islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 9, 2019

Day

Тошкент ислом институтида “Қорилар мусобақаси-2019” кўрик танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди ва ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек: وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ “…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1]. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган. Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтимизда ҳам ҳар йили Республика миқёсида ўтказиладиган мазкур мусобақага йўлланма берувчи “Қорилар мусобақаси”ни ўтказиш анъанага айланган. Жорий 2019-йил 9-апрелъ куни институт талабалари ўртасида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “ҳифз” (яъни, Қуръонни тўлиқ ёд олганлар) ҳамда “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишларида “Қорилар мусобақаси” ўтказилди. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов,  “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Валихон қори Азимбоев, Муроджон қори Кабиров, Абдулбосит қори Қобилов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Жасур қори Кулбоев. Котиб ва ҳисобчи: Жаҳонгир қори Рўзиев. Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: “Ҳифз” йўналишида мутлоқ ғолиб: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс); “Ҳифз” йўналиши 18-25 ёш: Биринчи ўрин: Тожиддинов Ҳабибуллоҳ (3 курс); Иккинчи ўрин: Ҳомидов Муҳаммадюсуф (1 курс); Учинчи ўрин: Иззатуллаев Файзуллоҳ (2 курс). “Ҳифз” йўналиши 25-40 ёш: Биринчи ўрин: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс); Иккинчи ўрин: Ходжалиев Ёдгор (2 курс); Учинчи ўрин: Отахонов Адҳам (3 курс). “Тиловат” йўналиши 18-25 ёш: Биринчи ўрин: Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф (4 курс); Иккинчи ўрин: Ҳомидов Ҳикматуллоҳ (1 курс); Учинчи ўрин: Муҳаммадсолиев Сайфуллоҳ (3 курс). “Тиловат” йўналиши 25-40 ёш: Биринчи ўрин: Тўрақулов Иброҳим (1 курс); Иккинчи ўрин: Абдураҳмонов Шерзод (2 курс); Учинчи ўрин: Шарипов Назар (3 курс). Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди. Жаҳонгир қори Нематов, Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири [1] Мутоффифийн сураси, 26-оят. 238

Мусибатга йўлиққан кишилар учун муолажа йўриқномаси

Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтадиларки, саййидимиз Жаъфару Содиқ  Қуръони карим оятларини ўрганиб, улар борасида чуқур мулоҳаза қилгувчи кишилардан эдилар. Шу боис, ояти карималардан ҳар бир касаллик учун шифо чиқарар, ҳамда  мўмин кишининг ҳар қандай ҳолати учун йўриқнома (рецепт) тузар эдилар. Мўмин киши турфа ҳил ҳолатларни бошдан кечиради. Масалан, қўрқув. Бу қўрқув дунё неъматларининг бирортасидан қуруқ қолиб кетишдан кўрқиш бўладими ёки кимнингдир таҳдиду жабр ситамларидан қўрқишми, барибир. Гоҳида киши руҳан эзилади, юраги сиқилади, аммо бу сиқилишининг сабабини ўзи ҳам билмайди. Гоҳида эса, маккор ва ҳийлакор кишиларнинг макр ҳийлаларига, ёмон кишиларнинг тузоқларига йўлиқади. Буларнинг барчаси инсонларда учраб турадиган ҳолат. Бундай ҳолатларда киши албатта кимгадир суянишга, уни бундай вазиятдан олиб чиқиб кета оладиган инсонга эҳтиёж сезади. Бирор киши йўқки, мана шундай ҳолатларни бошдан кечирмаса… Гоҳида инсонни дунё зийнатларига, дабдабага бўлган ҳирс чулғаб оладики, натижада фақат ўзидан юқоридагиларга қарайди ва янаям зиёда бўлишини хоҳлаб қолади.  Бу борада инсоннинг нафсу ҳаволарининг чегараси йўқ. Шоир айтган каби: تموت مع المرء حاجته و تبقئ له حاجة ما بقئ Ўлур эҳтиёжлар ҳам гар кишики берса жон, Яшар эҳтиёжлари, у тирик экан мудом… Инсонлар доимо дунё неъматларини тўла тўкис қўлга киритишга ҳарис бўладилар. Аммо бунга интилган кишилар адашадилар. Чунки бирор нарсанинг тамомий бўлгани уни  емирилишининг бошланаётганидан далолатдир. Шоир айтганларидек: إذا تم شيء بدا نقصه ترقب زوالا إذا قيل تم Неки бўлса гар комил, бошланади нуқсони, Кузатавер заволин, тўкис бўлса сан ани… Чунки инсон  ўзгарувчандир. Унда саломатлик, беморлик, бойлик, фақирлик, хурсандчилик, маҳзунлик доимий бўлмайди. Балки у ушбу ҳолатлар аро ўзгариб туради. Ўзгарувчанлик эса башариятнинг ўзига хос белгисидир. Ўзгармайдиган Зот покдир. Шундай экан, инсониятниг дунёвий юқори чўққиларга эришганидан  нима наф бор, ваҳоланки у ўзгарувчан ҳолатлар аро бўлса?! Биз айрим инсонларнинг дунёвий мақсадларига ета олмаса ёки бирор нарсасидан айрилиб қолса дод солаётганини ёхуд ғазаб отига миниб  юрганини кўрамиз. Кошкийди улар аслида бу йўқотиш атрофидаги неъматларни мухофаза қилаётганини билсалар! Кошкийди улар бу йўқотиш уни ҳасадчиларнинг чиркин назарларидан ҳимоя қилаётганини ҳис қилсалар! Масалан, бирорта намунали оилани олайлик, барча инсонлар бу оила аъзоларини эҳтиром қиладилар, ҳурматларини  жойига қўядилар. Аммо бу оиланинг бир аъзоси ахлоқи ёмон киши бўлади. Биргина шу шахс оила шаънига доғ тушириб туради. Аслида эса бу  ўша оиладан турли кўзларни ва ҳасадгўйларнинг ҳасадини даф қилиб туради. Мутанаббийнинг Сайфуд Давла[1]ни мадҳ қилиб айтган мисраларидан ҳам шундай маъно таъбир қилинади: شخص الأنام  الي  كمالك  فاستعذ من شر أعينهم  بعيب  واحد Кузатмоқда бор халқинг, сенинг мукаммаллигинг, Бир айб билан бўлса ҳам паноҳ сўра кўзлардан,… Саййидимиз Жаъфару Содиқ худди табиблар ва доришунослар тиб китобларидан шифо турларини  чиқариб бергани каби Аллоҳ таолонинг китобидан руҳий иллатларни даволаш усулларини чиқариб бердилар. Келинг, ўша йўриқномага юзланамиз: Мен Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломига мурожаат қилмай туриб қўрққан кишидан ажабландим: حَسْبُنَا اللَّهُ وَنِعْمَ الْوَكِيلُ «…Бизга Аллоҳнинг ўзи кифоя. У вакилликка ўта лойиқдир!» (Оли Имрон, 173) Ваҳоланки  бунинг кетидан Аллоҳ таоло шундай демоқда: فَانْقَلَبُوا بِنِعْمَةٍ مِنَ اللَّهِ وَفَضْلٍ لَمْ يَمْسَسْهُمْ سُوءٌ «…Улар (Бадрдан жангсиз) Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила бирор ёмонликка учрамай қайтдилар». (Оли Имрон,174) Ва яна мен Аллоҳ таолонинг ушбу муборак каломига мурожаат қилмай туриб ғамга ботган  кишидан ажабландим: لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ «…Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан...

“Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ташкил этилган футбол мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, шу йилнинг 8-апрель куни “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳамда “Ходимлар” жамоалари финалда ўз омадларини синаб кўрдилар. Ўйин якунида “Ходимлар”жамоаси, “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди. Шундай қилиб, фахрли биринчи ўрин “Ходимлар” жамоасига, иккинчи ўрин “Ижтимоий фанлар” кафедраси, ҳамда учунчи ўрин “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоаларига насиб этди. Мусобақанинг тақдирлаш жараёни ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди: – “Энг яхши ўйинчи” номинацияси бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Аброр Мухтор Алий тақдирланди. – “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Козимхон Асроров тақдирланди. – “Энг яхши тўпурар” номинацияси бўйича ғолиблик “Ходимлар” жамоаси аъзоси Акром Умаровга насиб этди. – “Энг яхши дарвозабон” номинацияси бўйича ғолибликни “Ходимлар” жамоаси аъзоси Абдуҳаким Олимов қўлга киритди. – “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича ғолиб “Ходимлар” жамоаси аъзоси Ҳошимжон Аманов бўлди. Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва «Мақтов ёрлиқ» лари билан тақдирландилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М.Баймиров 336

“Тарихул исломий” асари муаллифи Маҳмуд Шокир роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Ислом тарихчиси, етук олим Шайх Абу Усома Маҳмуд ибн Шокир Сурия пойтахти Дамашқнинг шимоли-шарқида жойлашган Ҳараста вилоятида рамазон ойида ҳижрий 1351-йили (мил. 1932) таваллуд топган. У дин-диёнат, илм ва саҳоват билан машҳур бўлган оилада тарбия топди. Маҳмуд ибн Шокир ҳижрий 1371-йил (мил. 1952)га қадар бошланғич ва ўрта босқичларда таълим олди. Шаръий илмларни баъзи аҳли илмлардан ўз юртининг масжидларида ўрганди. Сўнгра Сурия (Дамашқ) университетининг география факультетига кириб, 1956-1957-йилларда ушбуфакултетнитугаллайдивагеографиянингбашарий, табиий ва иқлимий тоифадаги дипломни қўлга киритади. Кейинчалик у мажбурий ҳарбий хизматга офицерлар олий мактабига киради. У ердан офицер унвонини олиб чиқади. 1960-йил Суриянинг Фаластин билан чегарадош ҳудудига артилерия офицери сифатида юборилади. Ҳарбий хизматдан кейин тадрисга қайтади ва Суриянинг турли минтақаларида талабаларга дарс беради. Маҳмуд Шокирни ислом уммати, уларнинг Аллоҳ таоло динидан узоқлашиб кетгани натижада дунё таммадунидан орқада қолиб хорлик ва заифлик ҳолига тушиб қолгани жуда қаттиқ хавотирга соларди. У Ислом тарихи, унинг тармоқларини ўрганишга қаттиқ бел боғлади ва бунга чуқур меҳр қўйди. Маҳмуд Шокир Аллоҳ таолонинг унга бўлган инояти–етук истеъдод, илмий салоҳият ва изланувчанлиги билан ўзи танлаган ва меҳр қўйган  Ислом тарихи илми ривожига ката ҳисса қўшди ва бу соҳанинг йирик намоёндасига айланди. У ислом тарихига оид китобларни янгича йўналишда тасниф қилди. Маҳмуд Шокир Исломнинг ўтмиши ва бугунини ёритишда ўзининг нозик ва ёрқин ифодаси билан ажралиб турган. Ислом ва унинг шонли тарихига мусташриқлар ва уларнинг издошлари томонидан ёғдирилган туҳмату бўхтонларга ўзининг илмий асарларида асосли равишда раддиялар берган. У ҳижрий 1392- йили (мил. 1972) Саудия Арабистони мамлакатига кўчиб ўтади ва Имом Муҳаммад ибн Сауд ислом университетига айланган илмий институтлар ва университетлар бошқармаси билан шартнома тузади. Саудия Арабистонининг Ар-Риёз ва Ал-Қосим шаҳарларида ислом тарихи ва география фанлари профессори бўлиб ишлаган. У география ва ислом тарихига оид ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашган. Маҳмуд Шокир “الفكر الإسلامي الصحيح” китобини ёзишда қатнашиб, турли бузғунчи ғояларга қарши раддиялар берган. Шунингдек у магистир ва доктирлик каби илмий ишларнинг бир қанчасига раҳбарлик қилган. Бу кишининг икки юздан ортиқ исломий фикр, тарих ва географияга оид китоблари бўлиб, дунёнинг турли тарафидаги ёшу қари уларни севиб мутоала қилади. Бу зотни дунёга танитган шоҳ асар йигирмадан ортиқ жилдли «Ат-тарихул исламий» китоби бўлиб, уни Ислом тарихига оид энциклопедия дейиш мумкин. Бундан ташқари мусаннифнинг “Осиёдаги мусулмон халқларининг ватанлари” силсиласи таркибига кирувчи “Ғарбий Туркистон” асари 1970-йили биринчи марта чоп қилинган бўлиб, унда Туркистон, Қозоғстон, Ўзбекистон, Тукманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россиянинг мусулмонлар яшайдиган минтақалари ҳақида сўз юритган. Хусусан, мусанниф “Ғарбий Туркистон” асарида Ўзбекистон ҳақида сўз юритиб, унинг аҳолиси, жойлашган ҳудуди ва бу ҳудудда олдин мавжуд бўлган давлатлар ва кейинчалик юз берган советлар истилосини зикр қилади. Яна шунингдек Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Хива ва Бухоро каби йирик шаҳарларини ҳамда бу ҳудуднинг ката сув ресурслари ҳисобланган Сирдарё, Амударё ва Зарафшон дарёларини алоҳида зикр қилган. Кўпчилик мазкур «Ат-Тарихул исломий» китобининг соҳибида машқлик муаррих Маҳмуд Шокир Абу Усомани «Рисолатун фит-торийқи ила сақофатина» асарининг муаллифи, муҳаддис, шайх Маҳмуд Шокир Абу Феҳир билан адаштиради. Суриялик олим, муаррих, шайх Маҳмуд Шокир 2014 йил 23 ноябр, якшанба куни тонгда Саудиянинг пойтахти Риёздаги уйида вафот этди. Аллоҳ таоло бу зотни Ўзининг раҳмати ила ўрасин, бутун инсониятга, хусусан, ислом умматига қолдирган илмий меросини ва барча...

Тушкунлик хабарлари сиздан тарқамасин!

Ҳаётнинг барча жабҳаларини қамровчи Ислом аёллар ҳақ-ҳуқуқларига ҳам катта эътибор берди. Аёл энг муносиб ўрнини Исломдан топди. Асри саодатда саҳобиялар ўртасида илмлари, зеҳнлари билан ажралиб турган аёллардан Ҳазрат Оиша, Ҳафса, Умму Салама, Карима бинтул Микдол, Умму Кулсум бинти Уқба, Оиша бинти Саъдларнинг номлари тарихда қолган. Жорий йилнинг 26-март куни  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Қиймати борнинг ­ қадри бор”  мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Алий, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарларига қарши курашда хотин-қизларнинг айниқса ислом билим юртлари талаба қизларининг бурч ва вазифалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Жумладан, Исломда қадр топган аёлларни мисол келтириб: “Ислом аёлларнинг илм эгаллашлари учун қулайликлар таъмин этмоқда. Мақсад жамиятнинг фойдали бир аъзоси, миллати, ватани, давлатига манфаат етказувчи инсон бўлиб етишиш ва етиштиришдир. Ислом аёлни жаҳолатдан кутқариб, юксалтирди, шарафлади. Жамият аёлларга ҳурмат билан қарайдиган бўлди, аёлларнинг иқтидорлари, қобилиятларини омма тан олди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди. Исломга кўра, аёл ва эркак бир бутуннинг икки парчаси кабидир. Бир-бирларини тўлдирадилар. Чунки ҳадиси шарифда: “Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир”, дейилган. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 188
1 2