Президентимиз 2019 йилнинг 15 июнида Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитидаги сўзлаган нутқида динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, маърифат ва маданиятларни ўзаро бойитиш масалалари бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйишда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази самарали платформа бўлишини алоҳида таъкидлаган эди. Ана шу ташаббуснинг навбатдаги амалий тасдиғи сифатида жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида АҚШ Тинчлик институти билан ҳамкорликда халқаро анжуман ўтказилди. Унда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Туркманистон ва Афғонистондан элликка яқин халқаро эксперт ҳамда илмий доиралар вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиб, халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Анжуман иштирокчилари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу йўналишда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мухбиримиз халқаро семинар иштирокчиларининг фикр-мулоҳазаларини ёзиб олди. Қуйида улар билан танишишингиз мумкин: Нэнси ЛИНДБОРГ, АҚШ Тинчлик институти президенти: — “С5+1” доирасида бўлиб ўтаётган семинар АҚШ Тинчлик институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинганидан бағоят мамнунмиз. Анжуманда Марказий Осиё давлатларининг илмий доира вакиллари, адашиб нотўғри йўлга кириб қолганларни соғлом ҳаётга қайтариш соҳасининг етук экспертлари қатнашмоқда. Семинардан кўзланган асосий мақсад террористик ва экстремистик ташкилотларга алдов йўли билан кириб қолганларни тўғри йўлга бошлаш, нотинч ўлкаларга кетганларни юртига қайтариб, реабилитация қилишга кўмаклашиш масалаларини муҳокама қилиш, фикр ва тажриба алмашишдан иборат. Бу ишларни амалга оширишда “С5+1” мамлакатлари билан ҳамкорликни тобора кенгайтирмоқдамиз. Ишончим комилки, самара ўзини узоқ куттирмайди. Биз Ўзбекистонга ташриф асносида ҳукумат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари билан кўплаб учрашувлар ўтказиб, шу масалаларни муҳокама қилдик. Ўзбекистон раҳбариятининг ташаббуси билан бир гуруҳ аёл ва болалар юртга қайтарилгани жасоратли иш бўлди. Бу эзгу тадбир бошқа давлатлар учун ўрнак бўлиб, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам ўхшаш ҳаракатлар бошланишига туртки берди. Марказ тўғрисидаги таассуротларим бир олам. У миллий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида барпо этилган, барча қулайликларга эга, техник жиҳозланиши ривожланган давлатлар вакилларида ҳам ҳавас уйғотади. Айниқса, бу ердаги илмий муҳит алоҳида ажралиб туради. Тадқиқотчилар билан учрашиб билдимки, бу ерда ўз соҳасининг етук мутахассислари ишлайди. Кенешбек САЙНАЗАРОВ, Қирғизистон Республикасидаги “Муштарак манфаатларни аниқлаш” Марказий Осиё дастурлари директори: — Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўта ноёб муассасалардан бўлиб, бутун Марказий Осиё халқларининг умумий илмий ва маданий мулки саналади. Биз марказ билан май ойидан буён яқиндан ҳамкорлик қилиб келяпмиз. Мана, бу ердаги дўстларимиз билан ушбу семинарни ўтказмоқдамиз. Анжуманда Марказий Осиёдаги барча мамлакатлардан вакиллар қатнашаётгани жуда қувонарлидир. Ишончим комилки, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази бутун минтақа мамлакатлари диний-маърифий муассасалари, барча маърифатпарвар илм намояндалари учун Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан бошқа буюк алломаларнинг йўлини давом эттиришга хизмат қиладиган мулоқот майдонига, шериклик марказига айланади. Марказ раҳбарияти билан суҳбатда Марказий Осиёнинг ҳар бир давлатидан 3-4 нафардан ёш тадқиқотчиларни бу ерда тадқиқот олиб боришини ташкил қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдик — токи, таълим ва изланишлар ниҳоясига етгач, улар юртига қайтиб, олган билимларини ўз тилида ёйсин. Имом Бухорий яшаган даврдан ҳозирги кунгача битилган қўлёзмаларнинг қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларига таржима қилиниши буюк алломаларнинг бой меросини тарғиб қилиш йўлида муҳим дастуриламал, айни пайтда радикализм ва экстремизм каби иллатларга қарши маърифат билан курашишнинг кучли механизми бўлади....
81. Муҳаддис олимлардан шайх Қосим ибн Қутлуғбека Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-мусояра» китобида айтадилар: أجاب أهل الحق بأن الاستواء مشترك بين معان… والمعنى األيق الاستيلاء Ҳаққ аҳли жавоб берганларки, истиво сўзи кўплаб маʼнолар ичра муштаракдир… Энг лоиқ бўлгани эгаллаш маъносидир. 82. Саййид Аҳмад ибн Муҳаммад Туркий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (879-ҳижрий санада вафот этганлар) «Иймон» рисоласида қуйидагича ёзганлар: فإن قيل لنا أين الله إن لا يستقر على العرش في السماء؟ فنجيب لهم لا يجوز أن يقول في الله أين أو كيف لأن الله لا يتصور بالعقول فعلى ذلك قالوا ما تصورته أو توهمته فإن الله غير ذلك Агар бизга: «Аллоҳ таоло осмонда Арш устида жойлашмаган бўлса, унда қаерда?» – дейилса, жавоб бериб айтамизки, Аллоҳ ҳақида «қаерда» ё «қандай» дейиш жоиз эмас. Чунки Аллоҳ ақллар билан тасаввур қилинмайди. Шунинг учун ҳам айтишганки, сиз нимани тасаввур қилсангиз, нимани ўйласангиз, Аллоҳ ўшандан бошқачадир. 83. Муфассир имомлардан Бурҳониддин Бақоий раҳматуллоҳи алайҳи (885-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Назмуд-дурар фий таносубил-аяти вас-сувар» китобида «истиво»ни қуйидагича тафсир қилганлар: أوجده وأحدث خلقه وأخذ في التدبير له أخذا مستوقى مستقصى مستقلا به لأن هذا شئن من يملك ملكا ويأخذ في تدبيره Аршни яратди ва унинг халқини пайдо қилди ва уни эҳтиётлаб, мукаммал тарзда, мустақил равишда бошқаришни бошлади. Чунки бу мулкка эга бўлган ва уни бошқарадиган Зотга хосдир. 84. Аллома Шамсуддин Муҳаммад Никсорий раҳматуллоҳи алайҳи (901-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Алий ибн Усмон Ўший раҳимаҳуллоҳнинг «Бадъул-амолий» китобига ёзган шарҳида айтадилар: إن الاستواء يذكر ويراد به الاستيلاء والاتمام والاستقرار فلا يكون حجة مع الاحتمال بل على أن الترجيح للاستيلاء لأن المقام مقام مدح فلو حمل على غيره لا يبقى مدح Дарҳақиқат, истиво лафзи зикр қилинган ва ундан эгаллаш, мукаммал қилиш ва истиқрор ирода қилинган. Эҳтимол билан эмас, балки эгаллш маъносининг таржиҳ қилинган гап эканига ҳужжат бор. Чунки бу ўрин мақтов ўрни бўлиб, агар ундан бошқа нарса эҳтимол қилинадиган бўлса, мақтов маъноси қолмайди. 85. Имом Жалолиддин Суютий раҳматуллоҳи алайҳи (911-ҳижрий санада вафот этганлар) устози Жалолиддин Маҳаллий раҳимаҳуллоҳ билан бирга таълиф этган «Тафсирул-Жалолайн» китобида «Мулк» сурасидаги «Ман фис-самааи» оятини шундай тафсир қилганлар: ءأمنتم من في السماء: سلطانه وقدرته Подшоҳлиги ва қудрати осмонда бўлган Зотга иймон келтирдингизми?! Суютий раҳимаҳуллоҳ «Ал-канзул мадфун вал-фулкил машҳун» номли китобида ҳам айтадиларки: العرش أعلى العالم وليس شيء بأعلى منه ولا أظهر ولذلك خص الاستواء عليه وهو استواء استيلاء فمن استولى على أعظم المخلوقات استولى على ما دونه Арш оламдаги энг улкан нарсадир, унданда каттароқ, унданда зоҳирроқ ҳеч нарса йўқ. Шу боис унга истиво қилиш хосланди. У эгаллаш маъносидаги истиводир. Яратилмиш нарсаларнинг энг буюгини эгаллаган Зот ундан бошқа нарсаларни ҳам эгаллагандир. 86. Шайх Шиҳобиддин Аҳмад ибн Муҳаммад Қосталоний раҳматуллоҳи алайҳи (923-ҳижрий санада вафот этганлар.) «Иршадус сорий шарҳу саҳиҳил Бухорий» номли китобларида шундай ёзганлар: ذات الله منزه عن المكان و الجهاة Аллоҳ таолонинг зоти барча макондан ва барча тарафдан покдир. 87. Шайхзода номи билан машҳур муфассир аллома Муҳаммад ибн Муслиҳуддин Мустафо Қувжавий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (951-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Байзовийнинг тафсирига ёзган ҳошиясида шундай ёзадилар: ولا يتوهم أيضا من استوائه على العرش كونه معتمدا عليه مستقرا فوقه بحيث لولا العرش لسقط لنزل ولأن ذلك مستحيل في حقه...
«Закот» сўзи луғатда бир неча маънони ифода қилади. Булардан энг муҳимлари: покланиш, ортиш, ривожланиш. Истилоҳда эса, белгиланган микдордаги молни маълум шартларга биноан, уни олишга ҳақдор бўлган кишига беришдир. Бандага закотида бажариши лозим бўлган қуйидаги вазифалар бор: 1. Закотдан мурод нималигини фаҳмлаши керак. У уч нарсадан иборат: – Аллоҳ таолонинг муҳаббатини даъво қилувчини ўзи муҳаббат қўйган нарсасини чиқариши билан синаш; – Ҳалокатга олиб борувчи бахиллик сифатидан покланиш; – Мол неъматига шукр қилиш. 2. Риёкорликдан холий бўлиш учун закотни сир тутиш. Уни изҳор қилишда фақийрни хорлаш бор. Агар закотни бермади, деган туҳматдан қўрқса, бефарқ фақийрларга жамоат ичида очиқ беради. бошқаларга сир равишда беради. 3. Закотини миннат ва озор бериш ила бузмайди. Чунки инсон ўзини фақирга эҳсон қилган ҳолда кўрса, унда мазкур нарса ҳосил бўлиши мумкин. Аслида эса, у ишга ҳақийқат назари ила қараса, фақийр ундан Аллоҳ таолонинг унга буюрган ҳаққини қабул қилиш ила унга яхшилик қилган бўлади. бу иш уни поклайди. Закот берувчи яхшироқ ўйлаб кўрса, унинг закот чиқариши мол неъматига шукрдир. У билан фақийр ўртасидаги муомала эмас. Шунинг учун, фақийр фақийрлиги учун ҳақоратланмаслиги керак. Чунки, фазл молда ёки молнинг йўқлигида эмас. 4. Бераётган нарсасини кичик санаши лозим. Чунки, ишни катта санаган одам у билан фахрланади. Айтилишича, яхши иш уч нарса билан: уни кичик санаш, тезлатиш ва сир тутиш ила тугал бўлади. 5. Закот берувчи молидан энг ҳалолини, энг яхшисини ва ўзига энг маҳбубини чиқарсин. Ҳалолига келсак, Аллоҳ таоло покдир, покдан бошқани қабул қилмас. Яхшисига келсак, Аллоҳ таоло: «Ёмонини қасд қилиб, ундан инфоқ, қилманг», деган. Бу маънода икки нарсани мулоҳаза қилиш керак: Биринчиси: Аллоҳ таолонинг ҳаққини. Бу, У зотни улуғлаш ила бўлади. У зот улуғлашга энг ҳаққли Зотдир. Ахир инсон ўз меҳмонига ёмон таом қўйса, ўзининг ҳам кўнгли тўлмайди-ку! Қандай қилиб ёмон молини закотга – Аллоҳга беради? Иккинчиси: Ўзининг ҳаққини мулоҳаза қилсин. чунки берган закоти қиёмат куни ўзига учрайди. шунинг учун, ўзига энг яхши молни танлаб олиши керак. Аммо, ўзи учун энг маҳбуб молни закотга чиқаришига келсак, Аллоҳ таоло: «Муҳаббат қилган нарсаларингиздан инфоқ қилмагуниншизча яхшиликка ҳеч ноил бўла олмайсиз», деган. Ибн Умар розияллоҳу анҳу қачон молидан бирор нарсага муҳаббати кучайса, ўшани Аллоҳ таоло учун қурбон қилар эди. Ривоят қилинишича, у киши бир куни балиқ егиси келаётганини айтибди. Излаб-излаб биттагина балиқ топиб келишибди. Хотини уни пишириб, тақдим қилибди. шу пайт бир мискин келиб қолибди. Ибн Умар розияллоҳу анҳу унга балиқни тутиб: «Ол», дебди. Шунда унинг аҳли: «Субҳаналлоҳ! Бизни қийнаб келтирган нарсани берасизми, бошқа нарса ҳам бор-ку!», дейишибди. «Абдуллоҳнинг муҳаббати шунга тушган эди», деган экан. Ривоят қилинишича, Робийъ ибн Ҳайсам раҳматуллоҳи алайҳининг эшигини бир тиланчи қоқибди. «Унга қанд беринглар!», дебди хонадон эгаси. «Унга нон берсак, фойдалироқ бўлармиди?» дебдилар. «Шўри қуриганлар! Унга қанд беринглар! Робийъ қандни яхши кўради», деган экан Робийъ ибн Ҳайсам раҳматуллоҳи алайҳи. 6. Садақани беришга лойиқ одам топиш. Уларнинг қуйидаги сифатлари бўлиши керак: Биринчи сифати: тақво. Садақасини энг аввало тақводорларга берган афзал. Закот берувчи бу билан уларнинг Аллоҳ таолога бўлган ҳимматларини орттиради. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр обидларнинг сажда қилиб турган пайтларини танлар эди. Халтага солинган динор ва дирҳамларни олиб келиб, ўзини билдирмасдан, уларнинг кавушлари олдига ҳамёнини қўйганини сездирар эди холос. Унга:...