islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 6, 2019

Day

Усулул фиқҳ илмининг пайдо бўлиши

Шариат усуллари 3 тадир: Китоб, суннат, ижмоъ. Тўртинчи асл қиёсдир.[1] Тўртинчи асл, яъни қиёс юқоридаги 3 аслдан истинбот қилиб олинадиган маъносидадир.[2] Усулул фиқҳ илми тавҳид илмидан кейинги шарафли илмлардан биридир. Бу илмнинг қадри баланд, фойдаси кўп, манфаатлидир. Бу фан шаръий далиллар ва уларнинг аслларига назар солиш ила бино топган, носих-мансух, мутлақ-муқайяд, хос-ом ва шу кабиларни ўз ичига олган. Шунингдек, каломларни ҳукмларга нисбатан таркибини, қиёсларга назар солишни, ҳукмга васфни таълиқ қилишни, иллатнинг йўлларини баён қилишни ва шу кабиларни ўрганади.[3] Усулул фиқҳ илми хулафои рошидинлар ва улардан кейинги саҳобалар давридаги ижтиҳод ҳаракати пайтида юзага келди. Саҳобалар бир-бирларидан янги пайдо бўлган масалалар ҳақида фатво сўрардилар. Улардан мужтаҳид бўлганлари ана шу масаланинг шаръий ҳукмини Қуръони карим оятларидан ва ҳадиси шарифлардан излашарди. Кейин улар қиёсга юзланишар ёки мувофиқ равишда ўзлари рай билан ижтиҳод қилишарди. Бу иш тобеинлар ва табаа тобеинлар вақтида ҳам давом этиб келди. Фақат бироз тафовут бор эди. Уларнинг баъзилари қиёсни воқеликда бор ҳукмга таққослашни ушлашарди. Ўхшаши йўқ ҳукмларда тўхтаб қолишарди. Баъзилари эса, кенгроқ йўл тутиб, шариатнинг мақсадларига мувофиқ манфаатлардан фойдаланишарди. Уларнинг барчалари саҳобаларнинг фикрларидан олишарди. Тобеинлар ва табаа тобеинлар давридаги мужтаҳидларнинг кўзга кўринганлари Саъид ибн Мусайяб, Урва ибн Зубайр, Шурайҳ Қозий, Иброҳим Нахаий ва бошқалар мисол бўлади. Сўнг ҳижрий 2 асрда, мўътабар мазҳаблар имомларининг даврида усулул фиқҳ илми шаклланди, бошқа илмлардан ажралиб чиқди. Уламолар орасида “қиёс”, “истиҳсон”, “масолиҳул мурсала”, “саҳобийнинг сўзи”, “биздан олдингиларнинг шариати”, “Мадина аҳлининг амали” ва шу каби номлар айтила бошлади. Ана шу мужтаҳид ва уламолар орасида, асосан, икки йўналиш ажраб, кўзга кўриниб қолди. Уларнинг Ҳижоз минтақаси олимларидан иборат бўлганларини “Мадрасату аҳлил ҳадис” дейиларди. Ироқ олимларидан иборат бўлганларини “Мадрасату аҳлир рай” дейиларди. Олдин ҳам кишилар усулул фиқҳ қоидаларини саҳобаларнинг, тобеинларнинг ва бошқа имомларнинг ижтиҳодларидан олиб ишлатиб юраверишарди. Гоҳида бир-бирига қарама-қарши далилларнинг ораларини мувофиқлашда уларнинг ижтиҳодлари усулий қоида сифатида асос ҳисобланарди. Ислом дини бир қанча диёрлар ва халқлар орасида тарқалиб, араб миллати бошқа миллатлар билан қўшилиб кетгач, ўзгача шароит юзага келди. Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун умумий қоидалар ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Натижада, “Усулул фиқҳ” илмига асос солинди. Бу иш мазҳаббоши имомлар даврида, ҳижрий 2 асрнинг охирларида юзага чиқди. Ибн Надим “Фиҳрист” номли китобида зикр қилганидек, “Усулул фиқҳ”га оид бўлган барча қоидаларни биринчи бўлиб имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдлари имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ алоҳида рисолада жамлаган. Лекин афсуски, бу рисола бизларгача етиб келмаган. Усулул фиқҳга бағишланган биринчи китобни имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ таълиф этганлар. Имом Шофеийнинг “Рисола” деб аталган мазкур китоблари бизгача етиб келган. Шунинг учун у киши уламолар ўртасида “Усулул фиқҳ” илмининг асосчиси сифатида машҳурдир.[4] Мазкур “Рисола” китоби ёзилишига Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан келган хат туртки бўлган. Хатда ёзилишича, ўша пайтда баъзи одамларнинг Қуръон ва ҳадисларни нотўғри шарҳлаган ҳолда ҳукм чиқаришлари кўп содир бўлиб турган. Имом Шофеийдан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича бирор кўрсатма беришини илтимос қилинади. Натижада, имом Шофеий ушбу хатга жавобан бир мактуб ёзади. Ушбу мактубда манбалар, Қуръон ва ҳадисда ишлатилган сўзларнинг омм ва хос, луғавий қоидалар ва насх, Пайғамбаримизнинг хатти­ҳаракатлари ва уларнинг ҳуқуқий аҳамияти, ижмоъ, хабарлар ва уларнинг турлари ҳамда далил сифатидаги ўрни, қиёс, истеҳсон, ижтиҳод ва бошқа масалаларни атрофлича ёритган. Кейинчалик...

Нақшбандия машойихлари(5) Султон Боязид Бaстомий (Қоддасаллоҳу сирруҳу 6-қисм)

Боязид Бастoмий ҳазратларига “нафсингга берган энг енгил жазо надир?” дея савол беришди. – Бир марта нафсим бир итоатсизлик қилди. Бунга жазо ўлароқ бир йил сув ичмадим,  – деди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Бир куни Боязид Бастoмий ҳазратларининг қалбига шундай илҳом келди: “Эй Боязид, хазиналарим одамлар тарафидан қилинган ибодатлар ва гўзал амаллар билан тўладир. Сен бизга шундай бир нарса билан келгинки, у бизда бўлмасин”.  – Ё Рoбби, хазинангда бўлмаган нарса нимадир? – деб сўради Боязид Бастoмий ҳазратлари. – Ожизлик, аянчлилик, чорасизлик, зиллат ва муҳтожликдир, – дейилди. *** Боязид Бастoмий ҳазратларидан “бу даражага нима билан юксалдинг”, деб сўрашди.  – Ҳар ерда Аллоҳ таолонинг кўриб турганини, билиб турганини ўйлаб, адабга риоя этиш билан, – деб жавоб берди Боязид Бастoмий ҳазратлари. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари ўз талабаларига шундай дерди: “Сиз ҳавода учган биттасини кўрсангиз, дарров унинг каромат соҳиби экани ҳақда ҳукм чиқарманг. Унинг чиндан ҳам фазилат ва каромат соҳиби эканини билиш учун унинг дин амирларига бўйсунишдаги ҳассосиятига, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқи билан ахлоқланишига, суннати санияга амал қилишга, дин олимларига боғлиқлигига қаранг. Агар у буларга уйғун ҳаракат қилишда энг кичик заифлик бўлса, у кимсани фазилат ва каромат соҳиби дейиш мумкин бўлмайди. Бир кишининг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатининг ҳақиқий бўлган бўлмаганининг аломати – унинг денгиз каби сахий, қуёш каби шафқатли, тупроқ каби тавозеъли бўлишида кўринади. Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳар он ҳар кимга келмоқдадир. Демак, ҳар он унга шукр этмоқ лозимдир. Бизнинг сўзларимиз китоб ва суннатдандир. Кучини ва маъносини шу икки манбадан олмаган сўзда қиймат йўқдир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари даимо “Аллоҳ, Аллоҳ” дерди. Ўлим тўшагида экан, шундай дуо этди: – Ё Рoббим, сен учун қилган бутун ибодат, тоат ва зикрларни доим ғафлат ичида қилдим. Мана, энди жон бераяпман. Аллоҳим, менга зикр ва ҳузур ҳолини эҳсон айла! Бу сўзлардан сўнгра зикр ва ҳузур ҳоли ичида руҳини таслим этди. Вафоти ҳижратнинг 231 ёки 232-йилида (мелодий 875) Шаъбон ойида юз берди. У зотнинг қабри Хуросонда, Бастом шаҳридадир. *** Боязид Бастoмий ҳазратлари вафот этгандан сўнгра буюклардан бири уни тушида кўриб, ундан: “Аллоҳ таоло сенга қандай муомала қилди?” – деб сўради. Бастoмий шундай жавоб берди: “Мени тупроққа қўйганларида бир овоз “Боязид, биз учун нима олиб келдинг?”  – деди. Мен: “Ё Рoбби, сенга лойиқ ҳеч нарса олиб келмадим. Аммо ширк ҳам олиб келмадим”, – дедим”. Мир араб ўрта махус ислом билим юрти талабаси Рустам Эргашев 150

У Ислом дини ҳақида танқидий китоб устида ишлаётган эди, аммо…

Нидерландиянинг “Озодлик партияси” собиқ аъзоси Йорам ван Клаверен Ислом дини ҳақидаги танқидий китоб устида ишлаш жараёнида қарашлари ўзгариб, Исломни қабул қилди. “Агар сиз Ягона Аллоҳга ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо Масиҳ каби унинг пайғамбари бўлганига ишонсангиз, у ҳолда сиз мусулмонсиз“, деб ёзилган ван Клаверен асарида. Сиёсатчи илгари антиислом қарашларига асосланган машҳур Герт Вилдерснинг “Озодлик партияси” аъзоси бўлиб, 2014 йилда уни тарк этган. Ван Клаверен ўтмишда Ислом танқидчиларидан бўлиб, бу динни “ёлғон“ деб ҳисоблаган. “Мен Исломнинг салбий имижини яратиш ва унинг сақланиб қолиши учун ҳаракат қилганман. Лекин, нотўғри тушунчалар, уларга ўзинг тўқнаш келмагунингча қандай таъсир этишини билмас экансан”, дейди ван Клаверен. Нашриётнинг таъкидлашича, у Исломни қабул қилган нидерландиялик сиёсатчиларнинг биринчиси эмас. 2011 йилда нидерландиялик яна бир сиёсатчи Арно ван Доорн ҳам “молиявий қоидабузарлик” сабабли “Озодлик партияси” сафидан чиқарилгандан сўнг Исломни қабул қилган. 153