллоҳим буни яхши кўр, мен ҳам яхши кўрдим” дедилар. (Имом Бухорий ривояти). Бундан кўриниб турибдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларга меҳр мурувватли эдилар, ҳаётларида намуна сифатида кўрсатиб бердилар. Юқоридаги ҳадислар инсон боласи ўз фарзандига меҳрибон, раҳм-шафқатли бўлиши кераклигини англатмоқда. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда:  الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا “Мол мулк, бола чақа бу дунёнинг зийнатидир” (Қаҳф, 46-оят). Бошқа ояти каримада эса: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ  “Эй, иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг”, (Таҳрим, 6-оят) деб марҳамат қиларкан, гўё эй инсон боласи, сенга берилган неъматларни қадрини бил ва мажбуриятларингни бажар, деб айтмоқда. Фарзанд  бир неъматдир. Аввало, фарзандлар ота-она ва яқинларига Аллоҳ таоло томонидан  берилган омонатдирлар. Омонатга вафо қилиш эса фарзандни...