islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 2018

Month

Одоб ҳақида

Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят). Диннинг мукаммал қилингани, неъматнинг батамом этиб берилгани ва Исломни дин деб рози бўлингани тўғрисидаги хабар фақат ўша замон мусулмонлари ёки умуман, мусулмон уммати учунгина эмас, балки бутун инсоният учун катта шараф ва башорат эди. Бу улкан хурсандчилик хабари инсониятнинг узоқ тарихи давомида саодат излаб қилган ҳаракат ва уринишларига тож кийдириб, гўзал натижалар берган эди. Инсонларни яратган холиқи Аллоҳ таоло уни аста-секин тарбия ҳам қилиб борди. Барча авлодларга Исломни дин қилиб берган бўлса ҳам, ҳар замон ва маконга ўзига хос шариат берди. Илк пайғамбар Одам Атога берилган шариат ўша даврдаги содда ҳаётга мос ва ўша замон воқеълигини ҳисобга олган содда шариат эди. Кейинги даврларда ҳам Аллоҳ таоло худди шу қоида асосида ҳар замоннинг, маконнинг ва жамиятнинг ўзига хос ҳолатларини эътиборга олган ҳолда шариатлар юбориб турди. Табиийки, кейин келган шариат олдингисидан мукаммалроқ бўлар эди. Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юбориларди. Уларнинг пайғамбарликлари, шариатлари маълум муддатга, маълум маконга ва маълум жамият ёки қавмга хос эди. Шу тариқа кўплаб пайғамбарлар, шариатлар юборилди. Ниҳоят, инсоният айни камолга етган пайтида Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломга самовий китобларининг сўнггиси Қуръони каримни нозил қилди ва у орқали жамики инсоният учун ҳар замон ва ҳар маконга салоҳиятли Ислом шариатини жорий этди. Бу эса инсоният учун улуғ шараф эди. Ана шу охирги шариатнинг мукаммал таълими ва татбиқи йигирма уч йил давом этди. Маккаи мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бошланган бу оламшумул таълим Мадинаи мунаввара ва унинг атрофларида давом этди, видолашув ҳажи чоғида – ушбу биз ўрганаётган оятнинг нозил қилиниши билан мукаммал бўлди. Ва ниҳоят, оламларнинг Робби Ўзининг мўмин-мусулмон бандаларига «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим», деб хитоб қилди. Ушбу хитоб Ислом дини инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи шомил низом эканини кўрсатади. Дин эътиқод масалаларини ҳам, шу билан бирга, одоб-ахлоқ, муомала, маънавиятлар, таълим-тарбия, ижтимоий масалалар, ибодатлар, ҳалол-ҳаром ва бошқа муаммоларни ҳам ўз ичига олади. Мазкур ишларда шариат ҳукмига амал қилганлар Аллоҳнинг амрига итоат этган бўлишади. Ким Ислом шариатини ўз ҳаётига дастур қилиб олса, илоҳий дастурни, баркамол дастурни қўллаётган бўлади. Унинг ақийдаси комил, маънавий ҳаёти баркамол бўлади. Таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, ижтимоий ҳаёти, турли алоқалари камолига етган бўлади. Икки дунёдаги бахт-саодати тўкис бўлади. Борлиқни яратган Қодиру Зулжалол шу борлиқнинг халифаси этиб инсонни ҳам яратган. У Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади. Азалий ва чегарасиз илми ила бандалари учун риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган. Биз ушбу китобимизда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Асосий мавзуга киришдан олдин одоб, унинг таърифи ва Исломнинг унга бўлган муносабати борасида қисқача сўз юритиб олиш фойдадан холи бўлмас, деган умиддамиз.  Одобнинг таърифи Тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба», яъни зиёфат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. «Фалон киши одобли экан» дейилгани ўша одамнинг яхшилиги кўп...

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” ўқув курсига қабул эълон қилади

Имконияти чекланган шахслар учун “Араб тили” курсларига қабул эълон қилинади, дея хабар берди “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати. Ҳужжатлар 20 ноябрдан 24 ноябргача қабул қилинади. Ўқув курсининг муддати 3 ой бўлиб, ўқиш 2018 йил 1 декабридан бошланади. Ўқув курси гуруҳлари тингловчилари 30 нафар этиб белгиланган. Талаб қилинадиган ҳужжатлар: 1. Мудир номига ариза; 2. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (асли кўрсатилади); 3. Тиббий маълумотнома (086-У шаклида); 4. 3х4 расм (4 дона). Маълумот учун манзил: Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй. “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти. Телефон: (99871) 244-48-27, e-mail: info@kukaldosh.uz 272

Расулуллоҳга мактуб

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум, Я саййидал мурсалин! Маҳлуқотлар ичида сизни танлаб, сизни саййидлик тожи билан шарафлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду-санолар бўлсин. Эй, оламларга раҳмат қилиб юборилган Саййидим, сизга борим фидо бўлсин! Алҳамдулиллаҳ, бугун Роббим Ҳақ таоло мени сиз жанобимга мактуб ёзишга қодир қилди. Я Расулуллоҳ, сийрат китобларида сизнинг гўзал, такрорланмас сиймойингизни таниб боряпман, сизни таниб борганим сари қалбимдаги соғинч ўти ёняпти. Я Расулуллоҳ, Аллоҳ таоло сизни оламларга раҳмат қилиб юборди, сиз муҳтарам зот сабабли бутун борлиқни йўқдан бор қилди. Сиз саллоллоҳу алайҳи васалламни жамики инсонга шафоатчи қилди. Оддий банда тугул бошқа пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам сиз Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи васалламга уммат бўлишни орзу қилдилар. Эй сарвари коинот, Аллоҳга беҳисоб ҳамдлар бўлсинки, биз сизга уммат бўлишдек шарафга эришдик. Саййидим сизнинг гўзал сиймойингизни кўзларимни юмиб тасаввур этишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ таолодан сизни тушларимда кўришликни ўтиниб сўрайман. Я Расулуллоҳ ота-онам сизга фидо бўлсин! Тушларимда муборак юзингизни бир бор кўришликни оламларга алишмайман! Баъзан тафаккур қиламан, сизнинг Макка фатҳидаги хурсандчилигингиздан қувонаман, мушриклардан тортган азобларингизни эслаб қалбим доғ бўлади. Эй саййидим, ўша кунлар мен ҳам асҳобларингиз қатори ёнингизда бўлсам. Ўз қариндошларингиз, амакиларингиз сизни яккалашганида мен сиз билан бўлсам. Уларни тўплаб ҳидоят нури билан нурлантиришга ҳаракат қилдингиз. Қариндошларингизга қараб нималар дедингиз-а? Муборак оғзингиздан чиқаётган сўзлар қулоғим остида жаранглайди: «Алҳамдулиллаҳ, Унга ҳамд айтаман, Ундан мадад тилайман, Унга имон келтириб, Унга таваккул қиламан, гувоҳлик бераманки Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У ёлғиз ва шериксиздир. Сиз сўзларингизни шундай давом эттирардингиз. Йўлбошчи ўз аҳлига ёлғон гапирмайди. Ундан ўзга барҳақ илоҳ йўқ бўлган Аллоҳга қасамки, мен сизларга хос, одамларга эса умумий суратдаги Аллоҳнинг Пайғамбариман. Аллоҳга қасамки, ухлаганингиз каби жон таслим этасизлар, уйғонганигиз каби қайта тириласизлар ва қилган амалларингизга қараб ҳисобга тортиласизлар. Албатта, унинг натижаси абадий жаннат ёки дўзах бўлади». Сўзларингизни тугатар экансиз, фақатгина Абу Толиб сизга хайриҳоҳлик билдирди. Қолганлари эса ғофиллик билан залолатга кетдилар. Саййидим, сиз қанчалар буюк матонат соҳибисиз-а? Абу Жаҳлларнинг, Валид ибн Муғийраларнинг ситамларига мустаҳкам ирода кўрсатдингиз. Умматга энг буюк ўрнак сиз ўзингизсиз, Я Расулуллоҳ! Мушриклар сизга нималарни ваъда қилишмади? Сиз эса уларга парво ҳам қилмадингиз, уларга қараб: “Аллоҳга қасамки, «шу ишни тарк қил» –деб, ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам, Аллоҳ шу динни ғолиб этгунинга қадар, ёки шу йўлда ҳалок бўлгунимгача, бу йўлни тарк этмасман”. Нақадар буюк сўзлар. Амакингиз Абу Толибдан ажралиб каъба олдида маҳзун юрганингизда ёнингизда бўлсам эди, Я Расулуллоҳ! Тоиф сафари. Бу сафар уматингизни ларзага солади. Саййидим , бу қавмга ҳам яхшиликни хоҳладингиз, аммо бу ғофиллар сизни тошбўрон қилишди. Ҳабибим, муборак оёқларинигиздан оқаётган қонни – кўз ёшларим билан артсам бўлмасмиди?! Эй сарвари коинот ўша дамдаги сизнинг буюк Роббингизга қилган муножотинингиз бизни тўлқинлантиради. «Эй Парвардигорим, дея Ҳақ субҳанаҳу ва таолога мурожаат қилдингиз. Ўзингга қувватим заифлигидан, хийлам озлигидан, одамлар орасида ожизлигимдан шикоят қиламан! Эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси,сен мени яратган Роббимсан, мени кимларга ташлаб қўйдинг! Мени танимайдиган нотанишларгами?! Ёки душманимгами?! Агар менга ғазаб қиламаган бўлсанг , буларга эътибор қилмайман, бу қийинчликларинг менга писанд эмас. Токи рози бўлгунингча узр. Фақат Аллоҳдагина имкон ва қудрат бордир». Бу сўзларни эшитган сизнинг энг катта душманларингиздан бўлган Утба ва Шайба ибн Робиаларнинг ҳам қалблари юмшади. Мушрикларнинг тош қалбларини юмшатган ушбу сўзлар, бизларни...

Ёлғон энг ёмон хулқдир

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўзи кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди», дедилар».  Бухорий ривоят қилган. Кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтадиган одам қиёмат куни хижолатда қолар экан. Ўша даҳшатли кунда ундан қўлидан келмайдиган ишни қилиш талаб этилар экан. «Ким ўзи кўрмаган тушини «Кўрдим», деб айтса, ундан иккита арпа донини бир-бирига улаш талаб қилинади. У буни ҳеч ҳам қила олмайди». Албатта, арпа дони жуда ҳам кичкина ва бирини бирига улаб бўлмайдиган нарса эканлиги ҳаммага маълум. Бу дунёда йўқ нарсани бир-бирига улаб, туш қилиб айтган одам охиратда ўша ишнинг ўхшашини қилишга мажбур этилар ва уни қила олмай қийналар экан. Охиратда ана шундай ноқулай ҳолда қолмаслик учун бу – дунёда йўқ тушни ёлғондан тўқиб айтмаслик керак экан. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ эди. Агар бирор кишининг сал бўлса ҳам ёлғончи эканини билиб қолсалар, ўша одам тавба қилмагунича қалбларидан чиқмас эди». Аҳмад ва Баззор ривоят қилишган. Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғончига бўлган муносабатлари ҳақида сўз кетмоқда. У зот алайҳиссаломнинг наздларида ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ экан. У зот алайҳиссалом арзимаган ёлғон сўз айтган одамдан ҳам ўша одам тавба қилмагунича рози бўлмай юрар эканлар. Демак, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман, У зотнинг шафоатларидан умидворман, деган мўмин банда арзимаган нарсада ҳам ёлғон гапирмаслиги, билиб-билмай ёлғончилик қилиб қўйган киши дарҳол тавбага шошилиши керак. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ёлғончиларга нисбатан муросасиз кураш олиб боришда ўз хиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим. “Ёлғон” китобидан Манба 131

Тошкент ислом институтининг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди

Кўп асрлик тарихга эга бўлган халқимизнинг маънавий мероси, миллий қадриятларини халқимиз онгига сингдиришда кино санъатининг ўрни беқиёсдир. Айни пайтда, кино маънавиятни тарғиб этувчи етакчи санъат турларидан биридир. Чунки, бу санъат тури ҳар хил ёшдаги, турли касб эгаларига, яъни томошабинларга бевосита таъсир кўрсатади. Кино экранда юз бераётган воқеалар ҳамда томошабин ўртасидаги маънавий кўприк вазифасини ўтаган ҳолда икки томонлама таъсир кучи билан экранда қаҳрамонлар қиёфасини  гавдалантираётган ҳар бир актёрга ва уларнинг ҳаракатларини кузатиб турган томошабинларга руҳий озуқа беради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунга асосан, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтнинг талаба-қизлари Алишер Навоий номидаги киносаройга ташриф буюрди. Ташриф давомида талабаларга режиссёр Ҳ.Насимов томонидан суратга олинган “Ҳаёт” фильми намойиш этилди. Намойиш аввалида фильм сценарияси муаллифи И.Мирзо томонидан тақдимот ўтказилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли  талабалар билан ишлаш бўлими 147
1 3 4 5 6 7 12