islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 27, 2019

Day

Устозга итоат шогирдга саодатдир

Устозларимиз ёдга олинганда қалбимизда доимо уларга нисбатан чуқур ҳурмат-эҳтиром ҳиссини туямиз. Чунки устозларни ҳурмат қилиш, уларни улуғлаш динимизнинг кўрсатмаси, комил мусулмон кишининг хулқи ҳисобланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бутун башариятга устоз қилиб юборилганлар. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган: وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا كَافَّةً لِلنَّاسِ بَشِيرًا وَنَذِيرًا “Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик” . Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деганлар. Пайғамбарларга меросхўр бўлишдек шарафга эга бўлган зотлар Қуръони каримда шундай мадҳ этилган: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ “Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам” . Имом Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оят тафсирида қуйидагиларни айтган: “ушбу оят илмнинг фазлига, уламоларнинг шарафли эканига далолат қилади. Чунки агар уламолардан кўра шарафлироқ бирор кимса бўлганида эди, Аллоҳ таоло Ўзининг исми ва фаришталарнинг исмига уламоларни қўшиб келтиргани каби уларни ҳам қўшиб келтирган бўлар эди”. Устоз муаллимларнинг мақоми ҳар бир мусулмон киши ҳавас қиладиган энг шарафли мақом ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам устозлик фазилатини қуйидагича баён қилганлар: عَنْ أَبِى أُمَامَةَ الْبَاهِلِىِّ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ وَأَهْلَ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ حَتَّى النَّمْلَةَ فِى جُحْرِهَا وَحَتَّى الْحُوتَ لَيُصَلُّونَ عَلَى مُعَلِّمِ النَّاسِ الْخَيْرَ ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ ва Унинг фаришталари, самовот ва ер аҳли, ҳатто инидаги чумолилар ҳам, ҳатто балиқлар ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Демак, устиларига Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турадиган, улар учун фаришталар истиғфор айтадиган, ҳатто чумолилару балиқлар ҳам уларнинг ҳақига дуои хайр қилиб турадиган зотлар, инсонларга яхшиликни таълим берувчи муаллим устозлардир. Чунки бу зотларнинг илмлари, амаллари ва оммани ҳақ йўлга бошлашлари туфайли бутун оламда тинч-тотувлик ва хайру-барака бардавом бўлиб туради. Устозлар иззат икромга сазовор зотдирлар. Ибн Жамоа роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: толиби илм барча ишларида устозига бўйинсуниши, унга худди бемор ўзини моҳир табибга топширгандек топшириши лозим бўлади. Шогирд доимо устознинг маслаҳатига юриши, унга эҳтиром кўрсатишга астойдил ҳаракат қилиши, унинг хизматини қилиш билан Аллоҳ таоло муқарраб бўлишга уриниши керак. Шогирд устозга итоатли бўлишни азизлик, уни улуғлашни фахру-ифтихор, унга тавозели бўлишни обрў мартаба деб билиши лозим”. Яъни, ушбу сўзлар олимларни муқаддаслаштириб юбориш эмас, балки уларни ҳурматлаш ва қадру қийматлари қанчалар улуғ эканини англатиб қўйиш ҳисобланади. Ўтган улуғ зотлардан бирининг устози ҳузурига борар экан: “Эй Аллоҳим, устозимнинг хатосини мендан тўсгин, унинг илми баракасини мендан кетказиб қўймагин”, дея ихлос билан дуо қилиб бориши ривоят қилинган. Ибн Товус роҳматуллоҳи алайҳ оталаридан: “Олимларни улуғлаш суннатдандир”, деган қавлни ривоят қилган. Имом Шофеъий айтадилар: Имом Моликнинг ҳузурида “Муватто”ни ўқиётганимда у зотнинг қулоқларига овози чалинмаслик учун саҳифаларни эҳтиёткорлик билан варақлар эдим”. Имом Шофеъийнинг шогирдлари Робиъ айтади: Имом Шофеъий билан йигирма йил бирга бўлганман, у зотнинг ҳайбатларидан ҳузурларида сув ичишга ҳам ботина олмаганман”. Илм устоздан олинади “Таълимул мутаъллим” китобида баъзи олимлар томонидан Али розияллоҳу анҳуга нисбат берилган қуйидаги ҳикматли шеър келтирилган: أَلَا لَا تَنَالُ الْعِلْمَ إِلَّا بِسِتَّةٍ سَأُنْبِيكَ عَنْ مَجْمُوعِهَا بِبَيَانٍ ذَكَاءٍ وَحِرْصٍ وَاجْتِهَادٍ وَبُلْغَةٍ وَإِرْشَادِ أُسْتَاذٍ وَطُولِ زَمَانٍ Илмга эришмоқ йўли олтидир, Уларни бирма-бир айлайин баён: Закийлик, тиришиш, маблағ...

Ҳанафий мазҳабининг пайдо бўлиши тарихи

Алҳамду лиллаҳи роббил аъламин, вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаин. Ҳанафий мазҳаби Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг юрти Куфада вужудга келди. Ўша пайтда Куфа  катта илмий марказ бўлиб, илм ва уламолар билан тўлиб тошганди. Унинг масжидлари фиқҳ ва ҳадис ҳалқалари билан гавжум эди[1]. Бу шаҳар илм-фан ривожига катта ҳис қўшди. Чунки бу шаҳарга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бир қанча саҳобалари кўчиб келишганди. Хусусан, Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) саҳобаларга бошқа шаҳарларга боришга рухсат берганларидан кейин уларнинг кўпчилиги Куфага кўчиб келишди. Қолаверса,  Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврларида бу шаҳар халифалик пойтахти бўлган[2]. Бу мазҳабнинг илк тамал тошларини ўрнатиш буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га нисбат бериллади. У зотни Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) Куфага муаллим ва Куфа амири Аммор ибн Ёсир (розияллоҳу анҳу)га вазир қилиб жўнатаётиб, шундай деган: “Мен сизларга Аммор ибн Ёсирни амир, Абдуллоҳ ибн Масъудни муаллим ҳолда вазир қилиб юбормақдаман. Икковлари ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Бадрда қатнашган улуғ саҳобаларидир. Абдуллоҳ ибн Масъудни байтул молингизга бошлиқ қилдим. Уларга эргашиб, илм ўрганинглар. Сизларни ўзимдан устун қўйганим учун Абдуллоҳ ибн Масъудни сизларга жўнатдим”[3]. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) бир қанча вақт Куфа аҳлига илм ўргатдилар. Мадинага қайтаётганда энг сара шогирдларини ўз ўрнига қолдирди. Улар Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан тарбия олиб, унинг илм булоғидан ичган эдилар. Улар Қуръон, суннат ва фиққ илми осмонида ёрқин юлдузга айланишганди. Улар саҳобаи киромлардан кейин Куфада илм, фиқҳ, фатво байроқларини кўтариб, фақиҳ бўлиб етишишган эдилар[4]. Ибн Масъуддан Куфада фиқҳ ўрганиб, унинг илмини мерос қилиб олган шогирдлари ичида Алқама[5], Ҳорис[6], Масруқ[7], Абу Майсара[8], Абийда[9], Асвад[10] (раҳимаҳумуллоҳ)лар бор эди. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан илм, фиқҳ, ҳадисдан кўпроқ насибадор бўлган, қавмининг билимдони, у зот билан бирга доим юрган, илм ва амалда пешво, у зотдан кейин фатво бериш ўрнига ўтирган шогирди Алқама (раҳимаҳуллоҳ)дир. У ҳидоят ва улуғворликда Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)га энг ўхшаш фақиҳ, устозининг илмини ўзлаштирган шогирд эди. Ваҳоланки, ўша пайтда саҳобалар кўп бўлишига қарамасдан, инсонлар айнан ундан савол сўрашарди. У нафақат одамлар наздида, балки устози Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг ҳам наздида сиқа (ишончли) киши эди. Шунинг учун инсонлар ундан фатво сўрашарди. Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) у ҳақида шундай деган эди: “Мен ниманики ўқитган ва ўргатган бўлсам, Алқама уни ўқир ва ўрганарди”[11]. Алқама устози Абдуллоҳ ибн Масъуд билан бирга Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб ва бошқа саҳобалар (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилган. Саҳобалар асридан кейин Алқаманинг илмий фаолияти Куфа шаҳрида илмни ривожлантиришга катта таъсир кўрсатди. Ундан Куфанинг улуғ зотлари илм ўрганишди. Унинг шогирдлари ичида кўзга кўрингани ва машҳури “Куфа фақиҳларининг тили” деган номга сазовор бўлган Имом Масъуд Иброҳим Нахаий (розияллоҳу анҳу) эди. Иброҳим Нахаий устози Алқаманинг йўлини тутди. Алқама эса, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га маҳкам эргашиши билан танилган Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)нинг изидан борган эди. Ҳатто инсонлар: “Алқамага Нахаийдан кўра кўпроқ эргашувчи бирор кишини кўрмаганмиз. Ибн Масъудга Алқамадан кўра кўпроқ эргашувчи бирор кишини кўрмаганмиз. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Ибн Масъуддан кўра кўпроқ эргашувчи бирор одамни билмаймиз”, дейишарди[12]. Иброҳим Нахаий вафотидан кейин унинг ўрнини Куфа муфтийси ва фиқҳда мурожаат қилинадиган зот Ҳаммод ибн Абу...