islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 13, 2019

Day

Ислом: Моҳият ва талқин. Фитна хатари

Жорий йилнинг 12 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: Моҳият ва Талқин. Фитна хатари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али ва институтнинг 1-курс талабалари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, фитна ва уинг хатари ҳақида батафсил гапирди. Дин душманлари томонидан қилинган турли даврлардаги фитналар ва унинг оқибатларига тўхталди. “Бугунги кунда баъзилар айтганидек, биз мусулмонлар ҳаётнинг ҳар бир соҳасида орқада қолган эмасмиз. Оила ва жамият масалаларида бугун Европа мусулмонларга ҳавас қилишади”, деди Устоз. Шунингдек, Исломнинг фикрий майдондаги устунлигини мўғилларнинг исломни қабул қилиши мисолида ҳам кўриш мумкинлиги зикр қилинди. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат давомида талабалар Устоздан бугунги кундаги интернет тармоқларида авж олаётган фитналарга нисбатан қандай муносабатда бўлиш ҳақида қимматли тавсиялар олди. “Ҳозирги кунда интернетда ўзларини дин ҳимоячиси қилиб кўрсатаётган ва ҳар тарафга бонг ураётганлар мақсади дин эмас, аксинча, фитна уруғини сочишдир. Бундан огоҳ бўлиш керак”, дея таъкидлади Устоз. Тадбир сўнгида динимиз софлиги йўлида хизмат қилиб ўтган зотлар, хусусан ўзбек халқи фарзанди, дин ва миллат фахри Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларига Хатми Қуръон қилинди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 319

Европадаги энг йирик масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида қурилмоқда

Чеченистонда 2019 йилнинг май ойида Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади, хабар берди xabar.uz сайти. Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 000 киши намоз ўқишига мўлжалланган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров маълум қилди. Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган. Масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида барпо этилаётгани ҳақида «Грозний» телерадиокомпанияси 2016 йилда хабар берганди. Хабарларга кўра, масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими эса италиялик мутахассисларга ишониб топширилган. Қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган. 330

Муфтий ҳазрат Булғор ислом академияси фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Татаристон Республикасига хизмат сафарлари давомида Булғор Ислом академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Ташриф чоғида Булғор Ислом академиясида ташкил этилган шарт-шароитлар, таълим бериш шакллари, кутубхона, намозхона фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси билан Булғор Ислом академияси вакиллари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш борасида давра суҳбати ўтказилди. Маълумки, 1080 йилда булғор олими Ёқуб ибн Нўъмон томонидан билимлар уйи, замонавий тил билан айтилганда университет очилган. У ўша пайтда талаб кучли бўлган ҳанафий фикҳи ва ҳуқуқининг марказига айланган. Ушбу маърифат марказини Булғор Исломакадемияси шаклида қайта ташкил этилиши – нафақат Россияда, балки ундан ташқарида ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Булғор Ислом академияси ўз эшикларини илмни яхши кўрадиган, унга интиладиган, мазкур илмларни мусулмонлар фойдасига сарфлашни кўзлаган барча учун очиқ. Ушбу академияда ўзбекистонлик талабалар ҳам таҳсил олишмоқда. 313

Жаннатда изларин қолдирган аёл

“Жаннатга  кирдим. Қадам товушларини эшитдим. Қарасам,  олдимда  Румайсо турибди”-дедилар  Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам. Бу жаннатий аёл, сабрда тенгсизлигини келгуси уммат аёлларига исботлаб берган. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга ҳизматни шараф билиб, ўғлига Расулуллоҳни сирларини доим сақлагин дея уқтирган. Ажиб табиатли, маҳрини Ислом қилиб олиб тарихда ўзидек қимматли маҳр олувчи аёллар бўлишига ундаган саҳобия аёл (Румайсо) Умму Сулайм розияллоҳу анҳо. Румайсо розияллоҳу анҳо, қариндошликда Нажжор уруғи  билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга туташади. Мадиналик аслзода аёллардан. Ислом нафаси Мадинага борган илк онларида иймонга кирган ва муслималар қаторидан жой олган. Турмушлари Анас розияллоҳу анҳунинг отаси Молик ибн Назр билан бошланган. Аммо Молик исломни қабул қилмай уларни ташлаб Шомга кетади ва ўша ерда вафот этади. Шундан сўнг Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Анас розияллоҳу анҳу улғайгунча турмуш қурмайдилар. Анас розияллоҳу анҳуни  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳизматлари учун берадилар  ва қаттиқ тайинлайдиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қалбинг билан ҳизмат қилгин дея. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илтимос Анаснинг ҳаққига дуо қилинг деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: -“Аллоҳим Анаснинг молига, болаларига, ва яна Ўзинг ато этган барча нарсаларга барака бергин”-  деб дуо қилганлар. Абу Толҳа ҳали мусулмон бўлмай Умму Сулайм розияллоҳу анҳуга совчи қўяди.  Аммо Умму Сулайм розияллоҳу анҳо унга: –  Албатта мен сенга турмушга чиқардим аммо, сен мусулмон эмассанда эй Абу Толҳа, – дейдилар. Шундан сўнг Абу Толҳа эй Румайсо бу не ҳол? Менинг олтин-кумушларим қаёқдаю  сен қаёқда дейди.  Умму Сулайм розияллоҳу анҳу эса: – Менга олтин-кумушлар керак эмас. Сен на эшитадиган, на кўрадиган, фалон қабиланинг қули бўлган дурадгор ясаб берган ёғочга ибодат қилишдан уялсангчи! Агар сен Исломни қабул этсанг, мен оладиган маҳрим шу бўлади. Мен сенинг олтин-у кумушларингдан кечаман, – дейдилар. Шу он Абу Толҳа ўзидан уялди, Аллоҳ қалбига Исломни тарихга ибрат, уммматга ўрнак қиларли ҳолда жойлаб қўйдики, бу ерда Умму Сулаймнинг шижоатини  эслаб ибратланаверамиз. Чунки Абу Толҳа аслзода, бой ва қавмининг олий насаб кишиларидан эди. Агар у истаса қавми унга қизларини беришга рози бўлар эди. Садоқатда ва сабрда ҳам бир ўрнак эди Умму Сулайм розияллоҳу анҳонинг ҳаёти. Абу Толҳа билан ўғил кўрган эдилар. Аммо бу гўдак бир кун ҳасталаниб қолди. Шу кунларда эса Абу Толҳа розияллоҳу анҳу ғазотга кетишлари керак эди. Умму Сулайм розияллоҳу анҳу уни қалбини ҳотиржам қилиб ғазотга жўнатди. Аммо фарзандлари  Абу  Толҳа қайтган кеча вафот этди. Келган онидаёқ фарзандининг ҳолини сўраган Абу Толҳа розияллоҳу анҳуга: – У  ухлади, дуо қиламанки шояд уйқуси роҳатли бўлса, – дедилар Умму Сулайм розияллоҳу анҳо. Бу сабр ва матонатни, уммат  аёлларининг мумтоз этиладиган ажиб ҳилқатини очиб берган аёлни ҳамон тарих соғинса ажаб эмас. Ҳа Умму Сулайм розияллоҳу анҳо ўша кеча жуфти чарчаб келганини билар, унга ҳизматни азадан афзал кўрган, ундан дуо олишни кечиктирмаган аёл эдилар. Шу кечанинг тонги отганда Абу Толҳа розияллоҳу анҳуни уйғотар эканлар: –  Эй Абу Толҳа, туринг ҳаммани жанозага чақиринг, омонат эгасига қайтарилди. Аллоҳ бизга ўғилни омонат берган эди. Энди ўша омонатни қайтариб олди… Бу гаплар уммат аёлларига ибрат ўлароқ тарихда қолгандир. Сабрда ажиб бир намуна, иймонда собит, жуфтининг ҳизматига ошиққан аёл. Айни шу вақтда эса жони оғриб дунёга келтиргани,  юрагининг парчаси жасадига кўрпа ёпиб эрининг чарчоғини чиқарган аёлдир Умму Сулайм розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бежиз уни...