islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 24, 2019

Day

Ота-онага яхшилик қилишнинг фазилати ва унинг аҳамияти

     Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини қиёматгача боқий қолувчи дини инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини Исломда ота- онага яхшилик қилишга алоҳида эътибор берилган. Дунёда бошқа бирор дин ёки фалсафада ота-она бизнинг динимизчалик улуғламаган. Бу ҳақиқатни Қуръони карим оятларидан ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан билиб олиш мумкин. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: Роббинг фақат унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Ушбу оятда ягона маъбудга Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. Исломда ота-онага яхшилик қилишга амр қилиш билан бир вақтнинг ўзида ота-онага ёмонлик қилмаслик яъни уларга оқ бўлмаслик ҳам қаттиқ тайинланади. Бу ишни ҳам ҳеч бир дин ёки фалсафа бизнинг динимизчалик йўлга қўя олмаган. Ҳусайн ибн Ҳасан Марвазий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Китобул бир вас-сила” китобида мусулмон маданияти, яъни махлуқотлар ва инсон зоти билан бўладиган муомала одоби рўйҳатининг биринчи сатрида ота-онага яхшилик қилиш бобини очиш ила Ислом динининг бу масалага қанчалар аҳамият билан қарашини билдирган. Ота-она ҳар бир инсон учун энг мўътабар эъзозли кишилардир. Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам, ким бўлишларидан қатъи назар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзандининг бурчидир. Уларнинг амрини бажариш ҳам фарзандлик вазифаси ҳисобланади.   وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт![1]   * “Уларга ёқимли сўз” деганда ота-онани номи билан чақирмаслик, балки “отажон, онажон” каби сўзлар билан ёш гўдакларга хос муомала қилиш, уларни ранжитадиган гапларни гапирмаслик, улар олдида ўзини қул ёки чўрилардек тутиш кабиларни тушиниш керак.    Ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! Олдинги оятда Аллоҳга ширк келтиришдан қайтарилган бўлса, бу оятда ягона маъбудга–Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда. «Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди». Бу Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир, бу бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб ҳеч нарсага ярамай қолганда юзланадиган кўнгил ҳуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи. Бу буйруқни бажариш ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейинроқ ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол, ўз навбатида, Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади. «Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема»[2]. Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси-ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси-ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир. «…уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр! Икковларига меҳрибонлик...

АБУ ДОВУД РОҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

Абу Довуд роҳимаҳуллоҳнинг оиласи ва насаблари Имомнинг тўлиқ исм-шарифи Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ибн Башир ибн Шаддод Аздий Сижистоний бўлиб, куняси Абу Довуддир. Имом Абу Довуд ҳижрий 202 (мелодий 817) йилда Сижистон минтақасида дунёга келган. Машҳур “Масобиҳ” китобининг соҳиби фақиҳ олим Бағдоднинг катта ҳофизларидан бўлган Абу Бакр Абдуллоҳ ҳам Абу Довуднинг ўғлидир. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ илмга муҳаббат қўйган ҳолда униб ўсдилар. Ёшликларидан ҳадисларни ёзиб боришни одат қилдилар. У зотнинг икки чўнтаги бўлиб, бири кенг иккинчиси тор эди. Унга: “Аллоҳ сизга раҳм қилсин, бу нима?” дейилганда, у зот: “Кенги китоблар учун, наригисига эҳтиёжимиз йўқ”, деб жавоб бердилар. Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ёшлигидан илмга чанқоқ ва муҳаббатли эди. Унинг энг улкан мақсади ва орзуси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадиси шарифларини ёд олиш ва уни қоғозга тушириш бўлган. У ёшлигидан зеҳни ўткирлиги ва зийраклиги ила тенгқурларидан ажралиб турар ва бу унинг келажакда буюк олим бўлиб етишишини кўрсатарди. ИЛМГА КИРИБ КЕЛИШЛАРИ Имом Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ етук муҳаддис уламоларга бой ҳижрий учинчи асрда ўсиб-улғайди. Бу аср ҳадис илмининг энг гуркираган даври ҳисобланиб, бошқа асрларга таққослаганда буюк муҳаддис уламоларга бой ва мўътабар ҳадис китоблари ёзилиб, ислом кутубхонасини бойитган аср экани билан ажралиб туради. Бу даврга келиб илм талабида сафар қилиш кенг тус олган эди. Кўпчилик толиби илмлар ўз ватанлари, киндик қони тўкилган ерларини ташлаб, буюк муҳаддис уламолар билан учрашиш, уларнинг илм мажлисларига қатнашиб, улар ривоят қиладиган саҳиҳ ҳадисларни ёзиш, шунингдек, улардан илм ўрганиш мақсадида уламоларга бой Ислом ўлкаларига сафар қилишар эди. Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳ бошқа ҳадис олимлари каби ҳадис излаб кўплаб шаҳарларга бордилар. Ушбу сафарларида кўплаб улуғ муҳаддис ва ҳофизлар билан учрашиб, улардан кўплаб илмлар ўрганадилар. Ҳижоз, Шом, Миср, Ироқ, Жазира, Хуросон каби ўлкаларда кўплаб илм ҳалқаларида иштирок этдилар. Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Ироқ, Хуросон, Шом, Миср ва Ҳижоз ўлкаларига сафар қилиб, у ерларда Абу Умар Зорийр, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абдуллоҳ ибн Муслим Қаънабий, Абдуллоҳ ибн Ражо, Абу Валид Таёлисий, Аҳмад ибн Юнус, Абу Жаъфар Нуфайлий, Абу Тавба Ҳалабий ва Сулаймон ибн Ҳарб Кирмоний каби ўша асрда яшаб ўтган буюк муҳаддис уламолардан кўплаб ҳадисларни ёзиб олдилар. МАЗҲАБЛАРИ Буюк муҳаддисларнинг баъзиларини мазҳаблари борасида ихтилофлар мавжуд. Хусусан Абу Довуд роҳимаҳуллоҳнинг мазҳаблари борасида ҳам шундай ихтилофлар бор. Баъзилар у зотни ҳанбалий, яна баъзилар эса шофиий мазҳабида эди, деганлар. Шайх Абу Исҳоқ Шерозий роҳимаҳуллоҳ “Табақотул фуқаҳо” асарида у зотни “Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг соҳибларидан эди”, деганлар. Шунингдек, Қози ибн Абу Яъло роҳимаҳуллоҳ Абу Довуд роҳимаҳуллоҳни “Табақотул ҳанабила” китобида зикр қилиб ўтганлар. Аммо Саййид Сиддиқ Ҳасанхон роҳимаҳуллоҳ эса ўзининг “Абжадул улум” китобида Бухорий, Абу Довуд ва Насоий роҳимаҳуллоҳларни шофиийлардан эканлигини айтиб ўтганлар. Лекин “Кашфуз зунун” асарининг соҳиблари эса Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ ҳақларида қуйидагиларни келтирадилар: “Унинг мазҳаби унинг учун заиф ҳадис фақиҳлар фикридан кучлироқ эканлигидир”. Бу фикрга уламолардан баъзилари мойил бўлганлар. Бу фикрларга биноан, Абу Довуд ва Термизий роҳимаҳуллоҳлар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг соҳибларидан бўлсалар-да, лекин мутлақ мужтаҳид эканликлари келиб чиқади. Яна бу борада Шайх Тоҳир ал-Жазоирий: “Менинг наздимда, Бухорий ва Абу Довуд айнан бир кишига муқаллид эмас. Бироқ, мутлақ мужтаҳид даражасида ҳам эмасдир, балки ўз имомларининг гапларига мойил бўлганлар”, дейдилар. Шайх Аллома Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий...

Тошкент ислом институтида битирувчи курс талабаларига “Араб тили” фанидан якуний аттестация бўлиб ўтди

Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент ислом институтининг ҳар ўқув йили якунида “Исломшунос, имом-хатиб ва араб тилини ўқитиш мутахассислигининг Малака талаблари” асосида диний таълим муассасаси битирувчиларнинг мутахассислик фанлардан олган билимларини мониторингини ўтказиш йўлга қўйилган. Битирувчиларга қўйилган “малака талаблари” асосида 4 йил мобайнида мутахассислик фанлардан ўзлаштирган билим ва кўникмалари мониторинг қилиниб, баҳоланади. Бу йил ҳам мазкур анъанага мувофиқ, жами 13 та “Фиқҳ”, “Усули фиқҳ”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари”, “Ақоид”, “Илмул фароиз”, “Ҳадис”, “Мусталаҳул ҳадис”, “Ислом тарихи”, “Қуръон қироати ва тажвид”, “Тафсир”, “Улумул Қуръон”, “Араб тили” ва “Балоғат” каби мутахассислик фанлари бўйича бўлиб ўтди. Бундан ташқари битирувчи курс талабаларидан чет тили “Араб тили”, ҳамда “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестациялар бўлиб ўтади. Шунга асосан бугун 2018-2019 ўқув йилининг ўқув режадаги фанлардан муваффақиятли ўтган битирувчи курс талабаларига “Араб тили” фанидан якуний аттестация бўлиб ўтди. Тошкент ислом институтининг кадрлар тайёрлашдаги асосий мақсади Ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топган, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган, соф Исломий эътиқод билан йўғрилган олий маълумотли исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиларини тайёрлашдан иборатдир. Қолаверса, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг Ислом назарияси, фалсафаси, маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини ўрганиш ва номларини абадийлаштириш, жумладан, улуғ мутафаккир ва муҳаддислар, азиз авлиёлар, буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб аждодларимиз қолдирган илмий меросни чуқур ўрганиш, уни жамлаб, халқимизга, энг аввало, ёш авлодга етказиш. Энг асосийси муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиб, уларни таҳлил қила оладиган, юқори малакали ва етук диний кадрлар ва соҳа мутахассисларини етиштириб чиқариб, халқимизнинг муқаддас динимиз борасидаги эҳтиёжларини тўла қондириш мақсад қилиб қўйилган. Институт таълим режасига кўра талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлар ва хорижий тилларни ҳам ўргатиш назарда тутилган. Дарслар ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида олиб борилади. Институтда таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб “Диний фанлар” кафедраси негизида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ҳамда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедралари ташкил этилди. Хусусан, бугунги кунда Тошкент ислом институтида бешта кафедра ўз фаолиятини олиб бормоқда. Булар:  – Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси; – Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси; – Таҳфизул-Қуръон кафедраси; – Тиллар кафедраси; – Ижтимоий фанлар кафедрасидир. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси “Калом илми”, “Фиқҳ”, “Усулул фиқҳ”, “Илмул фароиз”, “Тасаввуф”, “Замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” каби фанларини ўз таркибига олган бўлса, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси “Ҳадис”, “Мусталаҳул-ҳадис”, “Ислом тарихи ва сийрат”, “Фаннул-хатоба”, каби фанларини ўз таркибига олган.“ Таҳфизул-Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар Қуръонни тўлиқ ёд олиш имконига эга бўлишади. Ҳозирда ушбу илм даргоҳида 70 дан ошиқ талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ ёд олишди. Уларнинг орасида Республика ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашиб совриндор бўлган талабалар ҳам борлиги диққатга сазовордир. Талабаларимиз юртимизда ўтказилиб келинаётган қорилар мусобақаларида қатнашиб, нуфузли ўринларни олишлари билан бирга турли хорижий...
1 2