Олам Аллоҳ таолодан бошқа нарсаларнинг исмидир, чунки у яратувчисининг борлиги учун белгидир. Олам икки қисмга бўлинади: аён ва араз. Аён ўзи мустақил бор бўлиб турадиган нарсадир ва унинг маҳалсиз, ўринсиз бор бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади(Аённи бошқа нарсаларсиз мавжуд бўлиб туриши саҳиҳ ҳисобланади). Араз эса, албатта, бошқа билангина туради. Сўнгра аён икки қисмга бўлинади: биринчиси, ёлгиз бўлади ва бу аён жавҳар деб аталади, у қисмларга бўлинмайди( чунки энг охирги бўлинган энг охирги қисм) ва иккинчи қисми мураккаб, бошқа нарсалардан ташкил топгани жисм дейилади. Жисмларнинг энг ками иккита қисмда ташкил топган бўлади. Файласуфлар ва баъзи мўътазилалар қисмларга бўлинмайдиган жузнинг борлигини инкор этадилар. Уларнинг бу гаплари бузуқ, нотўғри гапдир, чунки бундай дейиш ҳардал донининг қисмлари тоғнинг қисмларига тенг дейиш билан тенг бўлиб қолади. Ҳардал дони ҳам, тоғнинг қисми ҳам тугамасдан бўлиниб борадиган бўлса, иккиласи ҳам тенг деган хулоса келиб чиқади. Чунки иккиласи (ҳардал дони билан тоғнинг қисми) ҳам тугамайдиган бўлиб қолади. Агар бирор нарса тугамайдиган бўлса, у бошқа бир тугамайдиган нарсага тенг бўлиб қолади. Чунки жисмнинг ичидаги қисм(жуз)ларидаги жамланиш вақтики, Аллоҳ таолонинг яратиши билан бўлган экан, у ҳолда биз бундай деймиз: чунки жисм дегани икки ва ундан кўп қисмлардан таркиб топган нарса, ўша қандай шундай таркиб топиб қолган дейилса, Аллоҳ таоло шундай яратган деймиз. Шундай экан биз бундай деймиз: Аллоҳ таоло жисмлардаги ажралишни яратишга қодирми(Яъни жисм икки ва ундан ортиқ бўлакчалардан ташкил топиб турган эди, шуларни яратган Зот уларни жамланмас, балки ажратиб юборишга ҳам қодирми деб айтамиз)? Агар шу саволга иккита жавоб бор холос(Иккаласи ҳам Аҳли суннанинг эътиқоди тўғри эканлигини исботлайди). Биринчиси, агар сиз шу саволга Аллоҳ таоло қодир бўлмайди десангиз, демак, бу билан Аллоҳ таолони ожизлик сифати билан сифатлаб қўйилган бўлади ва бу орқали диндан чиқиб кетиб қолади. Агар қодир бўлади деса, Аҳли сунна айтаётган бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса собит бўлиб қолади. Мана шу илзом(бошқа томонни мулзам қилиб қўйиш)дан хулоса шуки, қайси бир нарсанинг борлиги тасаввур қилинмайдиган бўлса, ўшандан қудратни инкор қилиш ожизликни собит қилиб қўймайди ( Яъни қайси бир нарса аслида йўқ деса, ўша йўқ нарсага қудратнинг таъсири йўқ дейиш ва қудрат ожиз эканда деган нарсани тақозо қилмайди, чунки нариги нарсанинг ўзи қудрат боғланишига салоҳиятли эмас). Балки қудрат унга таъсир қилади, деб ҳам васф қилинмайди, чунки қудратнинг унга боғланиши муҳол ҳисобланади. Йўққа боғланмайди. Бу ердаги илзом маъносида биз айтамизки, ўша жуздаги бўлиниш (биз у ҳақида тортишаётган) жоизми ёки жоиз эмасми деб сўраймиз. Агар ўша ерда жоиз аслидаю, лекин бўлинмайди десангиз, унда сиз Аллоҳ таолонинг қудратини ўша нарсага таъсири билан васф қилишингизга тўғри келиб қолади, чунки ҳар бир жоиз нарсага Аллоҳ таолонинг қудрати боғланади деган қоида бор. Агар йўқ муҳол унинг бўлиниши десангиз, биз даъво қилаётган нарса собит бўлиб қолади, яъни бўлинмайдиган жуз бор, деган нарса чиқиб қолади. (Ҳозир биз бўлинмайдиган жуз бор деб даво қиляпмиз, нариги томон эса ҳар бир нарсани бўлиш мумкин деяпти. Шунда Аҳли сунна уламолари айтяптики, ҳар бир нарсани тўхтовсиз бўлиб юбориш дегани – бу ақл жиҳатдан ҳам нотўғри нақл жиҳатдан ҳам нотўғри: биринчи нақл жиҳатдан нотўғрилиги ОЯТ. Ақлий жиҳатдан олиб қараладиган бўлса, кичкина кунжутнинг уруғи билан тоғнинг катталиги иккаласи тенг ёки кунжут тоғдан кичкина эмас дейишга...