islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 24, 2019

Day

Чопон

Аҳмад чўпоннинг юраги дарду аламга тўла эди. Дахшатли уруш йилларида у кўп нарсасидан жудо  бўлди. Аёли вафот этди сўнгра  ўғли  бедарак йўқолди. Ўзи ҳам шаҳардаги ишидан айрилгач чекка бир қишлоқда  чўпонлик қила бошлади. Кунлардан бир куни Аҳмад чўпон катта йўл четида қўйларини ўтлатиб юрган эди. Шунда у  бир бемор  ўсмир йигитни шаҳарга  олиб кетаётган одамларни кўриб қолди. Кўринишидан бу ўсмир ўзидан ҳам фақирроқ эди. Буни у йигитнинг эгнидаги ўта юпун кийимдан билиб олиш қийин эмасди.  Бечора йигит совуқдан дир-дир титрар эди. Шу чоғда Аҳмад чўпон устидаги узоқ йиллардан буён кийиб юрадиган эски чопонини ечиб йигитнинг елкаларига ташлади. Одамлар ўсмир йигитни шифохонага олиб кетишди. Шифохонанинг узун йўлакчасидаги ўриндиқда оғриқдан инграб ўтирган йигит ортидан елкасига кимнингдир “ота” дея  қўл ташлаганидан чўчиб ортига ўгирилди. Унинг ортида ўрта ёшли бир нотаниш киши турарди. Бу киши ушбу касалхонада боғбон бўлиб ишлар эди. У ортига қараган болани кўриб ажабланди ва: “Кечирасиз, сизнинг эгнингиздаги чопон худди мен бир неча йиллардан буён қидириб юрган отамнинг чопонига ўхшар экан. Мен сизни отам деб ўйлабман, минг бор узур” , деди. Бола ундан отаси ҳақида сўраб-суриштирди.  Кўп ўтмасдан у кишининг отаси  Аҳмад чўпон эканлиги маълум бўлди. Ўсмир йигит шифохона хизматчисига адашмаганини, ушбу чопон ҳақиқатда унинг отасининг чопони эканлигини айтди. Шифокор кўригидан сўнг улар иккиси биргаликда қишлоққа қайтишди. Ушбу ҳикоя Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари нақадар ҳақиқат эканлигига мисол  бўлади: (من جاء بالحسنة فله عشر أمثالها) “Ким бир яхшилик қилса, унга  ўн баробар қайтарилади”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдулқаюм таржимаси 376

Меърож воқеаси ҳақида ақидавий матнлар ва инкор қилувчининг ҳукми

Исро ва Меърож ҳодисаси ҳақида, барча мўътабар ақидавий китобларимизда Меърожга иймон келтириш борасида алоҳида матнлар келган. Чунки Исро Қуръони карим билан собит бўлгани учун ақидавий китобларда бу ҳақда гаплар йўқ. Биз ҳам юртимиз диний ўқув юртларидан ўқитиладиган ҳамда она тилимизга ўгирилган машҳур ақидавий китоблардан иқтибослар келтирамиз. Биринчи бўлиб ақидавий китобларнинг каттаси ва энг улуғи “Ал-фиқҳул акбар” китобида Меърож ҳақида шундай дейилади: وَ خَبَرُ المِعْرَاجِ حَقٌّ وَ مَنْ رَدَّهُ فَهُو مُبْتَدِعٌ ضَالٌّ «Меърож хабари ҳақ ва ростдир. Ва ким уни инкор этса, бас у адашган битъатчидир[1]». Бу матнни шарҳ қилиб Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-ҳанафий ас-Самарқандий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Ким (Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) осмонга кўтарилишларини инкор қилса, у бидъатчи ва залолатда бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқ ҳолларида осмонга жасадлари билан кўтарилишлари машҳур хабар билан собитдир. У эса қувватда мутавотир хабарга яқиндир. Ақоид борасида юртимиз уламоларидан яна бири Али ибн Усмон Ўший раҳматуллоҳи алайҳ томонидан таълиф қилинган “Бадъул амолий” манзумасида ҳам Меърож воқеаси ҳақида қуйидагича байт бор: وَ حَقٌّ اَمْرُ مِعْرَاجٍ وَ صِدْقٌ فَفِيهِ نَصُّ اَخْبَارٍ عَوَالِ «Меърож кечаси ҳақ ва ростдир. У тўғрида олий хабарлар – ҳадислар бордир[2]». Исро Қуръон ояти билан собит бўлгани учун уни инкор қилган киши кофир бўлади. Меърож эса ҳадислар билан собит бўлгани учун уни инкор қилган киши кофир бўлмаса ҳам бидъатчи ва адашувчи саналади[3]. Сўфий Оллоҳёр ҳазратлари ўзларининг “Маслакул муттақин” китобларида шундай ёзадилар: “Аларнинг меърожлари ҳақдур. Маккадин Масжиди Ақсоғача борғонлари оят бирла собит бўлубтур. Масжиди Ақсодан осмонга борғонлари машҳур (хабарлар) орқали собитдур. Андин ҳар неча жойға борсалар (у ердан қаерга борган бўлсалар, барчасига) иқрормиз. Ва гумон йўқдур, етти қат осмон, беҳишт, дўзах ва Аршу Курсини бир соатда кўрсатса, Худони қудратиға ажаб эрмас[4]». Кимки Меърож воқеасини ва бу борадаги оятларни рад этса, кофир бўлади. Оятлар билан Пайғамбаримизнинг Байтул Мақдисга – Масжидул Ақсога борганларини тасдиқ этса-ю, лекин Меърожни, яъни осмонларга чиққанларини инкор қилса ёки “осмонларга чиққан, чиқмаганини билмайман”, деса, бундай кимса бидъатчи дейилади[5]. Меърож ҳақида “Ал-ақидатут-таҳовия” китобида ҳам қуйидагича жумлалар бор: وَ المِعْرَاجُ حقٌّ، وقَدْ أُسْرِيَ بالنَّبِيِّ صلى الله عليه وآله وسلم، وَعُرِجَ بِشَخْصِهِ في اليقَظَةِ إلى السَّماءِ، ثُمَّ إلى حيث شاءَ الله مِنَ العُلا، وأكْرَمَهُ الله بِمَا شَاءَ، وأوْحَى إليْهِ مَا أَوْحَى «Меърож воқеасини ҳақ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғоқ ҳолларида осмонга сўнг олий маконларга Аллоҳ таоло хоҳлаган жойгача руҳ ва жасадлари билан Исро қилиндилар. Ва Аллоҳ таоло хоҳлаган нарсалари билан икром қилди. Ва хоҳлаган нарсаларини унга ваҳий қилди[6]». Яна бир мўътабар ақидавий китобларимиздан бири “Ақоиди Насафия”да ҳам бу воқеа ҳақида шундай жумлалар бор: وَالْمِعْرَاجُ لِرَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ فِى الْيَقْظَةِ بِشَخْصِهِ اِلَى السَّمَاءِ ثُمَّ اِلَى مَا شَاءَ اللَّهُ تَعَالَى مِنَ الْعُلَى حَقٌ «Меърож Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ўз шахслари ила уйғоқ ҳолда осмонга сўнг улога Аллоҳ таоло хоҳлаган жойигача (чиқишлари) ҳақдир [7]». Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ мазкур матнларни шарҳлаб шундай деганлар: “Масжидул Ҳаромдан Байтул Мақдисга қилинган Исро китоб билан собит бўлган, қатъийдир. Ердан осмонга кўтарилишлари машҳурдир. Самодан жаннатга, ё Аршга, ё ундан бошқа жойга кўтарилишлари оҳоддир.  Хулоса: Юқорида келтирилган мўтабар асарларда зикр қилинган матнлардан шуни хулоса қиламизки, ким Исро ҳодисасини инкор қилса, Аллоҳ сақласин, диндан чиқади,...

Шаъбон ойи фазилатлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Аллоҳ Таоло ўз бандаларига меҳрибон ва раҳимли зот. Мана бу ойда бандаларининг қилган солиҳ амаллари учун ажр ва савобини кўпайтириб бериши ҳам Аллоҳ таолонинг биз мўмин-мусулмонларга бўлган фазлу-карамидир. Аллоҳ таборак ва таоло бандаларига солиҳ амалларни кўпроқ бажариб ўзларига кўп яхшиликларни заҳира қилиб олишлари учун маълум ойларни белгилаб берди. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида марҳамат қилади: وتزودوا فإن خير الزاد التقوى واتقون يا أولى الألباب “Озуқа олинг, энг яхши озуқа тақводир. Менга тақво қилинг, эй ақл эгалари!” Ҳа, азизлар биз гуёки дунёда мусофир инсонмиз, биз кўпроқ солиҳ амалларни бажариб, ўзимиз учун заҳира қилишимиз лозим бўлади. Мана ўша яхши амалларни заҳира қилиш учун имкон бўладиган улуғ ойлардан бири “Шаъбон” ойида турибмиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадиси шарифлар етиб келган. عن أسامة بن زيد رضى الله عنهما قال قلت يا رسول الله لم أرك تصوم شهر من الشهور ما تصوم من شعبان قال ذاك شهر يغفل الناس عنه بين رجب ورمضان وهو شهر ترفع فيه الأعمال إلى رب العالمين فأحب أن يرفع عملى وأنا صائم رواه النسائي  Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Ё Росулуллоҳ шаъбон ойида рўза тутганингиздек бошқа ойлардан бирортасида рўза тутганингизни кўрмадим, дедим. Мана бу ой Ражаб ва Рамазон ойи ўртасидаги ойдир, кўп инсолар ундан ғофил қоладилар, у ойда амаллар оламлар роббисининг ҳузурига кўтарилади, менинг ҳам амаллари рўза тутга ҳолимда кўтарилишуни яхши кўраман, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ойнинг фазилатли эканлигига ва бу ойда яхши амалларни кўпайтиришга ундамоқдалар. Шундай экан, азизлар бу фазилатли ойни қўлдан бой бермасдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилайлик. Яна бир ҳадисда: عن أبى سعيد الخدرى رضي الله عنه قال سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول من صام يوما في سبيل الله بعد الله وجهه عن النار سبعين خريفا رواه البخاري Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитдим: Ким Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан узоқлаштиради. Биз айни шу фазилатли, барокотли кунларда турибмиз бу кунлардан ғофил қолмасликка кўп тарғбот бўлган. Шундай экан ҳар йили шаъбон ойи келганда дуолар ижобат бўлади, осмон эшиклари очилади ва солиҳ амаллар оламлар роббиси ҳузурига кўтарилади. У Аллоҳ таоло икром қилган улуғ ойдир. يا أيها الذين آمنوا صلوا عليه وسلموا تسليما  إن الله وملائكته يصلون على النبي     “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга саловат айтур, Эй иймон келтирганлар! сиз ҳам унга саловат айтинг ва салом юборинг.” Муфассир уламолар бу ояти каримани Шаъбон ойида нозил бўлган деб, бу ойда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп саловат айтишга тарғиб қилинади. Умматига меҳрибон ва раҳимли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга кўпдан-кўп саловат ва саломлар бўлган! 4-курс талабаси Беҳзод Нурматов 249

Ҳадиснинг Қуръонга нисбатан тутган ўрни

Ҳадис Қуръонга нисбатан уч хил вазифани ўтайди: Таъкидловчи. Ҳадисларнинг катта қисми Қуръонда келган маъноларни таъкидлаб, ёритиб келади. Имом Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир”, деб гувоҳлик бериш; намозни тўкис адо этиш; закотни бериш; Рамазон рўзасини тутиш; Байтуллоҳни ҳаж қилиш”, дедилар. Бу ҳадисда Ислом динининг беш асоси зикр қилинган бўлиб, улар ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида турли кўринишдаги буйруқлар бор. Имом Буҳорий Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингизга ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди, яхшилик эса жаннатга етаклайди”, деганлар. Қуръони каримда ростгўйликка буюрувчи,  уни мадҳ этувчи оятлар жуда ҳам кўп. 2. Изоҳловчи. Ҳадислар асосан мана шу вазифани ўтайди, Қуръонга шарҳ ва изоҳ сифатида хизмат қилади. Бу маъно Қуръони каримда ҳам таъкидланган. Аллоҳ таоло айтади: “Ва сенга Зикрни одамларга уларга нозил қилинган нарсани баён қилиб беришинг учун ва шоят, тафаккур қилсалар, деб нозил қилдик”   ( Наҳл, 44). Қуръон оятлари кўпинча мавзуларга умумий маънода ёндашади, масалалар юзасидан одатда қамровли ҳукм чиқаради, шу боис улар шарҳ ва изоҳга, мақсадни ёритиб берадиган баёнга муҳтож. Ҳадис эса кўпинча айнан мана шу вазифани бажаради. Масалан, Қуръонда намозга умуий маънода буйруқ бор, лекин унинг қандай адо этилиши, ракатларининг сони ва бошқа масалалари ҳақида тўхталинмаган. Ьалки булар ҳадисларда баён қилинган. Закот, рўза, ҳаж ва бошқа кўп амаллар хусусида ҳам мана шу гапни айтиш мумкин. Қуръон батафсил баён қилмаган кўплаб масалаларни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида муфассал ёритиб берганлар. Чунки у зот Аллоҳ томонидан етказучи, одамлар ичида шариатнинг  мақсадларини ва ғояларини энг яхши англовчи шахсдирлар. 3. Тўлдирувчи. Қуръонда насс – далилий матн келмаган ҳолатларда ҳадис орқали ҳам ҳукмлар жорий қилинади. Масалан, “Ҳайзли аёл рўзани қазо қилади, намозни қазо қилмайди”, “Насаб сабабли ҳаром бўлган нарса эмизиш сабабли ҳам харом бўлади” ҳадислари шу турдаги ҳадислардан ҳисобланади. Яна бир мисол: бир кампир Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига меъросдаги улуши ҳақида савол сўраб келди. У киши: “Сен учун Аллоҳнинг китобидан бирор нарса топа олмаяпман ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенинг учун ечим бўладиган бирор нарса деганларини ҳам билмайман”, дедилар. Шунда Муғийра розияллоҳу анҳу туриб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай аёлга олтидан бирни берар эдилар” , деди. У киши: “Сен билан бирга (гапингни тасдиқлайдиган ) яна бирор одам борми?“ дедилар. Шунда Муҳаммад ибн Маслама туриб, гувоҳлик берди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўша ҳукмни ижро қилдилар. Суннатдаги аҳкомларнинг Қуръон каримга нисбатан тутган ўрни Қуръон Ислом шариатида энг авваги асл манба ва суннат эса иккинчи манба ҳисобланади. Чунки Қуръони каримнинг барча матни қатъий равишда собит бўлган. Қатъий нарса зонний нарсадан устун қўйилади. Қолаверса Қуръон асл, суннат эса Қуръонга нисбатан фаръ ҳисобланади. Чунки суннат Қуръони каримни баён қилувчи ҳисобланади. Шундай экан асл фаръдан, баён қилувчи баён қилувчидан муқаддам қўйилади. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади[1]. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Ҳимслик соҳибаларидан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозни яманга юборишни ирода қилганларидан: “ Агар сен бирор масалага дуч келсанг қандай қилиб ҳукм чиқарасан” – дедилар, “ Аллоҳнинг китоби ила” –деди. “Аллоҳнинг китобида топмасангчи” –дедилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатидан...